Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_бюджет

UZ: “Ташаббусли бюджет” жараёнида иштирок этинг

❗️Ҳурматли Тошкент вилояти фуқаролари!

Сизни қийнаб келаётган, ечими маблағ билан боғлиқ муаммолар мавжудми?

⚡️Эндиликда ушбу муаммоларни ҳал этиш учун бюджет маблағлари Сизнинг openbudget.uz сайти орқали билдирган ташаббусингиз асосида йўналтирилади.

******

RU: Примите участие в процессе "Инициативного бюджета"

❗️Уважаемые жители Ташкентской области!

Имеются ли какие-либо проблемы, беспокоящие вас, решения которых связаны с финансовыми средствами?

⚡️Отныне по Вашей инициативе через сайт openbudget.uz будут выделяться бюджетные средства на решение этих вопросов.

******

EN: Get involved in the Lead Budget process

❗️Dear residents of the Tashkent region!

Do you have problems that can be solved financially?

⚡️From now on, on your initiative, budget funds will be allocated through the openbudget.uz website to address these issues.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Давлат ва жамият эътиборида бўлган Шаҳноза

Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки оилада ҳаловат топса, севган иши билан шуғулланса, фарзандлари бағрида улғайса ва энг асосийси, жамият эъборида бўлса. Оиласида ҳаловати бор аёлнинг соғлиги мустаҳкам, ишида унум, янги режалар сари дадил қадами бўлади.

Келес шаҳридаги “Озодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳноза Эргашева ана шундай ҳаловат топган аёллардан. У меҳнат қилишдан, аёлларга ҳунар ўргатишдан ҳам ҳузур топа олади.

Пандемия Шаҳнозани севган иши билан шуғулланиш имконини чеклаган эди. Карантин туфайли гуллар солинадиган ҳар ҳил шаклдаги саватларининг савдоси юришмай, аёл ишсиз бўлиб қолганлиги туфайли “Аёллар дафтари”га киритилди.

Ўрганишлар натижасида аёлга кредит берилган тақдирда у нафақат ўзини, балки қўшни аёлларни ҳам иш билан таъминлаши маълум бўлди ва Шаҳнозага 33 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Расмий_муносабат

“Бунёдкор” кўчаси таъмирланиш арафасида

Яқинда “Вилоятдаги депутатлар” телеграмм каналида Келес шаҳридаги “Бунёдкор” кўчасини асфальт қилиш муаммоси билан боғлиқ мурожаат эълон қилинган эди.

Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

2020 йилда Келес шаҳри, “Хувайдо” маҳалласида қурилган янги кўп қаватли уйларга канализация қувурини тортиш мақсадида пудрат ташкилот томонидан “Бунёдкор” кўчасининг қатнов қисми четидан қазиш ишлари амалга оширилган бўлиб, натижада кўчанинг қатнов қисмига зарар етган.

Ушбу ҳолатни бартараф қилиш ва йўлларни таъмирлаш ишлари кўп қаватли уйларни қурган пудратчи ташкилот ҳисобидан бажарилиши лозим бўлган.

Бироқ, йўлларни сифатли таъмирлаш учун кўчанинг қазилган, қум ва шағал билан тўлдирилган қисми ўрнашиб олиши талаб этилганлиги сабабли ишлар орқага суриб келинган.

Туман ҳокимлиги мутасаддиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида айни вақтда пудратчи ташкилот томонидан “Бунёдкор” кўчасини асфальт-бетон қопламаси билан қоплашга сарфланадиган 300 тонна асфальт-бетон қоришмаси учун пул маблағлари ўтказиб берилишига эришилди.

Тез фурсатда ушбу кўчанинг таъмирлаш ишлари туман ҳокимлиги, туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида ҳашар йўли билан амалга оширилади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Қорабўрик”ка ичимлик суви келмоқда

Аввал
хабар берганимиздек, шу йил 23 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан фуқаролар билан “маҳаллабай” учрашиш ва ҳал қилинмаган мурожаатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ҳамда уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Бугун Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласида бўлиб, ушбу маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳудуд аҳолисидан келиб тушган мурожаатни маҳалла фаоллари иштирокида ўрганди.

Шу куннинг ўзида ичимлик суви таъминотига масъул идоралар вакиллари билан келишган ҳолда ушбу маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️28 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар «Duel»и: ёш қаламкашлар учун парвоз майдони

*Паркент тумани. Ҳоким ва аҳоли юзма-юз келганда...

*Янгийўл шаҳри. Кун тартибида яна аҳоли муаммолари

*Ўрта Чирчиқ. "Янгиобод"нинг янги жамоли

*Чирчиқ шаҳри. Сайёр қабуллар кўп, натижаларчи?

*Оҳангарон шаҳри. Мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилади

*Қуйи Чирчиқ тумани. Умидли ёшларнинг эзгу тилаги: Олға, Ўзбекистон!

*Бекобод шаҳри. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 12 нафарига уй берилди

*Бекобод тумани. Давлат дастури туфайли - ободдир “Ачамайли”...

*Оққўрғон тумани. Ободлик қаердан бошланади?

*Пискент тумани. "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури қоғозда эмас, амалда

*Бўстонлиқ тумани. Ечимини топаётган муаммолар “Yangi zamon” дастурида

*Қибрай тумани. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича тезкор штабда нима гап?

*Чиноз тумани. "Аёллар дафтари"дан тадбиркорлар рўйхатига кирган аёл

*Юқори Чирчиқ. Ҳоким ва ёшлар учрушуви: анъана давом этади

*Ангрен шаҳри. Эътибор, эъзоз, мурувват ёхуд "Аёллар дафтари"га янги қайдлар

*Зангиота тумани. Мурожаатлар натижасиз қолмаслиги керак

*Нурафшон шаҳри. Доимий комиссия доимий ҳаракатда...ми?

*Тошкент тумани. Хонадонларга зилол сув келмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент пандемияга қарши курашиш ва халқимиз соғлигини сақлашда кенг эмланишнинг нақадар муҳим экани ҳақида

Президент - о важности широкой вакцинации для борьбы с пандемией и охраны здоровья народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари

Тезкор штаб иш бошлади

Тошкент тумани ҳокимлигида аҳолидан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш ҳамда ўз вақтида ижобий ҳал этилишини таъминлаш бўйича “Тезкор штаб” иш бошлади.

Ушбу штаб зарурий техник воситалар билан таъминланиб, тумандаги тармоқ корхона ва ташкилотлардан фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар жалб этилди.

Тезкор штаб туман аҳолисидан келиб тушган мурожаатларни тезкор таҳлил қилиб, кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этиш чораларини кўриб боради.

Штаб иш жараёни ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️29 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Обод қишлоқларга равон йўллардан борилади

*Пискент тумани. Барча шодлик сенга бўлсин, болажон!

*Бекобод шаҳри. Биринчи сектор штабида нима гаплар?

*Юқори Чирчиқ тумани. "Ёшлар дафтари"дан янги имкониятлар сари

*Янгийўл тумани. Одамлар дарди маҳаллани "яёв кезганда" кўринади

*Ўрта Чирчиқ тумани. Оилавий боғчалар яна биттага кўпайди

*Ангрен шаҳари. Ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули: муаммо ва ечимлар

*Бўстонлиқ тумани. Ободлик ва озодалик бор жойда барака бўлади

*Чирчиқ шаҳри. Уй-жой учун субсидиялар: кимга, қачон, қандай?

*Паркент тумани. Муҳим сиёсий жараёнга пухта ҳозирлик

*Қибрай тумани. Халқ таълими ходимларининг ақлли қарори

*Янгийўл шаҳри. "Обод маҳалла"лар чирой очмоқда

*Бекобод тумани. Суд залидан: 4 маҳкум муддатидан аввал озод этилди

*Тошкент тумани. “Тезкор штаб” муаммолар ечимини тезлатади...ми?

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ

Бугун, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни

⚡️Президентимиз ташаббуси билан жамиятимизда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида юртимизда 30 июль "Халқлар дўстлиги куни" деб белгиланди.

📌Бутун диёримизда, хусусан, кўп миллатли вилоятимизда қарор топган ўзаро меҳр-оқибат муҳити, турли миллатларнинг қадрият ва анъаналарини ривожлантиришлари учун яратилган шарт-шароитлар шу азиз тупроқни Ватан тутган турли миллат ва элат вакилларини ғоят хушнуд қилмоқда.

🤝Бугунги кун шукуҳи, юртимиздаги миллатлараро тинчлик-тотувлик барчамизга муборак бўлсин!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

Азиз туманимиз фуқаролари!

Президентимизнинг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон ҳамда 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сон қарорлари ижроси юзасидан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари маблағларининг 10 фоизини жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.

Бунинг учун Сиз қуйида туманимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга, яъни https://openbudget.uz/ сайти орқали рўйхатдан ўтиб, овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.

Тошкент тумани ҳокимлиги Молия бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#шукуҳ

UZ: Бағрикенглик, аҳиллик барқарор юртдан барака аримайди

➡️Батафсил

RU: Благословения никогда не прекращаются в стране, где царствуют просторность и единство

➡️Подробно

EN: Blessings never end in a land of spaciousness and unity

➡️More info

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Ўзбекистон халқига халқлар дўстлиги куни муносабати билан байрам табриги

Поздравление народу Узбекистана с Днем дружбы народов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 73 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Заргар”ни пиёда кезиб...

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов аҳоли билан мулоқот қилиш ва жойлардаги муаммоларни ўрганиш мақсадида Масалбой ҳудудидаги “Заргар” маҳалласида бўлди.

Ҳоким тегишли ташкилот масъуллари ҳамроҳлигида маҳалла кўчалари бўйлаб уйма-уй юриб, фуқаролар билан очиқ ва самимий мулоқот қилар экан, у ердаги ичимлик суви, ички йўллар таъмири ва бошқа муаммоли масалаларга ижобий ечим топиш борасида масъуллар билан фикр алмашиб борди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Президентнинг Олмалиқ шаҳрига ташрифи юзасидан муносабат

Шаҳноза Абдураҳимова
– Тошкент тумани марказий шифохонаси бош шифокори.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️31 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
"Олмалиқ сув таъминоти" яна вилоятда биринчи!

*Қуйи Чирчиқ тумани. Аҳоли билан мулоқотлар давом этади

*Пискент тумани. Бугуннинг фермери қандай бўлиши керак?

*Қибрай тумани. Имкониятлар иштиёқлиларни юзага чиқармоқда

*Тошкент тумани. “Заргар”ни пиёда кезиб...

*Бекобод шаҳри. Ёшлар — соғлом турмуш тарғиботчилари

*Бекобод тумани. Энди ер бор, меҳнат бўлса кифоя...

*Оққўрғон тумани. Фуқаролар билан мулоқот

*Янгийўл шаҳри. Коронавирусга қарши бирдамликда курашамиз

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди!

*Зангиота тумани. Аёллар масаласи ҳамиша долзарб

*Янгийўл тумани. Тирикликнинг шукронаси: шифохонага оғир аҳволда келган беморлар билан суҳбат

*Ангрен шаҳри. Одамлар билан очиқча гаплашаганда...

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар "сувсоз"лари жасорат кўрсатишди

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Ёшлардан_натижа

Шаҳзода 6 та халқаро олийгоҳ талабаси бўлди

Туманимиздаги 11-умумтаълим мактабини олтин медал билан битирган Шаҳзода Абдураҳмонова бирданига 6 та хорижий университетга ўқишга кирди:

1️⃣ Webster University in Tashkent (Тошкентдаги Вебстер университети)

2️⃣ Cambridge International University (Кембридж халқаро университети)

3️⃣ Korea International University (Корея халқаро университети)

4️⃣ TEAM University in Tashkent (Буюк Британия билан ҳамкорликдаги TEAM университети)

5️⃣ Bucheon University (Тошкент шаҳридаги Пучон Университети)

6️⃣ Yeoju Technical Institute (Тошкент шаҳридаги Ёджу Техника Институти).

Шаҳзоданинг келажак мустақил ҳаётида омад ва улкан зафарлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube