Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Янги Ўзбекистон остонаси – мактабдан бошланади.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👩‍🏫 Ўқитувчи ва муаллимларнинг ҳаётимиздаги нуфузи ва мавқеини ошириш мақсадида уларнинг мақомини қонуний даражасида белгилашни таклиф қиламан. Ушбу қонунда ўқитувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни ижтимоий, ҳуқуқий, моддий қўллаб-қувватлаш чоралари кафолатланиши керак.

💼 Жумладан, мактаб директори, унинг ўринбосари, синф раҳбари, ўқитувчининг мақоми белгиланиши лозим. Ўқитувчиларга устама тўлаш, уларни рағбатлантириш мезонлари ҳам тўлиқ қайта кўриб чиқилиши керак.

Ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлиши, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашув, бошқа ишларга жалб жавобгарликка сабаб бўлишини қонун билан қатъий белгилаш керак.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон очиқ хозир, энди аввалгидай ёпиб қўйишни иложи йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди, интернет ёпилмайди. ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар чидай олмаяпти, ОАВ саволларига, ОАВ муҳитини яратишга, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади ёки хайрлашамиз".

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан.

Telegram | Facebook | Instagram
#Байрам_табриги

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан соҳа вакилларига байрам табриги

👉🏻Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#эътироф

🎉 Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан Нурафшон шаҳридаги "Ёшлар маркази" биносида 1 октябрь – "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан халқ таълими тизимида самарали меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ устоз-мураббийларга "Халқ таълими аълочиси" кўкрак нишонлари топширилди.

Улар сафида Тошкент тумани халқ таълими тизимининг 4 нафар ходимларининг ҳам борлиги қувонарлидир.

🏅 Қуйида тақдирланган устоз ва мураббийлар билан танишинг:

🔹 Қобилова Озода Ильхомовна – туман Халқ таълими бўлими Маънавий-аҳлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири;

🔹 Сагатова Наибахон Шариповна – туман Халқ таълими бўлими Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси умумтаълим муассасалари услубчиси;

🔹 Сулейманова Ровза Мукаддасовна – тумандаги 4-умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси;

🔹 Айметова Феруза Сайдуллаевна – тумандаги 7-умумтаълим мактаби директори.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён

🏘 Фуқаролар йиғинлари фаолияти ўрганилди

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг 2020 йил 28 августдаги “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 64-Б-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан Тошкент туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.

🗂 Жумладан, тумандаги фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари йўриқномага мувофиқ юритиб келинмоқда.

📌 Яқинда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатларининг юритилиш ҳолати Республика ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларининг бошқарувчилик, ташкилотчилик ва ижро интизоми юксак эътироф этилиб, иш ҳужжатларининг намунали юритилиш кўрсатгичи вилоят миқёсида 1-ўринга муносиб кўрилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиш учун Нукусга жўнаб кетди.
Сафар давомида, шунингдек, бунёдкорлик ишлари, янги корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия во внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан.
В ходе поездки запланировано также ознакомление с проводимой созидательной работой, деятельностью новых предприятий.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter