Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.75K subscribers
21.4K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
#фармон_ва_ижро

⚡️Синовли кунларда қийналиб қолган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларга далда бўлиш олижаноб қадриятларимиздан. Пандемия шароитида халқимизнинг ҳамжиҳатлиги, саховатпешалиги янада яққол намоён бўлди. Зеро, юртимизда инсон қадри улуғ.

👥Қурбон ҳайити арафасида Президентимизнинг "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларнинг амалий ифодаси бўлди.

📹Бу ҳақда батафсил "Ўзбекистон24" лавҳасида

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Фармон_ва_ижро

⚖️ СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИНГ ЯНГИ ДАВРИ

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги уч йил ичида мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш, судлар мустақиллигини амалда таъминлаш бўйича бир қатор Фармон ва Қарорлар қабул қилинди. Суд-ҳуқуқ тизимини босқичма-босқич ислоҳ қилиш 2017-2021 йиллар учун мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида ҳам белгилаб қўйилди.

Маълумки, суд тизимида аввал суд ҳокимиятининг иккита олий органи, яъни Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судлари мавжуд эди, Президентимиз ташаббуси билан Олий хўжалик суди тугатилиб, суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди ташкил этилди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий Кенгаши тузилди ҳамда судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий этилди.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram