Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.34K subscribers
18.1K photos
4.21K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ёшлар_дастури_амалда
#Маданий_тадбирлар

🏫 Мактаб ўқувчиларига спектакль намойиш этилди

🎭 Туман Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида Маданият саройида театр томошаси уюштирилди.

🗯 Унда Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли намойиш этилди.

📙 Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” деб номланган асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклдаги илм ўрганмасдан, отасининг бойлиги ортидан керилиб юрган, мустақил фикри йўқ арзанда ўғилнинг охир-оқибат дуч келган ҳолати, юморга бой саҳналар ўқувчи ёшларда илмсизликнинг оқибати қандай оқибатларга олиб келиши тўғрисида тасаввурга эга бўлишларига замин яратиб, уларда театр санъатига меҳр уйғотиши шубхасиз

📌 Ушбу спектакль эртага, 29 январь куни соат 11:00 ҳамда 14-00да ҳам намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram
#Тарғибот_тадбирлари

2021 йил: “Янги марралар, якдил қадамлар”

📌 Шу кунларда тумандаги таълим муассасалари ва турли соҳа меҳнат жамоаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган “Янги марралар, якдил қадамлар” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

🏢 Навбатдаги тадбир туман Давлат солиқ инспекциясида ўтказилиб, унда туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент тумани бўлинмаси раҳбари Насрулло Мамаджанов ва инспекция ходимлари иштирок этишди.

💬 Тарғибот тадбирида туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва халққа йўллаган Мурожаатномасида кўтарилган асосий ғоялар, илгари сурилган ташаббуслар борасида сўз юритиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини мисоллар билан тушунтириб ўтди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тиббий_хизмат
#Жараён

🏥 Замонавий шифохона аҳоли хизматида

♻️ Тошкент тумани аҳолиси илгари Фозилов ҳудудида жойлашган маънан эскирган шифохонада соғлиқларини тиклар эди. Бугун эса туман марказидаги замонавий шифохона аҳоли соғ-саломатлигини тиклаш учун хизмат қилмоқда.

🔖 Бу борада "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да марказий шифохона шифокорлари ўз олдиларига бир қатор вазифаларни белгилаб олишган.

📌 Маълумот учун: Марказий шифохона 40 ўринли болалар, 20 ўринли жарроҳлик, 30 ўринли терапия, 20 ўринли травматология, 30 ўринли асаб касалликлари бўлимлари, 12 та беморга мўлжалланган жонлантириш бўлими, энг охирги замонавий жиҳозларга эга қабул-диагностика бўлими ҳамда лаборатория, дорихона, ошхона, кир ювиш, маъмурий бинолар, суд-тиббий экспертиза бўлими, тез тиббий ёрдам станцияси ва ёрдамчи биноларга эга бўлиб, қарийб 28,6 млрд. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган.

🎞 Шифохона фаолияти ҳақида батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
📊 СЎРОВНОМА

⚡️ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОР!

Тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш борасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг масъулиятини янада ошириш, ҳудудларда ишбилармонлик муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш учун аниқ таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар орасида ижтимоий сўровлар ўтказилмоқда.

Тадбиркорликни ривожланиши билан боғлиқ саволларга берган жавобингиз Сиз фаолият юритаётган ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш учун муҳим маълумотлар базасини яратилишида хизмат қилади.

Сўров “аноним” тартибда ўтказилади, сўровномада Сизнинг шахсингиз ҳақида маълумотлар ўрин олмайди. Сўровноманинг ҳеч бир жойида исмингиз, фамилиянгиз ёки тадбиркорлик субъекти номини ёзмаслигингизни илтимос қиламиз.

Ҳар бир саволга берилган жавоблар орасидан ўзингизга тўғри келган фақат битта жавоб рақамини ёки ўрнини белгилашингизни сўраймиз.

Ижтимоий сўровда иштирок этганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!

👉 Онлайн сўровнома бўйича электрон манзил: 👇👇👇

https://forms.gle/XtJXepwFcNAczWp59
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.
Марказ биноси лойиҳаси, ички ва ташқи дизайни, музей экспозициялари мазмуни бўйича дунёнинг етук олимлари, исломшунос ва санъатшунослари билан фикрлашилган. Шу асосда марказнинг илмий-тарихий концепцияси ишлаб чиқилган.
Ташриф чоғида ушбу концепциянинг тақдимоти ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Центра исламской цивилизации.
Проект здания, внутреннее и внешнее оформление, содержание музейных экспозиций были обсуждены с ведущими учеными, исламоведами и искусствоведами мира. На этой основе была разработана научно-историческая концепция центра.
Во время ознакомления состоялась презентация данной концепции.

#Mirziyoyev #tanishuv #markaz #konseptsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter