Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.75K subscribers
21.3K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ёшларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунман...

Тошкент туманида ёшлар дафтарига киритилган, ишсиз ёшларга ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан "Ёшлар дафтари"га киритилганларга уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида бепул замонавий тикув машиналари тарқатилмоқда.

“Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Ниёзова ҳам шулар жумласидан.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ёшликдаги кўникма фойдали ҳунарга айланди

Айни вақтда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент туманида ҳам "Ёшлар дафтари"га киритилган, ишсиз ёшларга ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳаллалардаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан субсидиялар ажратиб берилмоқда.

“Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилувчи Рустам Адҳамов отаси асос солган авто устахонада автомобилларни таъмирлаш билан шуғулланиб келади. Яқинда иш учун муҳим бўлган ускуна носоз ҳолга келгач устахона иши тўхтаб қолган эди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ҳунарга меҳри бор ёшга “Ёшлар дафтари” берган имконият

“Боғизилол” маҳалласида яшовчи Саида Турсунбоева ёшлигидан тикувчилик ҳунарига меҳр қўйган ёшлардан.

Саида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уйида тикувчилик билан шуғулланиб ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида унга субсидия асосида тикувчилик ускунаси олиб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
#4_сектор

Бандлиги таъминланаётган ёшлар

Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларимиз бугун ўзларини-ўзлари иш билан банд қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Бунда албатта, уларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидиялар пойдевор сифатида хизмат қилмоқда.

Хусусан, куни кеча бандлиги таъминланмаганлиги сабабли "Ёшлар дафтари"га киритилган 4-сектор ҳудудидаги "Қорабўрик" ва "Беруний" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 6 нафар ёшга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача бўлган миқдордаги субсидия маблағлари ҳисобидан инкубатор ва тикув машиналари тақдим этилди.

Бу саъй-ҳаракатлар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга берилаётган эътиборнинг иккита маҳалла мисолидаги кўриниши ҳолос. Бундай ёрдам ва кўмаклар мисолини деярли ҳар бир маҳаллада учратиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари

Қишда қулупнайдан даромад келади..ми?

Гулистон ҳудудидаги “Мустақиллик” маҳалласида истиқомат қилувчи Умринисо Зокирова бола парваришидан ажралган ҳолда ишлаш имкони йўқлиги сабабли маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Умринисонинг бола парвариши ва уй юмушлари билан бир вақтнинг ўзида даромад топишига кўмаклашиш мақсадида хонадон томорқасига субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Иш қуролинг соз бўлса...

Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларимиз бугун ўзларини-ўзлари иш билан банд қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Бунда уларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, ўзлари хоҳлаган касб-ҳунар билан шуғулланишлари учун зарур иш ускуна ва жиҳозлари билан таъминлаб берилаётганлиги айни муддао бўлмоқда. Бундай амалий ишлардан кўп мисоллар келтиришимиз мумкин.

Хусусан, кеча Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган “Кўксарой” МФЙда истиқомат қилувчи Исроил Бўрибоев, “Гултепа” МФЙда истиқомат қилувчи Исломжон Тожибоевларга сартарошлик анжомлари, “Халимкўп” МФЙдан Нодира Усмонова, “Файзиобод” МФЙдан Ҳурматой Зайнутдинова, “Ободлик” МФЙдан Мадина Йўлдошева, “Қизғалдоқ” МФЙдан Рисолат Деҳқонова, “Қорабўрик” МФЙдан Малика Устемирова, “Аҳиллик” МФЙдан Шоҳсанам Тешабоеваларга тикувчилик дастгоҳлари ажратиб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Талабага мадад бўлган лойиҳа

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшлар дафтари электрон платформаси орқали ўтказилаётган “Талабага мадад” лойиҳаси Тошкент туманида истиқомат қилувчи 7 нафар ёшга олий таълим олишни давом эттириш имкониятини берди.

Куни кеча ўтказилган ушбу лойиҳа доирасида 33 нафар ёшнинг аризалари келиб тушган бўлиб, шулардан 7 нафарига тўлов контракт маблағининг 50 фоиз қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

Жумладан: 2-секторга қарашли “Боғбон” маҳалласи фуқароси, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Л.Йўлдошевага 7 миллион 214 минг сўм, “Раҳбаробод” маҳалласида яшовчи Тошкент Давлат шарқшунослик университети талабаси А.Эшонқуловга 3 миллион 45 минг сўм, “Сирғали” маҳалласи фуқароси, Тошкент Педагогика касб-хунар коллежи талабаси Б.Бегалиевга 2 миллион 105 минг сўм, 4-секторга қарашли “Дийдор” маҳалласи фуқаро, Тошкент Тўқимачилик ва енгил-саноат институти талабаси Ф.Раҳимовага 5 миллион сўм, “Оқтом” маҳалласида яшовчи Тошкент Давлат техника университети талабаси Х.Раҳимовга 3 миллион 206 минг сўм, “Оқтош” маҳалласи фуқароси Ўзбекистон Жахон тиллари университети талабаси Н.Абдухолиқовага 6 миллион 654 минг сўм, 1-секторга қарашли “Уч чинор” маҳалласида яшовчи “YEOJU” технология институти талабаси М.Анваровага 6 миллион сўм контракт учун пул маблағлари тўлаб берилди.

Шунингдек, Ёшлар дафтарига киритилган бир нафар ёшга Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тўлов контракт ҳаражатлари қоплаб берилди.

"Талабага мадад" лойиҳаси илм олиш йўлидаги ёшларимизга чинакамига мадад бўлмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

📝 Натижа берган онлайн ариза

Тошкент туманидаги “Чувалачи” маҳалласида яшовчи Шоҳсанам Исоқова уй ишларидан ажралмаган ҳолда меҳнат қилиб, даромад топиш ниятида эди. Унга бу борада “Ёшлар дафтари” яратаётган имконият қўл келди.

Шоҳсанам “Ёшлар дафтари” рўйхатига кириш учун онлайн ариза юборганида унинг мурожаати эътиборга олиниши ва ижобий ҳал этилишига унчалик ишонмаган эди...

Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бўлим мудири Муҳриддин Ҳамзаев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ойбек Абдулҳаев ва маҳалладаги ёшлар етакчиси Хуршид Бўриевлар тикув машинаси жамланмаси билан Шоҳсанам истиқомат қилаётган хонадонга боришди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

♻️ Севимли ҳунардан қўшимча даромад

🔹 Тошкент туманидаги “Ширин” маҳалласида яшовчи Махсума Қаюмова энди ўзи истаган иш қуролига эга бўлди.

Махсума туман ҳокими томонидан “Ширин” маҳалласида ўтказилган сайёр қабул вақтида хонадонида тикувчилик билан шуғулланиши учун унга тикув машинаси кераклигини билдириб, туман ҳокимидан ушбу дастгоҳни олиб беришни илтимос қилган эди.

Бугун унга “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тикув машинаси олиб берилиб, ўз хонадонида кундалик уй ишларидан ажралмаган ҳолда тикувчилик билан шуғулланиш ва шу орқали қўшимча даромад топиш имконияти яратилди.

Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақда.

📌 Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган туманимиз ёшлари учун кўрсатилаётган кўмак ва яратилаётган имкониятлардан яна кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.

Бизни кузатишда давом этинг!

👉 https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари

👨🏻‍🎓 Талабага мадад – келажак учун пойдевор

Тошкент туманидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Камолиддин Азимов Ўзбекистон Миллий университети талабаси. Унинг оиласи "Темир дафтар" рўйхатига киритилган.

🔹 Онаси ва бувисининг ягона боқувчиси бўлган Камолиддин ўқишдан ташқари бўш вақтини хонадонидаги чорва парвариши ва томорқа ишларига сарфлайди.

Маҳалладаги ёшлар етакчисининг кўмаги билан Камолиддиннинг олийгоҳ тўлов контракт маблағи тўлаб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари
#Шукроналик

Қўли гул чеварга “Ёшлар дафтари”дан янги иш қуроли

🪡 Тошкент туманидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Муяссар Раимова 10 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келади. Ўзининг севимли ҳунари ортидан кўплаб доимий мижозлар ҳам орттирган.

🪄Чеварнинг беминнат иш қуроли бўлган тикув машинаси носоз ҳолга келгани Муяссарнинг тушкунликка тушишига сабаб бўлди. Лекин у ўзини йўқотиб қўймай, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилди.

📒 Қаҳрамонимиз “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалладаги ёшлар етакчиси кўмаги билан имтиёзли кредит асосида 2 та замонавий тикув дастгоҳи олиб берилди.

👩🏻‍💼 Эндиликда Муяссар яна ўзининг севимли иши билан шуғулланиб, ҳунари ортидан моддий манфаат кўришда давом этмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

🐓 Паррандачилик ривожи маҳаллалардан бошланмоқда

♻️ Бугун Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи Ёшлар дафтари рўйхатига киритилган 9 нафар асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиш истагини билдирган ёшларга ўзини-ўзи банд қилиб, паррандачилик билан шуғулланишлари учун “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан инкубатор аппарати топширилди.

Энди “Сирғали" маҳалласидан Қанат Абдуҳамидов, “Саноат” маҳалласидан Бекзоджон Ҳамзаев, Азамат Маҳкамов, “Сарке” маҳалласидан Хамидуллохўжа Баҳромов, Аббос Тоҳиров, Махан Суюнов, “Ибрат” маҳалласидан Зуҳриддин Ҳасанов, “Мустақиллик” маҳалласидан Мақсад Ашрапов ҳамда “Қашқарлик” маҳалласидан Шуҳрат Мирвалиевлар ўз хонадонларида инкубатор аппарати ёрдамида паррандачиликни бошлаб, даромад топиш манбаига эга бўлдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Яна бир ёшга иш анжомлари олиб берилди

🔹 Тошкент туманидаги “Тинчлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Раҳматилла Султонмуродов сартарошлик касбига меҳр қўйиб, шу ҳунар орқали ўзини ўзи банд қилган ҳолда даромад топишни ният қилган ёшлардан бири.

Раҳматилла ўзи мустақил равишда иш бошлаган вақтида зарур иш анжомларига зарурат туғилган эди. Унга бу масалада “Ёшлар дафтари” беминнат кўмакчи бўлди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Тадбиркор аёллар сафи тобора кенгаймоқда

📚"
Ёшлар дафтари" имкониятлар дафтари эканлигига Ҳадича Абророва ҳам ишонч ҳосил қилмоқда.

♻️Яқиндагина 1+1 лойиҳаси доирасида тадбиркорлик ўқув курсида ўқитилиб сертификат олган Тошкент тумани "Истиқбол" маҳалласи фуқароси бўлган бу аёл болалар боғчасини ташкил қилиш ниятида хонадонини жиҳозлади.

❇️Эндиликда у кредит эвазига оилавий бизнесини кенгайтириб, болажонларни ўз оилавий боғчаси бағрида тарбия қилиш кайфиятида.

Албатта, бу ишларни йўлга қўйишга ёрдам берган ёшлар етакчисининг ўрни ҳам беқиёс. Демак, у ишларни тўғри ташкил қилмоқда. Президент сиёсатини тушунган ҳолда, маҳалладаги ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларда эртанги кунга бўлган ишонч ҳисини уйғота олаяпти.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

♻️ Ёш миришкорлар ўз даласига эга бўлмоқда

🔹 Тошкент туманидаги “Истиқбол” маҳалласида истиқомат қилувчи Миразиз Тўйчиев ака-укалари билан биргаликда ёшлик вақтларидан деҳқончилик муҳитида ўсиб-улғайган ёшлардан.

🔸 Ака-укалар шу вақтга қадар ҳудуддаги фермер хўжаликларида аъзо сифатида деҳқончилик билан шуғулланиб келган бўлса, энди уларнинг ўз далалари бор.

Бунда уларга маҳалладаги ёшлар етакчиси яқин кўмакчи бўлиб, аукцион асосида ер майдони ажратилишида амалий ёрдам берди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

♻️ Ёш чеварларга тикув дастгоҳлари етказиб берилди

Тошкент туманидаги “Ширин”, “Гулобод”, “Ифтихор”, “Қорасарой”, “Калас” ҳамда “Халимкўп” маҳаллаларида истиқомат қилувчи Ёшлар дафтарига киритилган ёшларга Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тикув машиналари олиб берилди.

🪡 Тикув дастгоҳлари эгалари бўлган ушбу ёшлар эндиликда ўз хонадонларидан чиқмасдан, уй юмушларидан ажралмаган ҳолда тикувчилик билан шуғулланиб бежирим либослар яратадилар ва шу орқали даромад топадилар, деб умид қиламиз.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

🔸 Ёш чеварларга тикув дастгоҳлари топширилди

♻️ Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент туман бўлими томонидан Ёшлар дафтарига киритилган 30 нафар ёшларга Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан тикув дастгоҳлари топширилди.

▫️ Дастгоҳларни топшириш жараёнида Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати масъул ходими Оқилжон Ҳусанов иштирок этди.

📌 Бундан ташқари, 6 нафар ёшга сафарбарлик чақирув резерви хизмати тўлов бадалини қоплаб бериш учун Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан 36 млн. сўм ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Жарроҳлик амалиёти учун моддий кўмак берилди

📌 Тошкент туманидаги “Истиқбол” маҳалласида истиқомат қилувчи Гулираъно Амметова соғлиғидаги муаммо туфайли, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун моддий жиҳатдан қийналганлиги сабабли жорий йилнинг июнь ойида амалий ёрдам сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига мурожаат қилган эди.

Гулираъно “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, унинг мурожаати белгиланган тартибда ўрганилди ҳамда ижобий ҳал этиш бўйича хулоса берилди.

🔹 Бугун Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Агентликнинг туман бўлими бошлиғи Ойбек Абдулҳаев ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчиси Умида Хўжаназаровалар Гулираънонинг хонадонида бўлиб, унинг холидан хабар олишди ҳамда жарроҳлик амалиёти учун талаб этиладиган 13 миллион 500 минг сўм маблағ ажратилгани тўғрисидаги туман ҳокимининг сертификатини топширишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍3