Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг биринчи сонини томоша қилинг.

@maxsus_rakurs
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали Full HD сифатда томоша қилинг:
https://youtu.be/Zchk-b5KiOA

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке в качестве Full HD:
https://youtu.be/vFkra4vWnPY

@maxsus_rakurs
#Онлайн

⚠️ “Боғзор” подстанциясида трансформаторни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🛠Айни вақтда “Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси” авария-тиклаш бригадаси томонидан Дийдор маҳалласида жойлашган 35/10 кВ “Боғзор” подстанциясидаги шикастланган юқори кучланишли трансформаторни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

❗️ Шу сабабли қуйидаги маҳаллалар электр таъминотида бугун кеч соат 19-00га қадар вақтинчалик узилиш бўлиши маълум қилинади.

🔹 Кўксарой ҳудуди:
👉 Олтинтепа, Кўҳинур, Оқтош, Дийдор, Кўксарой, Беруний, Қорабўрик, Зарбдор, Шамсиобод маҳаллалари.

🔸 Қизғалдоқ ҳудуди:
👉 Боғизилол, Эъзоз, Захариқ маҳаллалари.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси”.

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

📊 Очиқ танловга марҳамат!

📌 Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисида”ги 472-сон Қонуни талаблари асосида Тошкент тумани ҳокимлиги ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан туман ҳокимлиги балансида бўлган Тошкент тумани, “Қизғалдоқ” қишлоғи ҳудудидаги бино-иншоотларни бузиш бўйича кўрсатиладиган хизматлари давлат харидлари порталига қўйилган ЛОТлар бўйича 2021 йил 2 февраль куни соат 10-00да туман ҳокимлиги маъмурий биносида очиқ танлов ўтказилади.

☎️ Мурожаат учун тел.: 97 140-22-29

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram
#Мурожаатдан_сўнг
#Янги_лойиҳа

“Мурожаатдан сўнг”: муаммо ва ечим.

📌 Бугундан бошлаб ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифамизда тажриба тарзида “Мурожаатдан сўнг” лойиҳасини бошладик.

❗️Ушбу лойиҳани амалга оширишдан мақсад, аввало, туман аҳолиси ва ҳокимлик ўртасида виртуал алоқани таъминлаш, фуқароларнинг ижтимоий тармоқдаги мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

💬 Унда фуқаролар томонидан ҳокимликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, жумладан, @toshkenttumanihokimligibot телеграм боти орқали юборилган мурожаат, таклиф, шикоят ва аризаларнинг натижаси, муаммоли масалаларнинг ечими ҳақида телеграм тармоғидаги Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района каналида расмий ахборот бериб борамиз.

☝️ Эндиликда Сизнинг ҳар бир мурожаатингиз туман раҳбарияти назоратида!

📲 Бизни кузатишда давом этинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Telegram | Facebook | Instagram
#Мурожаатдан_сўнг

🏫 Болажон мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди

Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Исмоил Дадахўжаев фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштиришда амалий ёрдам беришни сўраб Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгаши котибиятига мурожаат қилган эди.

🔍 Аниқланишича, фуқаронинг 3 эгизак фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига жойлаштириш учун йўлланма расмийлаштириш жараёнида ҳужжатларда тушунмовчилик бўлгани сабабли икки болага йўлланма олиниб, учинчи бола учун йўлланма расмийлаштирилмаган.

Ушбу мурожаат туман Кенгаши котибияти мудири, депутат Мирислом Усмоновнинг саъй-ҳаракатлари билан туман Давлат хизматлари маркази ҳамда Мактабгача таълим бўлимлари билан биргаликда ўрганилиб, масалага ижобий ечим топилди ҳамда болажон мактабгача таълим ташкилотига жойлаштирилди.

📲 Бизни кузатишда давом этинг.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

⚡️ “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли такроран намойиш этилади

Ҳурматли тумандошлар!

Кўп сонли томошабинлар ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари жамоаларининг талабларига биноан Тошкент тумани Маданият бўлими томонидан Ўзбекистон давлат Сатира театрининг "Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли" спектаклининг такрорий намойиши ташкил этилмоқда.

📌 Спектакль намойиши 2021 йил 4 февраль куни соат 10-00 ҳамда 14-00да туман Маданият саройида бўлиб ўтади.

📣 Барча театр ихлосмандларини ушбу томошага таклиф этамиз!

☎️ Спектакль намойишига ташриф буюришни истовчилар 99 992-86-70 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.

Тошкент тумани Маданият бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — давлат органлари ва ташкилотларда кадрлар бошқаруви ҳамда инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга ошириш учун масъул давлат органидир.

Агентликка давлат фуқаролик хизматини меритократия тамойили асосида ташкил этиш, миллий кадрлар захирасини бошқариш, инсон ресурсларини ривожлантиришнинг инновацион усулларини жорий этиш, давлат хизматчиларининг иш берувчилар олдидаги манфаатларини ҳимоя қилиш каби вазифалар юклатилган.

Агентликнинг Telegram'даги расмий канали орқали давлат фуқаролик хизматидаги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида биринчилардан хабардор бўлиб боринг.

Каналга уланиш https://t.iss.one/argos_uz

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Нурафшон
#сессия

🇺🇿Нурафшон шаҳрида Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддасига мувофиқ янги тайинловлар амалга оширилди.

🔰Сессияда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ Улуғбек Узоқов Йўлдошевич вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тасдиқланди. У. Узоқов шу пайтгача Жиззах вилояти Дўстлик туманида ҳоким лавозимида фаолият юритаётган эди.

💠Зуҳра Мирғозиева Тўраевна вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. З.Мирғозиева шу пайтгача Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлигида янги тайинловлар амалга оширилмоқда

📍https://uza.uz/posts/238486

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

🏢 Иқтидорли ёшлар ҳоким ҳузурида

🔰 Тошкент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туманимизнинг бир гуруҳ иқтидорли ёшлари билан учрашди.

💬 Учрашув давомида тумандаги умумий ўрта таълим муассасаларидан ташриф буюрган йигит-қизлар ўз орзулари, хоҳиш-истаклари ва мақсадлари ҳақида туман раҳбари билан самимий суҳбатлашдилар.

🔹 Спорт, журналистика, публицистика, роботатехника, санъат турларига, жумладан, рассомчилик ва қўшиқ куйлашга меҳр қўйган ва ўз йўналишларида турли танловларда, мусобақаларда иштирок этиб, ютуқларни қўлга киритишга улгурган ёшларимиз мақсадларига эришишда айнан қандай кўмак муҳимлигини туман ҳокимига маълум қилдилар.

♻️ Учрашув сўнгида туман раҳбари ҳар бир ёшнинг хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, уларга моддий ва маънавий кўмак бериш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш ҳамда доимий равишда қўллаб-қувватлаб туришга тайёрлигини ва бу каби самимий суҳбатларни мунтазам ўтказиб борилишини билдирди.

🎞 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сессия

📝 Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Тошкент туман Кенгашининг йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

📌 Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилиб, депутатлар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида атрофлича муҳокама этилди.

👉 Тошкент туман адлия бўлими бошлиғининг туман даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида 2020 йил давомида амалга оширган ишлари юзасидан ахбороти ҳақида.
👉 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПҚ-4702-сонли қарори ижроси тўғрисида.
👉 Тошкент тумани маҳаллий бюджети манбаларидан фойдаланиш тўғрисида.
👉 Ташкилий масала.
👉 Туманда маҳаллалар кесимида ишсиз ёшлар рўйҳатларини шакллантириш тўғрисида.
👉 Туманда аёллар муаммоларининг тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
👉 Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши ва туман ҳокимлигининг “Диёр овози” газетасига обуна ишларини ташкил этиш ва таҳририятни моддий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.
👉 Бошқа масалалар.

Кун тартибидаги кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram