Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.2K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Нефть-газ кимё саноатидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича қарийб 9 миллиард долларлик 52 та лойиҳа белгиланган. Жами 6,5 мингга яқин иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун хорижий ҳамкорлар ва инвесторлар билан ишларни жадаллаштириш кераклигини таъкидлади.

Состоялась презентация перспективных проектов в нефтегазохимической отрасли.
Запланирована реализация 52 проектов на сумму около 9 миллиардов долларов по глубокой переработке природного газа. Планируется создать около 6,5 тысячи рабочих мест.
Глава государства подчеркнул необходимость активизировать работу с зарубежными партнерами и инвесторами для своевременной и качественной реализации проектов.

#Mirziyoyev #taqdimot #iqtisodiyot #neftgazkimyo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келади

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Волгабўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

28 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республика ҳудудлари бўйича ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 5 даража совуқ -3 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

👉 Тошкент хабарлари
#Эслатма

⚠️ ҚАРЗДОР ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ТАРМОҚДАН АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туманимиздаги аҳоли хонадонларига “Электронҳисоблагич” МЧЖ ҚҚ томонидан ишлаб чиқарилган замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилди ҳамда биллинг тизимига уланди.

❗️ Айни вақтда туманимизда АСКУЭ тизими ишга тушиши муносабати билан қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларга электр энергияси таъминоти онлайн тартибда тўхтатилади.

♻️ Шу маънода, етказиб берилган электр энергиясидан қарздор бўлган истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан ажратилиши бўйича тадбирлар давом эттирилиши, қарздорлик вужудга келмаслиги учун эса истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

📲 Фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Тошкент тумани Электр тармоқлари корхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️ Ҳурматли тумандошлар!

📌 "Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги"да фаол иштирок этинг!

🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён
#Ойлик

🗯 Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифа

❄️ Қишнинг аёзли кунлари бошланиши билан аҳолининг иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжи ортиб боради. Бунда аҳолидан иссиқлиқ мосламаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишлари талаб этилади.

⚠️ Шу боис, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Ёнғинга қарши кураш жамияти ходимлари ҳамда соҳавий хизматлар, корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда.

🔍 Ўрганишлар давомида соҳа вакиллари аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли тавсияларни бериб, уларни жойида бартараф этиш чораларини кўрмоқдалар.

📌 Шунингдек, тадбирлар давомида ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг мавсумга тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилмоқда.

📎 Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб кенг миқёсда давом этмоқда.

🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён

🏆 Спорт мусобақалари давом этмоқда

📌 Аввал хабар берганимиздек, туманимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий ва соғломлаштириш тадбирлари давом этмоқда.

⛹️‍♂️ Ушбу тадбирлар доирасида туман ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамда қатор манфаатдор ташкилотлар ҳамкорлигида спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда.

🤼‍♂️ Айни вақтга қадар спортнинг бокс, бадиий гимнастика, Taekwondo-ITF, Турон якка кураши, эркин кураш, велоспорт, шахмат турлари, аёллар ўртасида 5000 қадам мусобақалари ўтказилиб, ушбу тадбирларга туман аҳолиси кенг қамровда жалб этилмоқда.

🥇 Мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари томонидан диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланиб борилмоқда.

Мусобақалар яна давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram