Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мактабгача_таълим
#пресс_тур
#Ўрта_Чирчиқ #Қуйи_Чирчиқ
#Янгийўл_тумани #Тошкент_тумани
#Нурафшон_шаҳри

🔹ОАВ вакиллари ва блогерлар учун вилоятдаги Мактабгача таълим ташкилотларига медиа- тур ташкил этилди.

📌Медиа-тур иштирокчилариниг дастлабки манзили Қуйи Чирчиқ туманидаги чекка ҳудуди саналган “Тўқбой” МФЙда қурилган 160 ўринли 24-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди.

🚌Шунингдек, медиа-тур иштирокчилари Янгийўл туманининг 3 та ҳудуди бўйлаб ҳаракат қиладиган автобус, яъни, «Ақлвой» мобил МТТ фаолияти ҳамда Нурафшон шаҳрида давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган нодавлат МТТларда кам таъминланган оилалар фарзандларига ажратилаётган имтиёзлар билан ҳам яқиндан танишди.

📎Медиа-тур доирасида Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тажрибаси ҳам ўрганилди.

🎥Жараён "Zo‘rTV" нигоҳида.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Пресс_тур

Тошкент тумани ОАВ нигоҳида

Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан оммавий ахборот воситалари вакилларини хабардор қилиш мақсадида пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда 30 га яқин телеканал, босма ҳамда интернет нашр мухбирлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб “Ҳиёбон” маҳалласида жойлашган “Обид барака бизнес” оилавий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. У ерда журналистлар кам таъминланган аёлларни иш билан банд қилиш, корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ва ишчиларга яратилган шароитлар билан танишишди.

Сўнг, оммавий ахборот воситалари вакиллари “Ҳаёт-ҳусни” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, корхона фаолияти, ёғ ишлаб чиқариш қийинчиликлари, сир-асрорлари ва тадбиркорликнинг бу турининг бошқа бизнесдан фарқли тарафлари тўғрисида жамият раҳбаридан батафсил маълумот олдилар.

Мактабгача таълим муассасаларида яратилган шароитлар ва болаларни боғчаларда қамраш имкониятларини ўрганиш мақсадида, меҳмонлар хусусий боғчага ҳам таклиф этилиб, у ерда ўғил-қизларга берилаётган билим ва тарбия билан қизиқдилар.

“Баҳор гуллари” – боғ марказига бўлган саёҳат пайтида эса журналистлар хонаки гуллар ва ҳар ҳил турдаги манзарали дарахтлар парвариши ҳақида марказ мутахассислари билан суҳбатлашдилар.

Тиббиёт туризмини ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар кўламини кўрсатиш мақсадида, ОАВ вакиллари “Тошкент минерал сувлари” сиҳатгоҳига таклиф этилдилар. Юрак қон-томир фаолиятини яхшилашга ихтисослаштирилган ушбу санаторияда чет давлатлардан келтирилган замонавий жиҳозлар ёрдамида инсонларда мавжуд ҳасталикларни даволашда қўлланиладиган услуб билан журналистларни сиҳатгоҳ бош шифокори таништирди.

Пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ўтказилиб, унда туман ҳокими ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари томонидан журналистларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Пресс-тур ва матбуот анжумани якунига етгач кун таассуротлари ҳақидаги суҳбат ОАВ вакиллари учун ёзилган ифторлик дастурхони атрофида давом этди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

Маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаган Тошкент туманидаги 4 манзил

Батафсил “Hudud” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

Бу йил январь-март ойларида Тошкент туманида 336,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 84,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган

Батафсил “UZREPORT TV” лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Пресс_тур

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги манзили – Тошкент тумани

Энг сўнгги жаҳон тиббий асбоб-ускуналари билан жиҳозланган "Тошкент минерал сувлари" санаториясига дам олгани келган ҳамюртларимиз бу ерда кўрсатилаётган хизматлардан мамнунми?

Тошкент туманида очилган "Angels" номли хусусий болалар боғчасида қандай шароитлар яратилган?

Колбаса ва гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Тўхтаниёз ота» фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишишни истайсизми?

Батафсил Халқаро пресс-клубнинг Масофада кўрсатувининг Тошкент туманига бағишланган сонида.

видеони кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#пресс_тур
#қарор_ва_ижро

📌Тошкент туманида журналистлар учун навбатдаги пресс-тур ташкил этилди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#пресс_тур

Инсон қадри учун яратилаётган шароитлар ОАВ нигоҳида

➡️ Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

🔰 Тошкент туманидаги ислоҳотлар журналистлар нигоҳида

📌 Хабар берганимиздек, кеча Тошкент тумани ҳокимлиги томонидан “Инсон қадри учун” тамойили асосида аҳолига қулай яшаш шароитини яратиш борасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туманда амалга оширилган ишларни намойиш этиш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ижтимоий соҳа объектлари бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.

📝 Ушбу пресс-турдаЎзбекистон 24”, “Тошкент”, “Нурафшон ТВ”, “Севимли”, “Зўр ТВ”, “Менинг юртим” телеканаллари, “Маҳалла” радиоканали, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – “ЎзА” ҳамда “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталари мухбир ва журналистлари иштирок этишди.

Пресс-тур тафсилотлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн
#Пресс_тур

🔹 Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

Айни вақтда Тошкент туманида 20 га яқин оммавий ахборот воситалари, жумладан, телеканаллар, босма ва электрон нашрлар ҳамда сайтлар вакиллари иштирокида пресс-тур давом этмоқда.

📌 Пресс-тур тафсилотлари билан навбатдаги хабарларимизда батафсил таништирамиз.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Пресс_тур

📺 Тошкент туманида амалга оширилаётган ислоҳотлар ОАВ нигоҳида

📌 Аввал хабар берганимиздек, куни кеча Тошкент туманида 20 га яқин оммавий ахборот воситалари, жумладан, телеканаллар, босма ва электрон нашрлар ҳамда сайтлар вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.

♻️ Мазкур пресс-тур оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳудуднинг иқтисодий-ижтимоий, маданий ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини берди. Айниқса, хусусий сектор йўналишидаги тиббиёт, таълим, саноат ҳамда қишлоқ хўжалигида ишга туширилган янги корхоналарга уюштирилган сафарлар журналист ва блогерларнинг эътибор марказида бўлди.

Пресс-тур тафсилотлари навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Пресс_тур

🐄 Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилишга доир қонунчилик ижроси ва чорвачилик учун ажратилган субсидия натижалари

📌 Агроинспекциянинг Тошкент вилоят бошқармаси Чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими томонидан Тошкент туманида “Чорвачиликда наслчилик ишларини назорат қилишга доир қонунчилик ижроси ва чорвачилик учун ажратилган субсидиялар натижаси самарадорлиги” мавзусида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Пресс-тур ташкил этилди.

Батафсил ўқиш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#онлайн
#пресс_тур

📸 Тошкент туманида ОАВ вакиллари иштирокида пресс-тур давом этмоқда

⚡️Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🔹Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шукрулло Маҳмудов сўз олиб, мазкур тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бермоқда.

🔹Учрашувда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пресс_тур

🔎 Тошкент туманидаги таълим муассасаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш жараёнлари оммавий ахборот воситалари вакиллари нигоҳида

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманида Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан “Мактаблар қурилиши жараёнлари, уларни молиялаштириш ҳамда қурилиш ишларини сифатли якунланиши борасида олиб борилаётган ишлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ва пресс-тур ташкил этилди.

♻️ Тадбирда халқ таълими соҳаси мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этишди.

👉Батафсил

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website