Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жойлардаги коммунал хизмат кўрсатиш, иситиш тизими, газ таъминоти, ичимлик суви, электр энергияси ҳамда ободонлаштиришга доир муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилган.

Ҳурматли фуқаролар!

☎️ Мурожаатлар юзасидан 1055 қисқа рақамли колл-марказга қўнғироқ қилиб, тезкор навбатчилик штабига мурожаатингизни етказинг ҳамда ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ўз ҳиссангизни қўшинг.

#Штаб

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни онлайн-учрашув ўтказадилар.
Икки мамлакат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Германия шериклигини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқадилар.
Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

12 марта состоится онлайн-саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Федерального канцлера Германии Ангелы Меркель.
Лидеры двух стран рассмотрят актуальные вопросы дальнейшего расширения узбекско-германского многопланового партнерства.
Особое внимание будет уделено вопросам выполнения договоренностей встреч на высшем уровне, развития конструктивного политического диалога, продвижения совместных проектов и программ сотрудничества.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Germaniya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат_эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар, депутатлар ва жамоатчилик диққатига!

🔰2021 йил 11 март куни соат 11:00да Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан “Тошкент вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

Тадбирда:

аҳолини электр энергияси билан таъминлаш;

АСКУЭ тизимига тўлиқ ўтиш, истеъмолчиларни ушбу тизимга улаш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш;

aҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилади.

Кун тартиби:
11:00-11:30 масъуллар ҳисоботи;
11:30-12:30 савол-жавоб;
12:30-13:30 тушлик.

🌐ОАВ ва аҳоли вакиллари онлайн тарзида қатнашишлари ҳам мумкин.

Савол ва мурожаатлар қуйидаги телеграм мессенжери орқали қабул қилинади. @hokimga_murojaatBOT

🧑🏻‍💻ZOOM платформаси орқали боғланиш;
https://us02web.zoom.us/j/88368217103?pwd=bVhhWVVZTmJORnU4RXZKWkV4V28xUT09
(Код: 2328076)

☎️ +99871 232 80 24
+99894 664 00 23

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси!

Сафимиз 12 мингдан ошди. Биз янада кўпроқ аҳолининг атрофимизда бирлашиши тарафдоримиз!

Вилоятимизни Республикада энг фаол ҳудудга айлантирамиз. Бунинг учун бизга сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва мададингиз зарур!

Борингизга шукур.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Ҳамза Жумаев.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий
ХАБАРНОМАСИ

❗️Сўнгги кунларда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида 2021 йилги Ҳаж мавсумини ташкил этилиши билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

📝 Ўз навбатида, Дин ишлари бўйича қўмитага ОАВ вакиллари ва фуқаролар томонидан мазкур масалага ойдинлик киритиш бўйича мурожаатлар бўлмоқда.

📝 Шуни маълум қиламизки, Дин ишлари бўйича қўмита Саудия Арабистони расмийлари ҳамда Ҳаж ва Умра ишлари бўйича Атташе билан мазкур масалада мунтазам алоқа ўрнатган. Шундан келиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қиламиз:

Биринчидан, ижтимоий тармоқларда “Муқаддас Хаж Сафарига расман рухсат берилди. Фақатгина хаж сафарига бормоқчи бўлганлар коронавирусга вакцина қабул қилган бўлишлари шарт” ва бошқа шу каби сарлавҳалар остида тарқатилаётган хабарлар ҳеч қандай расмий асосга эга эмас.

Иккинчидан, бу каби хабарларнинг тарқалиши ва турлича талқин қилиниши – Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирининг “Ҳаж мавсуми зиёратчиларини қабул қилишнинг асосий шарти – “COVID-19” га қарши эмлангани бўлади”, мазмунидаги интервьюсига асосланган.

Учинчидан, Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш бўйича Саудия Арабистони ҳукумати томонидан ҳозирга қадар ҳеч қандай расмий қарор эълон қилинмаган.

❗️Ҳурматли юртдошлар!

⚠️ Ҳаж ва умра зиёратлари билан боғлиқ асосли маълумотлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали эълон қилинади.

Шу ўринда, юртдошларимиздан юқоридаги каби асоссиз ва чалғитувчи хабарларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.

📝 Ўз навбатида, ОАВ вакилларини аҳоли орасида турли тушунмовчилик келтириб чиқарадиган, текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз!

Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

religions.uz | Telegram | Youtube | instagram | twitter
Эътироф

🎖 Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари Шоюнусова Нилуфар Холходжаевна 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан ҳамда туманнинг ижтимоий ривожланишига қўшган улкан хиссаси ва таълим-тарбия тизимида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари учун “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🤝 Нилуфар Холходжаевнага мустаҳкам соғлик ва шарафли иш фаолиятларида муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram
#Огоҳлантириш

АХБОРОТ ХАБАРИ

🌊Гидрометеорология хизмати марказининг ахборот хабарномасига кўра, жорий йилнинг 13-14 март кунлари Европа ҳудудида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво Волга бўйи орқали республикамиз ҳудудига кириб келади.

🌨13-14 март кунлари республика ҳудудида ёмғир ёғиб, 14 мартга ўтар кечаси қорга айланиб, айрим жойларда кучаяди, шамолнинг тезлиги 17-22 м/с (62-80 км/соат) тезликда эсиб, вақти-вақти билан шамол тезлиги 25-28 м/с (90-101 км/соат) гача кучайиши мумкин.

🌬14-15 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 °С совуқ, кундузи 2 °С совуқ ва 3 °С илиқ бўлади.

❗️Кутилаётган кучли шамол ва совуқ ҳарорат чорва молларини яйловларда парвариш қилиш ва сақлашда, автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблашишига олиб келиш эҳтимоли кутилмоқда.

✔️Юқоридагилардан келиб чиқиб, ташкилот раҳбарлари ва аҳоли вакилларидан об-ҳавонинг кескин ўзгариши натижасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида, барча хавфсизлик чораларини кўриш, техник воситалар, асбоб-анжомлар ва жиҳозларнинг ҳамда тиббиёт муассасаларидаги қўшимча жойлар, тиббиёт воситалари ва дори-дармонлар заҳирасини ташкил этилиши, тез тиббий ёрдам бригадалари шайлигини таъминлаш;

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 апрелдан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оила фарзандлари “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида “ВС” категорияга бепул ўқитилади.👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон-Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Айни пайтда давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтмоқда.

В резиденции Куксарой начались основные мероприятия узбекско-кыргызского саммита на высшем уровне.
Состоялась церемония официальной встречи. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев искренне поприветствовал Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова.
В эти минуты проходят переговоры глав государств в узком формате.

#Mirziyoyev #Qirgiziston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter