Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.15K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#COVID19
#Шифокор_маслаҳати

💉 Юрак-қон томир тизими касалликлари ва коронавирус ўртасида қандай боғлиқлик бор?

🔸 ИБС билан касалланган беморлар “COVID-19” билан касалланса, улар учун қандай хавфли жиҳатлар мавжуд?

🔹 Қандай касаллиги мажвуд бўлган беморлар “COVID-19”ни оғирроқ ўтказиши мумкин?

🔻 Юрак нуқсони мавжуд бўлган бемор “COVID-19”га чалинса қандай даволаниши керак?

👨‍⚕️ Шу ва бошқа саволларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг юрак-қон томир касалликлари бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Абдусалом Абдураҳмонов, Иммунолог-инфекционист Азиза Хўжаева ва вирусолог Дилдора Секлерлар Масс−медиа фонди ва Milliy телеканалидан янги лойиҳа – «Tez yordam» кўрсатувида жавоб беришди.

📹 Тўлиқ видеони ушбу ҳавола орқали кўринг

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Интервью 24 | Беҳзод Мусаев – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика махсус комиссияси аъзоси билан суҳбат

#COVID19 #uzbekiston24

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Интервью 24 | Азиз Абдухакимов – Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии

#COVID19 #uzbekiston24

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

🏥 "Саралаш ва тақсимлаш маркази" ҳозирланмоқда

🦠 Коронавирус пандемияси бугун ҳар биримизни тезкор чоралар кўриб, касаллик тарқалишининг олдини олиш учун аҳолини огоҳликка чақиришга ундамоқда.

Ҳозирда Тошкент туманида пандемия билан курашиш мақсадида COVID-19га шубҳа қилинган беморларни "Саралаш ва тақсимлаш маркази"ни ташкил этиш ишлари авж палласида.

🛏 Кўксарой ҳудудида фаолияти йўлга қўйилаётган 300 ўринли "Саралаш ва тақсимлаш маркази" яқин кунларда муолажага муҳтож бўлган аҳолини қабул қилишни бошлайди.

Бу ерда касалларга қулайлик яратиш мақсадида оқава қувурлари ишга туширилиб, жазирама иссиқ авжига чиққан соатларда даволанаётганлар учун кондиционерлар ва ҳар бир койка олдида кислород берувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш кўзда тутилган.

📹 Тайёргарлик жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Божхона
#COVID19

📣 Пандемия - барчамиз учун синовли давр. Шундай оғир вазиятда замонамиз қаҳрамонлари сифатида шифокору осойишталик посбонлари сафида божхона ходимлари ҳам эл корига яраш учун хизмат қилмоқдалар.

✈️ Хориждан келтирилаётган фуқароларимизни қабул қилиш жараёнида аввало, улар камарбастадир. Ўз жонларини хавфга қўйиб, туну кун ўз бурчларини бажармоқдалар.

📝 Қуйидаги сатрларни тингларкансиз, беихтиёр уларга миннатдорлик изҳор этгингиз келади:

Қанча офат келса, тортмасдан ҳадик,
Шарафли бурчини адо этганлар.
Ёмонлар йўлида туриб қоядек,
Ширин жонларини фидо этганлар.
Қанчаси оиласи бағридан олис,
Дахлдорлик ҳисси билан юрганлар.
Ниятлари эзгу, ўйлари холис,
Сарҳадда бургутдек сергак турганлар.

🎥 Яхшиси, видеороликни томоша қилинг ва уларнинг пандемия шароитидаги иш жараёни билан яқиндан танишинг.

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

📹 Тошкент вилоятида коронавирусга қарши кураш ва беморларнинг соғайиш жараёнлари ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати видеолавҳаси

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Жараён
#COVID19

🛏 Уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш аҳволи ўрганилди

🏥 Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Беҳзод Мусаев Тошкент туманида бўлиб, туман ҳокими Одилхон Рустамов, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари ҳамроҳлигида туманда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар ва уларнинг хонадонларида карантин тадбирларини ташкиллаштирилиш ҳолатини ўрганди.

👨‍💼 Б.Мусаев билан суҳбат давомида Кўктерак ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, “Ободлик”, “Бунёдкор”, “Фаровон” ва “Кўктерак” маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг Оила, хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари маҳаллаларда жорий этилган коронавирус билан касалланиб уйда даволанаётган беморлар билан ишлаш тизими асосида ўзлари олиб бораётган ишларни батафсил маълумотлар ва мисоллар билан тушунтириб беришди.

Ўрганиш давомида Соғлиқни сақлаш ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликларининг 2020 йил 11 августдаги қарори ижросини таъминлаш борасида Тошкент туманида амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо берилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#COVID19

🦠 Кўринмас душман билан жанг давом этмоқда...

Аввалроқ Тошкент туманида пандемия билан курашиш мақсадида Кўксарой ҳудудидаги коллеж биносида COVID-19га шубҳа қилинган беморларни "Саралаш ва тақсимлаш маркази" ташкил этилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.

🏥 Ҳозирда "Саралаш ва тақсимлаш маркази"даги тайёргарлик ишлари қандай давом этмоқда, марказ беморларни қабул қилиш учун тайёрми?

📹 Марказдаги жараёнлар блогер Шуҳрат Мусаев нигоҳида.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Коронавируснинг «Британча штамм»и қайд этилди
#30jan #COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
#COVID19

Аҳолига “хавотирланишга ўрин йўқ” дея, олмаймиз, — Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов

▶️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

💉 Тошкент туманида аҳолини оммавий эмлаш бошланди

🏥 Бугундан туман Кўп тармоқли марказий поликлиникасида туман аҳолисини каронавирусга қарши эмлаш жараёни бошланди.

📌 Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар, коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва ички ишлар ходимлари эмланади.

📽 Батафсил навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube