#Таълим_жараёни
🏫 Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибаси ўрганилди
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида Бухоро вилояти Қоракўл туманида хаммамизга маълум бир мактаб борлигини, ушбу мактаб олис чўл туманида жойлашган бўлиб, замонавий шароитга, қулай имкониятларга эга бўлмасада, бугун ушбу мактаб битирувчиларининг 95 фоиздан ортиғи олий ўқув юртлари талабаси бўлганлигини, шунингдек, халқаро олимпиадаларда энг кўп медаль олиб келаётганлар ҳам, айнан шу мактабнинг ўқувчилари эканлигини таъкидлаб ўтди.
🔹 Бундай улкан натижага эришиш учун, албатта, ўзига хос ўқитиш тизими бўлиши кераклиги ва бу тизимни жорий этиш учун зарурий чора-тадбирларни тузиш ва уларни амалда қўллаш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан туман Халқ таълими бўлими мудири Зокир Товбоев бошчилигида тумандаги 6-, 9-, 14-, 18-сонли умумтаълим мактаблари директорлари шу йил 5-6 октябрь кунлари Бухоро вилоятида бўлиб, Қоракўл туманида Халқаро математика мактаби фаолияти билан яқиндан танишишди.
👨🏫 👩🏫 Вакилларимиз ушбу мактабнинг ўқитиш методикаси, фан ўқитувчиларининг дарс ўтиш тажрибаси, уларнинг таълим-тарбия соҳасида эришаётган ютуқлари ва ибратли фаолияти билан бевосита танишишга муваффақ бўлдилар.
✅ Ташриф натижасида ҳар бир раҳбар таълим сифатини янада яхшилаш борасидаги тегишли хулосаларга эга бўлиш билан бир қаторда, истиқболдаги режаларни ҳам белгилаб олишди. Бунда Бухоро тажрибасидан келиб чиққан холда ўқувчиларни Халқаро олимпиадаларда қатнашиб, ижобий натижаларга эришиши ва битирувчиларни олий ўқув юртларига киришини таъминлаш устувор мақсад қилиб олинди.
📌 Бухоро ташрифи якунлари асосида “Қоракўл-Тошкент ҳамкорлиги” лойиҳаси асосида Йўл харитаси ишлаб чиқилиб, тумандаги барча умумтаълим мактабларига ижро учун етказилди.
🛫 “Қоракўл-Тошкент ҳамкорлиги” лойиҳаси асосида жорий йилнинг 15-17 октябрь кунлари тумандаги таълим муассасаларининг яна 12 нафар раҳбарларини Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибасини ўрганишга юбориш режалаштирилган.
Telegram | Facebook | Instagram