Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.74K subscribers
21.3K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расмий_ахборот

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМЛИГИНИНГ РАСМИЙ АХБОРОТИ

⚡️Вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида (2020 йил 2 апрель 08-00 ҳолатига)

🦠Тошкент вилоятида коронавирус эпидемиясига қарши кураш белгиланган чора-тадбирлар асосида изчил олиб борилмоқда.

Айни вақтда вилоят ҳудудидаги санаторий, лагерь ва полигонларда жами 5278 нафар, жумладан,
🔹“Сокол” лагерида 522 нафар;
🔸 “Ёшлик”да 318 нафар;
🔹 “Ҳожикент” пансионатида 235 нафар;
🔺”Энергетик”да 250 нафар;
🔸 “Назарбек”да 242 нафар;
🔹 “Ботаника”да 278 нафар ҳамда Чирчиқ ҳарбий полигонида 1012 нафар;
🔺Юқори Чирчиқ карантин полигонида 2421 нафар фуқаро қатъий карантинга олинган.

🏩Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 99 нафар;

👉Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида 97 нафар;
👉Қибрай тумани юқумли касалликлар шифохонасида 54 нафар;
👉шаҳар ва туман юқумли касалликлар шифохоналарида 53 нафар;
👉Қуйи Чирчиқ тумани туғуруқ комплексида 8 нафар;
👉РШТЁИМ Тошкент вилояти филиалида 241 нафар;
👉Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасида 183 нафар;
👉Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Тошкент вилояти филиалида 248 нафар;

📊жами 983 нафар фуқаро стационар шароитда карантинда сақланмоқда.

🔺Уй шароитида эса, 1056 та оила аъзоси бўлган 4337 нафар фуқаро 930 та хонадонда карантин ўтамоқда.

✔️Карантин муддати тугаганлиги сабабли 699 нафар фуқаро уй шароитидаги кузатувдан чиқарилди.

👨‍⚕️Коронавирус оқибатида курашга сафарбар этилган тиббиёт ходимларининг 581 нафари шифокор ҳамда 5072 нафари ўрта ва кичик тиббий ходимларидан иборат бўлиб, уларнинг 216 нафари терапевт, 136 нафари реаниматолог, 83 нафари инфекционист, 146 нафари эпидемиолог врачлардир.

❗️Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 1 нафар фуқаро 1 апрель куни соат 23. 00да 1-сонли руҳий асаб касалликлари шифохонаси (изолятор)га ўтказилди.

❗️Юқори Чирчиқ карантин полигонидан 5 нафар ҳомиладор аёл (1 нафар бола билан) 1 апрель куни соат 22. 30да Қуйи Чирчиқ туманида махсус ташкил этилган туғуруқ мажмуасига ўтказилди.

🖇Вилоят, шаҳар ва туманлар тиббиёт муассасаларида 828 та захира ўрин ҳозирлаб қўйилган.

💊💉🔬Юқори Чирчиқ карантин полигонига қўшимча равишда 15 нафар ҳамшира, 15 нафар кичик тиббиёт ходими жалб этилиб, дори-дармонлар, канцелярия товарлари, тиббиёт асбоб-анжомлари, гигиеник воситалар, қаттиқ жиҳозлар билан таъминланди.

⚡️“Умид гулшани” санаторийсида 14 кунлик карантинга олинган 111 нафар, “Энергетик” санаториясидаги 250 нафар фуқаро карантин муддати тугаганлиги сабабли жорий йил 31 март куни уйларига кузатилди. 31 март куни кеч соат 21:00 да Ғишткўприк чегара постидан ўтган 264 нафар фуқаро Юқори Чирчиқ карантин полигонига жойлаштирилди.

📌Ҳозирги кунда вилоятдаги 28 та (шундан 16 таси кунлик) деҳқон бозоридан ташқари барча савдо комплекслари тўлиқ ёпилган.

🔺Деҳқон бозорларида 17 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг арзонлаштирилган савдоси йўлга қўйилган.

🛒Бозорларда ҳар куни дезинфекция ва санитар-тозалов тадбирлари амалга оширилмоқда, тепловизорлар билан тўлиқ таъминлаш ишлари якунига етказилмоқда.

Шаҳар ва туманлар ҳудудларига кириб-чиқиш бўйича тўлиқ чекловлар ўрнатилган.

💯Вилоят миқёсида 54 та карантин блокпости ташкил этилиб, 200 та ички йўл беркитилган.

Деҳқон бозорларига олис жойларда, тоғли қишлоқларда (Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент тумани) арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари вақтинчалик савдо марказларининг фаолияти йўлга қўйилган.

🔄Вилоят ҳокими раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича вилоят штаби, шаҳар ва туманлар ҳокимлари раҳбарлигида шаҳар ва туманлар штаблари 24 соат узлуксиз ишлаб турибди.

🔔Штаб аъзолари томонидан ҳар соатда воқеалар ривожи тезкорлик билан таҳлил қилиниб, зарур қарорлар қабул қилинмоқда.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#расмий_ахборот

Тошкент вилоятида коронавирус инфекциясига қарши олиб борилаётган ишлар тўғрисида 2020 йил 30 апрель соат 08-00 ҳолатига АХБОРОТ

Вилоятда жами 6527 нафар фуқаро стационар шароитда карантинга олинган.

Шунингдек, Юқори Чирчиқ карантин полигонида 5681 нафар фуқаро, “Умид Гулшани” оромгоҳида 71 нафар, “Бўстон” санаториясида 12 нафар, Қибрай туманида жойлашган Республика перинатал марказида эса 401 нафар.

Сафарбар этилган тиббиёт ходимлари сони - Вилоят бўйича жами 203 нафар терапевт, 122 нафар реаниматолог, 82 нафар инфекционист, 132 нафар эпидемиолог, ЖАМИ 539 нафар шифокор, 4321 нафар ўрта ва кичик тиббий ходимлар фаолият кўрсатмоқда.


▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада


Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Расмий_ахборот

Тошкент тумани ҳокими меҳнат таътилида

Тошкент тумани ҳокими О.Рустамов шу йилнинг 15 январь кунига қадар меҳнат таътилида бўлади.

Меҳнат таътили даврида туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш унинг биринчи ўринбосари С.Эргашевга топширилди.

Бу ҳақда туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Расмий_ахборот

“Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг фаолияти тўхтаб қолганлиги ва уларни қайта ишга туширилиши бўйича маълумот

Умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.

Бир вақтнинг ўзида “Ўзтрансгаз” АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг агрегатлари фаолияти тўхтатилди. Жумладан 25 январь куни Ғаллаорол КСдаги 12 та газ ҳайдаш агрегати(ГҲА) иш фаолиятини тўхтатди.

Юзага келган фавқулодда ҳолатни тезкор равишда бартараф қилиш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖда Республика штаби назоратида бўлган фавқулотда гуруҳ ташкил қилинди ва авария-таъмир бригадалари сафарбар этилди. Республика штаби билан координация қилган ҳолда, биринчи навбатда иссиқлик электр станцияларини ишга имкон қадар тез туширишда амалий ёрдам бериш ва газ транспорт тизимини фаолиятини тиклаш-гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Натижада, 25-26 январь кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ бўлмаган ҳолатда ишга туширилди.

Жорий йил 26 январь соат 18.00да магистрал газ қувурлари тармоғига узатилаётган табиий газ миқдори соатига 4 839 минг куб метрни ташкил этди.

Жумладан, газ қазиб олувчи ташкилотлардан соатига 3 261 минг куб метр, (25 январь соат 10.00 да 5 490 минг куб метр газ олинган) табиий газ импорти соатига – 710 минг куб метр (25 январь 10.00га кўра, 620 минг куб метр) газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига – 868 минг куб метр (25 январь 10.00 ҳолатига кўра 870 минг куб метр) табиий газ олиш йўлга қўйилди.

Мутахассислар тақдим этган ҳисоботларига кўра, газ қазиб чиқарувчи корхоналарининг электростанцияларни зарур даражадаги газ ҳажми билан таъминлаши ва газ қувурлари тизими орқали зарур иш босимини тиклаш ишларини амалга ошириш учун камида 2 кун талаб этилади. Ҳозирда жойларда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда.

Манба 👉
“Ўзтрансгаз” АЖ Матбуот хизмати

👉Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍3
#РАСМИЙ_АХБОРОТ

Бугун, 27 январь куни соат 16:00 да республикамизнинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди

📍https://uza.uz/posts/341139

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
👍1