Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Саховат_тадбири

🎁 Хайру-саховат тадбирлари давом этмоқда

🌙 Бугун арафа куни. Қурбон ҳайити арафасида хайру-саховат қилиш, муҳтожларга меҳр-оқибат, инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш сингари азалий анъана ва қадриятларимиз халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган эзгу амаллардан ҳисобланади.

🛍 Шу муносабат билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси, Тошкент тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ҳамда "FARGО MARKETING GROUP" MCHJ ҳамкорлигида саховат тадбири уюштирилиб, туманнинг Чувалачи ҳудуди, Кўксарой ҳудудидаги “Зарбдор”, Келес ҳудудидаги “Тинчлик”, “Кўктерак” маҳаллаларида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, кексалар ва нуронийлар, доимий иш билан банд бўлмаган аҳоли вакиллари, шунингдек, карантин туфайли кунлик ишга чиқа олмаётган 50 дан ортиқ фуқароларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам сифатида озиқ-овкат маҳсулотлари етказиб берилди.

🛒 Айни вақтда бундай саховат тадбирлари туман бўйлаб давом этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Таъзия

Тошкент тумани ҳокимлиги, “Тўхтаниёз-ота” фермер хўжалиги раҳбари Мухтор хожи Тўхтаниёзовнинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

🕌 Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён
#Соғлиқни_сақлаш

🚑 Тез тиббий ёрдам – ҳар бир чақирув муҳим ва эътиборда

😷 Пандемия даврида аҳолининг тез тиббий ёрдам хизматига бўлган талаби икки баробарга ошганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хусусан, Тошкент туманида ҳам сўнгги ойларда тез тиббиёт хизматига бўлган чақирувлар сони ўтган даврга нисбатан икки баробарга ортган.

🏚 Шу кунга қадар туман Тез тиббий ёрдам маркази Кўктерак қишлоғида жойлашган бўлиб, марказ биноси маънан эскирган ва у ерда фаолият олиб бораётган ходимлар учун бир қатор муаммолар мавжуд эди.

🏥 Эндиликда Тез тиббий ёрдам маркази Келес шаҳридаги туман Марказий шифохонаси билан бир жойда, янги таъмирдан чиқарилган замонавий бинога кўчириб ўтказилиб, бу ўз навбатида аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам хизмати кўрсатилиши учун замин яратди.

▶️ Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

О дополнительных мерах по материальной поддержке слоев населения, нуждающихся в помощи и социальной защите в период коронавирусной пандемии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг эҳтиёжманд қатлами қўллаб-қувватланади

“Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6038-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ижтимоий нафақа олувчи оилалар сони 600 мингдан 1 млн 200 мингга етказилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2020 йилнинг июль-сентябрь ойларида тугайдиган ижтимоий нафақалар тўлаш 6 ой муддатга узайтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондини қўллаб-қувватлаш учун 150 млрд сўм маблағ ажратилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Фармонда кўзда тутилган аҳолини қўллаб-қувватлашга 2020 йилнинг охиригача бюджетдан жами қўшимча 2,5 трлн сўм йўналтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг туман аҳолисига Қурбон ҳайити табриги

Қадрдон ва муҳтарам тумандошлар!

Сиз азизларни, бутун Тошкент тумани халқини меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми – муборак Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Бугунги синовли кунларда, оила, маҳалла ва жамият аҳлига меҳр ва эътибор кўрсатиш, кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд кишиларга беғараз ёрдам бериш, яхшилик, сабру қаноат каби эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган бу байрамнинг маъно-мазмуни ғоят уйғун ва ҳамоҳанг эканини чуқур ҳис этмоқдамиз.

Барчангизга маълумки, бугунги кунда коронавирус хасталиги бутун дунёга жиддий хавф солмоқда. Шундай синовли кунларда мамлакатимизда халқимиз саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун Давлатимиз раҳбари бошчилигида барча зарурий чоралар кўрилмоқда.

Шу боис мамлакатимизда бу йилги Қурбон ҳайити байрами аввалгиларидан фарқли равишда карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда оила даврасида кутиб олинмоқда. Шу сабабли ҳайит байрамини ўз уйимизда, яқинларимиз даврасида ўтказишимиз барчамизнинг саломатлигимиз учун жуда муҳимдир.

Албатта, бу кунлар Яратганнинг бир синови бўлиб, биз бу синовли кунларда бағрикенг халқимиз билан биргаликда, бир-биримизга елкадош бўлиб, ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр-қаноатимиз билан бу касалликни, албатта, енгиб ўтамиз.

Қурбон ҳайити билан барчангизни яна бир бор табриклаб, хонадонларингизга файзу-барака, оила аъзоларингизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилайман!

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги янада мустаҳкам ва барқарор бўлсин!

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон:
Дин ва эътиқод эркинлиги

Обновляющийся Узбекистан: Свобода религии и убеждений

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_тумани
#Қуёнчилик

🐇Қуёнчилик сердаромад соҳалардан биридир. Қуён гўшти иммун тизимини мустаҳкамлаши билан аҳамиятли. Дунё бўйича қуён гўштига талаб ортиб бормоқда.

📌Юртимизда ҳам бу парҳезбоп гўшт турини етиштиришга катта эътибор бериляпти.

👥Тошкент туманида синов тариқасида очилган қуёнчилик кластери фаолияти кенгайтирилмоқда. Кластер тўлиқ ишга тушгач 50 киши иш билан таъминланади.

🖇Бу ҳақда Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси раиси Элмурод Ортиқов сўзлаб беради.

🎥Батафсил «Ўзбекистон24» лавҳасида томоша қилинг

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сардоба
#Оқ_олтин

Тошкент вилояти қурувчилари Сардоба тошқинидан жабр чекканлар учун қураётган ҳовли-жойларни ўз эгаларига топширишни бошладилар.

Видеороликни сифатли ҳажмда томоша қилиш учун мана бу ерга ўтинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram