Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.77K subscribers
21.4K photos
4.83K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#мурожаатдан_сўнг

💻Ижтимоий тармоқларида “Ким бўлса ҳам ёрдам беринг! 83-ёшли ногиронни ерини қурувчилар ноқонуний эгаллаб олишди” сарлавҳали видеолавҳа тарқалди.

🔹Унда Тошкент тумани “Гулистон” ҚФЙ, Чимкент йўли кўчаси манзилидаги умумий 0,021 га ер майдонида жойлашган “Савдо дўкони” эгаси ва Тошкент тумани Халқсевар кўчаси 28 уй манзилида истиқомат қилувчи З. Нурметовнинг қизи ўртасидаги можаро акс этган.

Мурожаатга Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати жавоб берди:

☑️“Видеолавҳада акс этган можарога аслида 2020 йил 8 июль санасидаги Тошкент вилояти Зангиота туманлараро фуқаролик судининг ҳал қилув қарори билан нуқта қўйилган эди. Бироқ, юқорида қайд этилганидек 83 яшар фуқаро Нурметов Закирнинг қизи фуқаро Хакима Нурметова омма эътиборини тортган ҳолда, илгари ноқонуний эгаллаб олинган ерни қайтариб олишни мақсад қилган..."

▶️Батафсил

Каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag

Telegram | Facebook | Instagram
Ижтимоий тармоқлар орқали вилоят, шаҳар-туманлар ҳокимларига мурожаатлар йўллаётган фуқаролар диққатига!

Сиз томондан юборилаётган шикоят ва аризалар, мурожаатлар қандай бўлаётганини кузатиб боринг.

Янгийўлда Қовунчи қишлоғидаги муаммолар қандай ечим топилди, масъуллар нима дейди? - Манба

83 ёшли мўйсафиднинг ерини тортиб олмоқчи бўлишганмиди? Вазиятга аниқлик киритилди. – Манба

Фуқаро ҳақ бўлиб чиқди. Олмалиқ шаҳри ҳокимининг ўринбосарига интизомий жазо берилди. – Манба

Газ келди. Чиноз ҳокими билан телефонда газ таъминотидан шикоят қилган фуқароларнинг мурожаатлари тақдири нима бўлди? – Манба

Тошкент вилояти прокуратураси ёлғон ариза хусусида қандай фикрда? – Манба


Мурожаатларингизни қуйидаги бот орқали юборинг:
@virtual_murojaat_bot

Натижалар эълон қилиб бориладиган расмий манба:
👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEitAY3oKwkhZzFoag
#Мурожаатдан_сўнг
#Янги_лойиҳа

Мурожаатдан сўнг”: муаммо ва ечим.

📌 Бугундан бошлаб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифамизда тажриба тарзида “Мурожаатдан сўнг” лойиҳасини бошладик.

❗️Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад, аввало, туман аҳолиси ва ҳокимлик ўртасида виртуал алоқани таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий тармоқдаги мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

💬 Унда фуқаролар томонидан ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, жумладан, @toshkenttumanihokimligibot телеграм боти орқали юборилган мурожаат, таклиф, шикоят ва аризаларнинг натижаси, муаммоли масалаларнинг ечими ҳақида телеграм тармоғидаги Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района каналида расмий ахборот бериб борамиз.

☝️ Эндиликда Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз туман раҳбарияти назоратида!

📲 Бизни кузатишда давом этинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Telegram | Facebook | Instagram
#Мурожаатдан_сўнг

🏫 Болажон мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди

Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Исмоил Дадахўжаев фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши котибиятига мурожаат қилган эди.

🔍 Аниқланишича, фуқаронинг 3 эгизак фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун йўлланма расмийлаштириш жараёнида ҳужжатларда тушунмовчилик бўлгани сабабли икки болага йўлланма олиниб, учинчи бола учун йўлланма расмийлаштирилмаган.

Ушбу мурожаат туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Мирислом Усмоновнинг саъй-ҳаракатлари билан туман Давлат хизматлари маркази ҳамда Мактабгача таълим бўлимлари билан биргаликда ўрганилиб, масалага ижобий ечим топилди ҳамда болажон мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди.

📲 Бизни кузатишда давом этинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Telegram | Facebook | Instagram
#Мурожаатдан_сўнг
#Расмий_муносабат

Сектор раҳбари ёрдамида кўчага янги сув қувури келтирилди

🌐 Яқинда ижтимоий тармоқларда “Тошкент тумани Келес шаҳри Ҳамдўстлик кўчасининг кўлмак йўллари...” номли видеолавҳа тарқалган эди.

📌 Унда Келес шаҳар “Тинчлик” маҳалласи, “Ҳамдўстлик” кўчасидаги ҳолат акс эттирилган.

Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

⚠️ Видеода акс эттирилган ҳолат Келес шаҳри, “Ҳамдўстлик” кўчасидаги мавжуд ичимлик сув тармоғининг яроқлилик муддати ўтганлиги, бир неча маротаба носозликлар юзага келиб, муаммо қувурни ямаш йўли билан бартараф этиб келинганлиги туфайли юзага келган.

Ушбу ҳолат туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ў.Хурбоев томонидан зудлик билан назоратга олиниб, сектор раҳбари ҳомийлигида 150 метр узунликда Д-100мм ўлчамдаги сув қувури келтирилиб, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент тумани бўлими чилангарлари томонидан алмаштирилди ва муаммо тўлиқ бартараф этилди.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Мурожаатдан_сўнг

💰 Шартнома тўлови тўлаб берилди

📌 Тошкент туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш асносида жойларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

💬 Учрашувларда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммоли масалалар ва келгусидаги режалари бўйича бевосита туман ҳокимига мурожаат этиб, туман раҳбаридан маслаҳат ва амалий кўмак сўрамоқдалар.

“Қорабўрик” маҳалласида яшовчи Темурбек Абдумаликов ҳам туман ҳокими билан учрашув давомида ўзининг ўқиши учун контракт тўловини тўлашда ёрдам сўраб мурожаат этган эди.

🎬 Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Мурожаатдан_сўнг

Эътиборнинг катта-кичиги бўлмайди...

Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов мунтазам ҳафтанинг сешанба кунлари аҳоли мурожаатларини эшитиш мақсадида 1-сектор штабида фуқаролар қабулини ўтказиб келади.

Қабуллар давомида туманимиз фуқаролари турли масалаларда амалий ёрдам сўраб туман ҳокимига мурожаат қиладилар.

Шу хафтада ўтган қабул давомида ҳам бир гуруҳ тумандошларимиз моддий жиҳатдан муҳтожликлари сабабли, рўзғорликка кўмак сўраб туман ҳокимига мурожаат билан келган эдилар.

Ўз навбатида мурожаатлар туман ҳокими томонидан эътиборсиз қолдирилмади ва ушбу оилаларга ҳокимлик номидан 18 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Мурожаатдан_сўнг

“Меҳнат” кўчалари лойдан холи бўлади

Бугун Келес шаҳар “Қирариқ” маҳалласидаги “Меҳнат” кўчасида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар туман ҳокимига мурожаат билан келиб, ёғингарчилик сабабли кўчаларида юриб бўлмаётганлигини билдириб, кўчаларини асфальт қилишда амалий ёрдам беришни сўрашган эди.

Ўз навбатида фуқароларга айни вақтда ушбу кўчани асфальт қилиш бу йилги режага киритилмаганлиги юзасидан тушунтириш берилиб, шундай бўлсада ёғингарчилик кунларида кўча аҳолисининг лой кўчалардан юришларининг олдини олиш мақсадида ҳокимлик томонидан кўчага шағал ётқизиб берилиши билдирилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари инобатга олиниб, бугун куннинг иккинчи ярмида “Меҳнат” кўчаларига 20 м3 ҳажмли 5 та юк машинасида шағал келтириб берилди.

📸 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Мурожаатдан_сўнг

“Ёнариқ”қа шағал келтирилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун эрталаб Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов аҳоли мурожаатларини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ масъул раҳбарлар ҳамроҳлигида Кўктеракдаги “Ҳалимкўп” маҳалласи “Ёнариқ” кўчасида бўлган эди.

Мулоқот давомида у ерда истиқомат қилувчи фуқаролар кўча ҳолати ёмонлигидан шикоят қилиб, туман ҳокимидан таъмирлашда амалий ёрдам беришни сўрашган эди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳокимлик томонидан “Ҳалимкўп” маҳалласи “Ёнариқ” 2-тор кўчасига 2 та 20 м3 ҳажмли юк машиналарида шағал келтириб берилди.

Шунингдек, бугун Раҳбарободдаги “Илғор” кўчасига 3 та, Келесдаги “Оқибат” 5-тор кўчасига 1 та, Гулободдаги “Зиёкорлар” кўчасига 1 та 20 м3 ҳажмли юк машиналарида шағал келтириб ётқизилди.

Якунланаётган йилда ушбу кўчаларни асфальт қилишнинг имкони йўқлигини эътиборга олган ҳолда, келтириб ётқизилган шағал аҳолининг ёғингарчилик кунларида лой йўллардан юришларининг олдини олади деб ўйлаймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube