Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.29K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Расман: 17 августдан масжидлар ўз фаолиятини бошлайди

📃Республика махсус комиссиясининг қарори билан шу йил 17 август, душанба кунидан эътиборан юртимиздаги барча диний ташкилотлар ўз фаолиятини давом эттиради. Бунда карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилади, дейилади Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабарида.

❗️ Республика махсус комиссиясининг қарорида шундай дейилади: «Махсус комиссия қарори билан 17 августдан бошлаб диний ташкилотлар фаолиятига (ҳар куни дезинфекция ишларини амалга ошириш ҳамда қатъий ижтимоий масофани сақлаш чекловларига риоя этилишини таъминлаган ҳолда) рухсат берилади.
Бунда, диний ташкилотларда жума ва шанба-якшанбалик диний хизматларни вақтинчалик амалга оширмаслик талаб этилади».

Шунингдек, қуйидаги муҳим тавсия ва талабларга сўзсиз амал қилиш, масжидлар фаолиятининг давомли бўлишига асосий омил бўлади, жумладан:

📍Масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

📍ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

📍масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

📍ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

📍ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

📍масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

📍масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

📍ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

📍ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

📍масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

📍масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

📍таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

❗️Муҳтарам юртдошлар, мазкур белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Синовли кунларда ўзимиз, яқинларимиз, халқимиз саломатлигини асраб-авайлайлик.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Изоҳ: диний ибодатларни бажариш юзасидан

🌐 “Барча диний ташкилотлар” деганда юртимиздаги барча дин вакилларига тегишли ибодат масканлари назарда тутилганини эслатиб ўтиш лозим. Бунга масжидлар, черковлар, синагогалар ва бошқалар киради.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар беришича:

🧎‍♂️ Биринчидан, масжидларда кунлик беш маҳал намоз, черков, синагога ва бошқа ибодат масканларида ҳар кунлик ибодатлар тўлиқ бажарилади.

Иккинчидан, масжидларда жума намози, черков ва синагогаларда бажариладиган шанба ва якшанба кунидаги оммавий ибодат маросимлари Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ вақтинча тўхтатиб турилади.

👉 Муҳтарам юртдошлар, белгиланган карантин тартиб-қоидаларига амал қилайлик. Ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини асраб-авайлайлик!

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
​​АОКАда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов аҳолидан келган муҳим саволлар юзасидан жавоб берди:

~~~~~~~~~~~~~
Қандли диабети бор беморларда қон қуюқлашган ва таркибида қанд миқдори юқори бўлади, шунинг учун уларда тромбоэмболия асоратлари ҳам юқори бўлади. Шу сабабдан уларда коронавируснинг кечиши хавфли бўлиши мумкин.

~~~~~~~~~~~~~
Вирус юқишида гумонланган инсон:

☝️Биринчи навбатда ўз-ўзини алохидалаши керак;
😷 шахсий химоя воситаларидан тўлиқ фойдаланиши керак;
💦 кўп миқдорда суюқлик қабул қилиши;
🍚 тез-тез, осон хазм бўлувчи овқатлар истеъмол қилиши;
🌡 тана хароратини назоратда ушлаши керак.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирусдан тузалгандан кейин ҳид ва таъм билиш қобилияти қайта тикланади. Бу организмнинг ўз-ўзини қайта тиклай олиш қобилиятига боғлиқ!

~~~~~~~~~~~~~
Карантин чоралари юмшатилганда фуқаролардан:
⚡️Карантин қоидаларига аввалгидек риоя қилиш;
🚧 ижтимоий масофани сақлаш;
😷 ниқобда юриш;
🧴 қўлларни тез тез антисептик воситалар билан ишлов бериш;
🌬 корхона ва ташкилотларда хоналарни ҳавосини тез-тез алмаштириб туриш талаб этилади.

~~~~~~~~~~~~~
Карантиндан кейин корхона ва ташкилотларда ходимлар хавфсизлиги учун:
🌡 Ишхонага киришдан албатта тана ҳароратини ўлчаш;
🧴 қўлларни антисептик воситалар билан ишлоб бериб туриш;
🚧 ходимларни иш ўринлари орасида камида 2 метр масофани ташкил қилши;
⚡️ ходимларни шахсий гигиена воситалари қўлқоп, кўзойнак кабилардан фойдаланиши;
📍 кўпчилик ишлайдиган хоналарда кварц лампалардан фойдаланиш мумкин;
🦠 коронавирус аниқланганларни яккалаш лозим.

~~~~~~~~~~~~~
Коронавирус ва гриппнинг фарқи:
🦠 Грипп “COVID-19”га қараганда жуда қисқа яширин давр ва жуда қисқа оралиқга эга.
🦠 “COVID-19”да серияли оралиқ 5-6 кун, гриппда оралиқ 3 кун. Грипп “COVID-19”га қараганда тезроқ тарқалиш хусусиятларига эга.
🦠 Болалар гриппни тарқатишида асосий омил ҳисобланади, “COVID-19" эса болаларда жуда кам учрайди.
🦠 Коронавирус турида қуруқ йўтал (ёки кўп бўлмаган балғам) кузатилади. Гриппда нам йўтал ва тумов, бурунни битиши кузатилади.
🦠 “COVID-19”да 15 фоиз ҳолда оғир инфекциялар бўлиб, кислород талаб қилиниши ва 5 фоиз критик ҳолат бўлиб, ўпка вентелацияси талаб қилинади. “COVID-19” критик ҳолат ва оғир инфекциялар гриппга қараганда юқори.
🦠 “COVID-19”да умумий ўлим коэффициенти 3-4 фоизни ташкил қилади. Мавсумий гриппда ўлим 0,1 фоиздан паст.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
2020/2021 ўқув йили ва имтиҳонлар ташкил этилиши билан боғлиқ мавзуларда АОКА штабига аҳолидан келиб тушаётган саволларга Давлат тест маркази ахборот хизмати раҳбари Орзиқул Бобоевнинг жавоблари:

〰️〰️〰️〰️
Стадионларда тест имтиҳонида қатнашаётган гуруҳ назоратчилари ва маъсуллар жараён вақтида коронавирус юқтириб олса, компенсация тўлаб бериладими?

🔎 Тест синови ўтказишга оид амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда булар кўзда тутилмаган. Бироқ айтиш керакки, бундай ҳолларда бемор албатта диққат-эътиборда бўлади.

〰️〰️〰️〰️
Абитуриент олган баллига қараб нечанчи ўринда турганини қандай билиши мумкин? Фақат https://mandat.dtm.uz сайти орқалими?

📲 Шахсий кабинет орқали ҳам билса бўлдаи. Кенгайтирилган маълумотларни Давлат тест марказининг www.dtm.uz расмий сайти ва https://t.iss.one/rasmiydtm телеграм канали орқали олиш мумкин.

〰️〰️〰️〰️
Бу йил кириш имтиҳонларига IELTS сертификати ўтадими?

📈 5.5 ва ундан юқори
даражадаги IELTS сертификатига эга абитуриентларга инглиз тили фанидан максимал балл берилади.

〰️〰️〰️〰️
Сиртқи таълим шаклида имтиҳонлар онлайн бўладими?

🏟 Сиртқи ва кечки таълим шаклларида ҳам имтиҳонлар 2 сентябрдан бошланади ва очиқ майдонларда ўтказилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🔰Пандемия шароитида монополияга қарши курашиш, ҳалол ва қонуний реклама фаолиятини амалга ошириш бўйича олиб борилган назорат тадбирлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жўрабек Исмоилов иштирокида ўтказилган брифингда маълумотлар берилди.

❇️Тадбирда ўрнатилган тартибда амалга оширилаётган ишлар ва режалаштирилган вазифалар, тадбиркорлар ҳуқуқлари ҳимояси бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ҳам сўз юритилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Тест синовлари учун 3 соат вақт ажратилади

Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни тасдиқланди. Унга мувофиқ:

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган марказий стадионларда, қоида тариқасида, кунига икки сменада ўтказилади.

🕐 Бунда, ҳар 30 та тест топшириғини ечиш учун (жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга) — 90 дақиқа вақт ажратилади (60 та тест топшириғига жами — 180 дақиқа).

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ижодий имтиҳони бор таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар 16 августгача яна 4тагача йўналишни танлаши мумкин

📎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг 2-сон баёни
қарорига мувофиқ:

🖌 Пандемия шароитини инобатга олиб, Республика Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар аввалги йилларда олинган мос фан бўйича тест синовлари билан алмаштирилганлиги тўғрисида хабар берилган эди.

❗️Бунда, тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари тўлиқ тест синовлари орқали амалга оширилишини инобатга олиб, фақат мазкур таълим йўналишларига кириш учун рўйхатдан ўтган абитуриентларга муайян таълим йўналишига кириш учун тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган қўшимча тўрттагача бакалавриат таълим йўналишларини 2020 йил 16 августга (16 август куни ҳам) қадар танлаш ҳуқуқи берилди.

📈 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли олий таълим муассасалари ректорлари билан биргаликда тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларини танлаган абитуриентларга мос бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ва онлайн рўйхатдан ўтиш учун оператив тарзда хабар етказади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Республика махсус комиссияси қарори

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Решение Специальной республиканской комиссии

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми якунланди

Форум БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамда ушбу Бошқарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлими, БМТ Тараққиёт дастури, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси, Фридрих Эберт фонди каби бир қатор халқаро шериклар билан ҳамкорликда ўтказилди.

Халқаро анжуман ниҳоясида Самарқанд форумининг бевосита ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тадбир иштирокчилари ва жаҳон ёшларига йўллаган самимий тилаклари учун чуқур миннатдорчилик билдирилди.

Самарқанд веб-форуми иштирокчилари халқаро анжуманга пухта тайёргарлик кўрилганини алоҳида қайд этдилар. Бу, ўз навбатида, мунозара ва муҳокамалар самарадорлигини, умуман, халқаро анжуманнинг юқори савияда ўтишини таъминлагани эътироф этилди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳридаги «Ёшлик» спорт мажмуасида ташкил этилган 520 ўринли Саралаш ва тақсимлаш маркази коронавирус инфекциясига чалинган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш учун барча керакли шароитларга эга.

📹 Видеоролик орқали кўрсатилаётган хизматлар ҳақида беморлар фикри, тиббиёт ходимларига маош тўланиши бўйича батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#Жараён
#Сардобага_кўмак

🌊 Сирдарё вилояти, “Сардоба” сув омбори тошқини оқибатида зарар кўрган аҳолини қўллаб-қувватлаш, шундай дамларда бирлашиб, табиий офатдан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида юртимизнинг барча ҳудудларидан саҳоват ёрдамлари юборилиши давом этмоқда.

Ҳозирда ушбу офат оқибатларини бартараф этиш ҳамда Сардоба аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида барча зарурий чоралар кўрилиб, бу борада Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоятдаги туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳам кенг қамровли амалий ишлар давом эттирилмоқда.

🐄 Жумладан, тошқин оқибатида нобуд бўлган аҳоли чорва моллари ўрнини тўлдириш мақсадида бугун Тошкент тумани ҳокимлиги, тумандаги фермер хўжаликлари ва туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан қорамоллар етказилди.

🤝 Албатта, бу каби ҳайриялар, Сирдарё вилоятининг Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида яшовчи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароити яхшиланишига хизмат қилади.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram