#Субсидия
#4_сектор
🌱 Томорқаларда даромад манбаи шакллантирилмоқда
Тошкент тумани “Дийдор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, 4-сектор раҳбари И.Хўжаяров, маҳалла раиси Ф.Шарипов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими А.Зокиров ва ёшлар етакчиси С.Нарбобоевларнинг саъй-ҳаракати билан З.Ходжаевага субсидия асосида бир сотих ва ҳомийлар ёрдамида бир сотих ер майдонига иссиқхона қуриб берилди.
Натижада хонадон эгаси жами 2 сотих ерга 560 туп помидор кўчати ва қулупнай экди.
Кам таъминланган ҳар бир оиланинг даромад манбаини шакллантиришни олдига мақсад қилган ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси уюшқоқлик билан ишлаш замирида оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини шакллантириш сингари муҳим масала турганлигини яна бир маротаба ҳис этиб, ушбу хайрли иш келажакда ўз мевасини беришига умид боғлашди.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

👍4
#Субсидия
✅ Фуқароларни қизиқтирадиган асосий саволларга жавоблар!
Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 15 май санасидан бошлаб, уй-жой олиш учун субсидияларга ариза қабул қилинади.
Уй-жой учун субсидия нима? Ипотека кредити асосида квартира сотиб олиш ёки уй (ҳовли) қуриш ва реконструкция қилишга бошланғич тўлов ва фоизларнинг бир-қисмини тўлаб бериш учун ажратиладиган маблағ.
Субсидия олиш учун кимга мурожаат қилиш керак?
Субсидия олиш учун исталган давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (My.gov.uz) орқали ариза бериш мумкин. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул. Бироқ жорий йил учун ажратилган субсидия тугаганида ариза қабул қилиш ҳам тўхтатилади. Аризадаги маълумотлар солиқ органлари, тиббиёт бирлашмаси, ҳокимликлар, оила ва хотин-қизлар бўлимлари томонидан текшириб кўрилади.
Субсидия кимларга берилади?
Субсидия даромади юқори бўлмаган уй-жойга муҳтож фуқаролар ёки оилаларга берилади. Бундай тоифадаги фуқаролар ёки оилаларнинг даромади қуйидагича бўлиши керак: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўмдан) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўмгача);
Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади? Аризачиларга субсидия ажратиш масаласи ижтимоий мезонлар асосида қўйилган баллар асосида аниқланади. Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.
Қайси ҳолатларда субсидия берилмайди?
Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади: Аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда, маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда, илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида, жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда, ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида, эр ёки хотинни номида турар жой бўлганда. Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин. Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.
Субсидия хабарномаси қанча вақт амал қилади?
Субсидия бериш ҳақидаги хабарнома 4 ой муддат амал қилади, бу дегани хабарнома чиққанидан бошлаб 4 ой ичида субсидияга уй сотадиган фирма топиб уйни сотиб олиш керак.
Бошланғич тўлов ва кредит фоизи қанча?
Бошланғич тўлов уй-жой нархининг камида 15 фоизини ташкил қилади. 2024 йилдан бошланғич тўлов учун давлат томонидан қайтарилмайдиган 30 млн сўмлик субсидия берилади. Кредит фоизи банк томонидан мустақил белгиланади, бугунги кунда аксарият банкларда 18 фоиз. Давлат томонидан эса 5 йил давомида кредитнинг 12 фоиздан кўп қисми қоплаб берилади. Масалан, кредит 18 фоиз бўлса, унинг 6 фоизи 5 йил давомида давлат томонидан қопланади.
Кредит миқдори чекланганми?
Ҳа, субсидия доирасида кредит Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн сўмгача, уйнинг нархи юқоридаги нархдан қиммат бўлса ҳам субсидия берилади, бироқ, бу ортиқча маблағни фуқаронинг ўзи тўлаши керак.
Субсидия иккиламчи уйларга бериладими?
Йўқ, субсидия янги қурилган (“новостройка”) 4 ва ундан кўп қаватли ёки фуқарога ажратилган ерда қурилган уй (ҳовли)лар ҳамда уни реконструкция қилиш учун ажратилади. Субсидия “ремонтсиз” қора сувоқдаги уйларга ҳам ажратилади, фақат шарти уй хоналарга бўлинган ва “ремонтга” тайёр бўлиши керак.
Пропискаси бўлмаган жойдан субсидия олса бўладими? Йўқ, субсидия фуқаронинг доимий яшаш жойи бўйича берилади. Тошкент шаҳрида доимий яшайдиган фуқаролар Тошкент вилоятидан ҳам субсидия асосида уй олиши мумкин. Масалан, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаётган шахс Тошкент вилояти Чирчиқ ёки Нурафшон шаҳридан субсидия асосида квартира сотиб олиши мумкин. Бироқ, Тошкент шаҳридан ёки бошқа вилоятлардан ололмайди.
✅ Telegram 💬 Facebook 📸 Instagram 📹 YouTube 🌍 Website

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2