Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18K photos
4.19K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Огоҳлантириш

❄️ Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

18-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига жуда совуқ антициклон кириши кутилмоқда.

Антициклон бизнинг иссиқ ҳудудларимизга Урал бўйидан кириб ва чиндан ҳам қишки об-ҳавони олиб келади.

18 ноябрь куни ҳарорат кечаси ва кундузи ёғингарчилик вақтида 3 даража совуқ — 2 даража илиқ атрофида, 19 ноябрда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.

Айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда.
____________

❄️ Ожидается резкое понижение температуры

18-19 ноября на территорию Узбекистана ожидается очень холодное вторжение антициклона.

Антициклон придет в наши тёплые края с районов Урала и принесет по-настоящему зимнюю погоду.

Температура 18 ноября при осадках составит ночью и днем 3 градуса мороза — 2 градуса тепла, 19 ноября ночью понизится до 5-10 градусов мороза, днем до 0-5 градусов мороза.

Местами ожидается усиление ветра до 15-20 м/с.

Telegram | Facebook | Instagram

#Предупреждение

АХБОРОТ ХАБАРИ

🌊Гидрометеорология хизмати марказининг ахборот хабарномасига кўра, жорий йилнинг 13-14 март кунлари Европа ҳудудида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво Волга бўйи орқали республикамиз ҳудудига кириб келади.

🌨13-14 март кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланиб, айрим жойларда кучаяди, шамолнинг тезлиги 17-22 м/с (62-80 км/соат) тезликда эсиб, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25-28 м/с (90-101 км/соат) гача кучайиши мумкин.

🌬14-15 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 °С совуқ, кундузи 2 °С совуқ ва 3 °С илиқ бўлади.

❗️Кутилаётган кучли шамол ва совуқ ҳарорат чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблашишига олиб келиш эҳтимоли кутилмоқда.

✔️Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарлари ва аҳоли вакилларидан об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида, барча хавфсизлик чораларини кўриш, техник воситалар, асбоб-анжомлар ва жиҳозларнинг ҳамда тиббиёт муассасаларидаги қўшимча жойлар, тиббиёт воситалари ва дори-дармонлар заҳирасини ташкил этилиши, тез тиббий ёрдам бригадалари шайлигини таъминлаш;

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
#Огоҳлантириш

⚡️ “Файзиобод” маҳалласининг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

📍 Қизғалдоқ ҳудуди “Файзиобод” маҳалласига ўтказилган ҳаво тармоқлари ва таянчларида монтаж ҳамда демонтаж ишлари олиб борилиши сабабли, “Болажон” фидери орқали электр энергияси билан таъминланган “Файзиобод” маҳалласининг “Дадил”, “М.Юсуф” кўчаларидаги хонадонлар, туман ИИБ, Акушерлик комплекси ҳамда “Оқибат” маҳалласи 4-5 тор кўчаларидаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларида жорий йилнинг 16 март куни соат 9-00 дан 17-00 гача электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Туман Электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

Telegram | Facebook | Instagram
#Огоҳлантириш

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими АХБОРОТ ХАБАРИ

⚡️💨Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Кавказ ҳудудида ҳосил бўлган совуқ нам ҳаво оқими Каспий денгизи орқали Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиши оқибатида шу кунларда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш, кўчкилар ва сел тошқинлари хавфи юзага келиши, баъзи ҳудудларда кучли ёғингарчиликлар кузатилиши ҳамда шамол тезлиги 23-28 м/с (82-100 км/соат) гача кучайиши кутилмоқда.

⚠️Ушбу ҳодисалар салбий оқибатлари фуқароларимизнинг ҳаёт маромини издан чиқариши, чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал, энергетика ва бошқа соҳа хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.

❗️Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
#Огоҳлантириш

⚡️ Тумандаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

"Toshkent tumani elektr ta'minoti korhonasi"
шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 30 апрель куни соат 9-00 дан 17-00га қадар 35/6 Дархон подстанциясида жорий таъмирлаш ишлар олиб борилиши сабабли, Ҳасанбой ҳудуди, "Раҳбаробод" МФЙ ҳамда "Ибрат" МФЙ ҳудудларида электр таъминотида вақтинча узилишлар юзага келиши тўғрисида огоҳлантиради.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

"Toshkent tumani elektr ta'minoti korhonasi".

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#огоҳлантириш

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли!

Ёз мавсуми бошланиши билан, барчамиз чўмилиб, ҳордиқ чиқариш мақсадида бассейн ёки сув хавзалари томон ошиқамиз. Албатта, сувда чўмилиш ёз фаслининг ўзига хос мароқли жараёнларидан биридир. Аммо, белгиланмаган жойларда чўмилиш инсонга қувонч, хурсандчилик эмас, аксинча ташвиш, қайғу-алам олиб келиши мумкинлигини унутмайлик.

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ва мехмонлари, Тошкент тумани ҳудудидан ўтган дарё ва каналларда чўмилиш фуқароларда ҳар хил тери касалликларини келтириб чиқариши ҳамда фуқаролар ва ёш болаларни чўкиб ҳалок бўлишига олиб келиши мумкин.

Шу ўринда ота-оналардан, ўз фарзандларини белгиланмаган жойларда чўмилишларига рухсат бермасликларини, айниқса, уларни катталар назоратисиз чўмилишига асло йўл қўймасликларини сўраймиз.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Огоҳлантириш

Чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Чўкиш билан боғлиқ ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун авваламбор чўмилиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.

Бунинг учун биринчи навбатда об-ҳаво қуёшли ва шамол бўлмаган пайтда, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлган вақтда чўмилиш тавсия этилади. Қорин оч бўлганда, чарчаганда, чанқаганда, яқинда беморликдан турганда, спиртли ичимлик истеъмол қилинганда, ёлғиз бўлганда ва офтоб уриш ҳолларида чўмилиш мақсадга мувофиқ емас.

Шунингдек, тақиқланган жойларда чўмилиш, катер ва қайиқларга яқин сузиб бориш, ёш болаларни сувда қаровсиз қолдириш, чегараланган белгилардан ташқарига чиқиш, кўприк, дамба ва кемалардан сувга сакраш, нотаниш жойларга шўнғиш тақиқланади.

➡️ Батафсил...

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Огоҳлантириш

⚡️ “Кўктерак” ҳудудидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади!

4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари сабабли ушбу йўл бўйида мавжуд электр тармоқ симёғочларини хавфсиз жойга кўчирилиши муносабати билан, “Халимкўп”, “Кўктерак”, “Уч чинор”, “Уч сада”, “Сағбон”, “Маърифат” маҳаллаларини электр энергияси билан таъминловчи ⚡️35/6 кВ Н/С “Мустақиллик” подстанцияси “Кўктерак” фидерида ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, бугун, 18 июнь куни соат 16-00га қадар юқорида қайд этилан маҳаллаларда электр энергияси таъминоти вақтинчалик чекланишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани Электр таъминоти корхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Огоҳлантириш

АХБОРОТ ХАБАРИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларига Европанинг марказий қисми ҳудудида (Москва области) ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво оқими Поволжье орқали республика ҳудудига кириб келади. Яъни:

1-3 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечаси 3-8°С гача, кундузи 12-17°С гача илиқ бўлади. Шимолда кечаси 0-5°С илиқ, кундузи 10-15°С илиқ бўлади.

1-2 октябрь
кунлари республиканинг айрим жойларида, 3 октябрь куни Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиб, 2-3 октябрь кунлари тоғ ва тоғолди ҳудудлари айрим жойларида кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғ ҳудудларида қорга айланиши мумкин.

30 сентябрь куни ва 1-2 октябрь кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 17-22 м/с (61-79 км/соат)гача кучайиши мумкин.

Ушбу ҳодисалар салбий оқибатлари фуқароларимизнинг ҳаёт маромини издан чиқариши, чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал, энергетика ва бошқа соҳа хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Огоҳлантириш

❗️ Ҳаво яна ҳам пастлаши ва -3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2021 йил 8 октябрдаги 380-01/381-сон ахборот хабарига кўра:

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайиши кутилмоқда.

9-11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13° илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5° илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда 0-3° совуқгача бўлади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўринувчанлик ёмонлашади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ушбу ҳодисалар салбий оқибатлари фуқароларимизнинг ҳаёт маромини издан чиқариши, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал, энергетика ва бошқа соҳа хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Audio
#Огоҳлантириш

⚡️"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали табиий газ истеъмолчиларини огоҳлантиради.

"Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

⚡️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради

🌊Гидрометеорология хизмати марказининг шошилинч ахборотига кўра, жорий йилнинг 28-29 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:
28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

29 январда Сурхондарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 январда республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

❗️Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

⚡️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради

🌊Гидрометеорология хизмати марказининг шошилинч ахборотига кўра, жорий йилнинг 4-7 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

4 февралда Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;

5-6 февралда
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

5 февраль Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм вилоятида ва 6 февраль республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. 7 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Тоғли ҳудудларда 6-7 февралда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

❗️Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

⚡️ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг 2022 йил 13 майдаги 380-07/26-сон шошилинч ахборотига кўра, жорий йилнинг 13-14 май кунлари Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, 101, 1050 рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Шу ўринда туманимиз аҳолисидан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

🔥 Тошкент туманида вақтинча газ ўчирилади

📌 “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жорий йил 30 мартдаги 09-Ф сон фармойишига асосан, газ қувурлари ва ундаги қурилмаларни 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун фойдаланишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости газ қувурларининг ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Тошкент туманини табиий газ билан таъминловчи Д-720 мм. юқори босимли газ тармоғида табиий газ таъминоти жорий йилнинг 23 май куни соат 9-00дан 26 май куни соат 17-00га қадар ўчирилади.

🔺 Табиий газ истеъмолчиларидан қўшимча ёқилғи захираси тайёрлаш ҳамда эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.

☎️ 70 202-67-57; 70 202-01-20.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун туманимиз аҳолисидан узр сўраймиз!

"Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими.

‼️ Истеъмолчилар диққатига!

Ҳурматли ичимлик суви ҳамда оқова сув хизматидан фойдаланувчи истеъмолчилар!

🚰 Ичимлик суви ҳамда оқава сув тармоқларига уланиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги “Муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан яшаш жойингиздаги Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишингиз сўралади.

🔻 Акс ҳолда Сизнинг тармоққа уланиб, ундан фойдаланишингиз ноқонуний ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг тегишли моддаларига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахслар эса 15 бараваридан 20 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.

📌 Бундай ҳолатларда сув таъминоти ва оқова сув хизмати кўрсатиш корхонасига етказилган зарар сизнинг ҳисобингиздан қопланиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Сувинспекциянинг Тошкент вилоят ҳудудий инспекцияси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

⚠️ Юртимиз бўйлаб тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи бор!

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2022 йил 2 августдаги 11-2021-сонли кўрсатмасида жорий йилнинг 2-5 август кунлари республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиб, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши натижада Тошкент вилоятининг айрим туманларида вақти-вақти билан кучли жала ёмғирлари ёғиши кутилмоқда.

Натижада вилоятнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел, кўчки ва сув тошқинлари билан боғлиқ хавфли гидрометеорологик ва геологик жараёнлар ҳамда бошқа табиий хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг кескин фаоллашуви кутилмоқда.

🔻 Мазкур кутилаётган кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиб кучли шамол эсиши оқибатида аҳоли хонадонлари, уларнинг томорқалари, мол-мулклари, автомобиль, темир йўллари ва кўприклари, электр, алоқа, газ, ичимлик суви тармоқлари, ижтимоий, иқтисодий соҳа объектлари фаолиятига, транспорт воситаларининг ҳаракатига жиддий салбий таъсир кўрсатишини, бу борада аҳоли пунктларида тезкор профилактик тадбирларни кучайтириш, сел оқимлари юзага келганда оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида,

‼️ Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

☎️ Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, 101, 1050 рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

⚡️ Шу ўринда туманимиз аҳолисидан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраймиз!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Огоҳлантириш

‼️ Таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент туманидаги айрим маҳаллалар ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

📌 Жорий йилнинг 16 август куни Қибрай туманидаги “Қодирия” сув иншоотида янги трансформатор ўрнатилиши ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, Тошкент тумани Гулистон, Юнусобод, Ҳасанбой ҳамда Кўктерак ҳудудларидаги маҳаллаларда 16 август куни соат 10:00дан 16:00га қадар ичимлик сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

🔹 “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Тошкент туман бўлими таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда етказилаётган ноқулайликлар учун туманимиз аҳолисидан узр сўрайди!

☎️ Диспетчерлик хизмати: тел.: 95 145-01-99. (24/7)

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент тумани бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website