Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳр_ва_эътибор

🔹 Ногиронлиги бўлган инсонлар учун байрам дастурхони ёзилди

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент туманида истиқомат қилувчи имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган инсонлар учун туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Ногиронлар жамияти туман бўлими ҳамда ҳомийлар кўмагида “Омад сарой” маросимлар уйида байрам дастурхони ёзилди.

Мазкур меҳр-мурувват тадбирида туман ҳокими Одилхон Рустамов сўзга чиқиб, ногиронлиги бўлган фуқароларнинг жамиятда тенг ҳуқуқлилиги, ҳар бири Давлатимиз раҳбарининг эътиборида эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик ва саломатлик тилади.

Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Байрам тадбири якунида ногиронлиги бор фуқароларга ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан совғалар тарқатилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website