Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.3K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#COVID19

🔴 🟡 🟢 Тошкент туманидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда сектор ва маҳаллалар кесимидаги тоифаланиш бўйича 07.07.2020 ҳолатига маълумот

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Охирги 14 кунда коронавирус бўйича аниқланган ҳолатларнинг 52 фоизи — чет элдан келган фуқароларда, 48 фоизи — мамлакат аҳоли орасида аниқланган

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилди.

❗️Аҳоли орасида тўй, турли маросим ва оилавий тадбирлар вируснинг тарқалишига хизмат қилаяпти. Масалан, 4 та тўйда 110 та касаллик аниқланган, бундан ташқари, биргина Юнусобод туманида ўтказилган тўйда 79 киши вирус юқтириб олган. 30 кишилик лимитга риоя этиш учун бир кунда уч марта тўй қилган.

🛒 Охирги бир ойда Ўрикзорда — 35 та, Юнусобод бозорида — 39 та, Чорсуда — 11 та, Абу Сахийда — 47 та, Чилонзор буюм бозорида — 52 та ҳолатда вирус аниқланган. Қурилиш ташкилотларида 200 дан ортиқ кишида вирус қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
❗️Беш ҳудудда 83 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар — 10 670 нафар

🦠
Янги касалланишлар: 23 нафари — Тошкент вилоятида (16 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 7 нафари аҳоли орасида), 18 нафари — Тошкент шаҳрида (4 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 14 нафари аҳоли орасида), 15 нафари — Бухоро вилоятида, яна 15 нафари — Сирдарё вилоятида ҳамда 12 нафари — Навоий вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Бугун Ўзбекистонда 308 киши коронавирусдан зарарланди, 3 бемор вафот этди

Янги касалланишлар: 117 нафари — аҳоли орасида, 187 нафари — карантин муассасаларида, 4 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

🛏 Даволанаётган 3819 нафар бемордан 24 нафари — оғир, 13 нафари — ўта оғир аҳволда.

💉
Соғайганлар6811 нафар.

〰️〰️〰️〰️
⚪️ Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?
⚪️ Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Жадвал👆
〰️〰️〰️〰️
Батафсил: @ssvmatbuotkotibi

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коронавирус билан боғлиқ вазият авж олса, Ўзбекистон тиббиёт тизими юқори босимга дош бера оладими? Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг айтишича, ҳозирда касалларни даволашга тизимнинг имкониятлари етарли. Тошкентда ва жойларда касалхоналар тайёрланган, захира ўринлари ҳам яратилган.

Шу билан бирга, бугунги кунгача тез тиббий ёрдам, туғуруқхоналар ўз фаолиятини узлуксиз давом эттираяпти, ижтимоий касалликларга ҳам тўлиқ ёрдам кўрсатилаяпти. Лекин коронавирус билан боғлиқ вазият издан чиқиб кетса, касаллик авж олса, тиббиёт тизими оғир аҳволга тушиб қолиб, ана шу ёрдамлар тўхтаб қолиши мумкин.

Вазирнинг қайд этишича, шу ҳолатга олиб бормаслик учун ҳамма ҳаракат қилиши керак. Чекловларни, карантинни қаттиқ ушлашимиз керак. Бу қўлимиздан келади. Март-апрель ойларида буни исботладик, касаллик тарқалишини жиловлай олдик, дейди вазир.

Видео: 15 МБ. Интервьюни тўлиқ кўриш

@davletovuz
#Газ_таъминотида_узилиш

‼️ “КЕЛЕС” ШАҲАР “ҲУВАЙДО” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

🔥 “Тошкент тумангаз” филиалининг 23-сонли хабарномасига асосан, Келес шаҳри, "Ҳувайдо" МФЙ, "Келес йўли" кўчасида қурилаётган кўп қаватли уйлар олди қисмидаги йўл бўйида олиб борилаётган қурилиш ишлари муносабати билан, ушбу ҳудуддаги мавжуд Д-89 мм ўрта босимли газ қувурини демонтаж қилиниши сабабли "Ҳувайдо" МФЙ, "Эл бахт" кўчасидаги 12 та аҳоли хонадонлари, 5 та нонвойхона ҳамда нон ишлаб чиқариш корхонасига 9 июль куни соат 08:00дан 17:00гача газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Республика махсус комиссияси ахбороти

Шу билан биргаликда саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришига қуйидаги шартлар асосида рухсат берилмоқда:

🔹тегишли объектлар ҳудуди тўлиқ карантинга олинади;

🔹объектлар ҳудудида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади;

🔹санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларда санитария-гигиена тадбирлари амалга ошириб борилади;

🔹объектларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

🔹ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

❗️Маълумки, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 30 июндаги қарори билан шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилган эди.

❗️Коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби жорий этилди:

✔️коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

✔️карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади ҳамда 10 кун муддатда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

✔️тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, шифохонага жойлаштирилади, касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга ўтказилади (уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади).

❗️Касаллик аломатларсиз енгил шаклда кечаётган беморларни уй шароитида даволаш, шунингдек, беморлар билан алоқада бўлганларни уй шароитида карантинга олиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Республика махсус комиссиясининг қарорида қуйидагилар белгиланди:

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда беморлар билан алоқада бўлиб, уй шароитида карантинга олинган шахсларнинг доимий тиббий назоратда бўлиши белгиланди;

🔹аҳолига, шу жумладан, уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ҳамда ахборот беришга қаратилган туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи Call-center фаолияти йўлга қўйилади;

🔹уй шароитида даволанаётган беморлар ҳамда карантинга олинган шахсларга жойига чиққан ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишга ихтисослашган мобиль гуруҳлар ташкил этилади.

❗️Коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикасига(дан) йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

‼️Чекловларга сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатилади ҳамда мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди.

Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик.

Афсуски, бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статискамиз йўқ. Бу ҳақиқат. Бунга кўз юмишимиз мумкин эмас», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📹 Айни дақиқаларда АОКАда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг
кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
ахборот юзасидан матбуот анжумани
ўтказилмоқда.

Брифингда "УзРепорт" телеканали ҳамда ушбу ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган матбуот анжуманида қизиқ фактларни келтириб ўтди:

⚡️«Биз карантин даврида, яъни беш ой давомида 3 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларни карантинга олдик. Уларнинг 208 нафарида коронавирус аниқланди. Ушбу инфекциянинг ҳомиладор аёл ва унинг ҳомиласига қандай таъсир кўрсатишини ортиқча таърифлашга ҳожат йўқ.

Бугунги кунгача 45 мингдан ортиқ болаларимиз карантинда бўлди. 328 нафар бола эса афсуски, коронавирус билан касалланди. Мана вазият қандай жиддий».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Махсус стикерга эга автомашиналар ҳаракатлана оладими?

Ушбу саволга ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов жавоб қайтарди:

«Стикерли автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат этилади. Бироқ ушбу масалани бугун яхшилаб ўрганиб, эртага ўтказиладиган брифингда аниқ жавобни айтишим мумкин».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️«Энди Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ишловчиларнинг кириб чиқишига ҳам рухсат берилмайди. Барча ҳудудлар «қизил ҳудуд»га айлантирилди», — Шоҳруҳ Ғиёсов, ИИВ матбуот котиби.

АОКА ахборот хизмати маълумоти.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️20 кунлик карантиннинг жорий этилиши — нафақат касаллик занжирининг узилишига, балки шифокорларнинг ҳам озгина дам олишига шароит яратади.

Чунки шифокорларимиз нафақат жисмоний, балки руҳий томондан ҳам чарчадилар. Улар қандай масъулият билан ишлаётганини ҳамма яхши билади. Буларнинг ҳаммаси ана шу 20 кунлик қатъий карантин режасидан ўрин олган», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️«Бугунги кўрсаткич – бу биз билган статистика. Ҳали қанча таҳлилга етиб бормаган, симптомсиз юрган касаллар сони 2-3 баравар кўп бўлиши мумкин.

🔬 Аввалида ПЗР таҳлил ўтказишда муаммо йўқ эди. Ҳозир кунига 20-22 мингта таҳлил ўтказилгандаям талаб даражасига етказиб беролмаяпмиз.

⚡️Аввал 5-6 соатда жавоби чиққан бўлса, ҳозир йиғилиб қолган таҳлил намуналари натижасида жавобларни олишга 2-3 кун, 1 ҳафтагача вақт кетяпти. Бу вакт ичида бемор халқни ичида юриб, касалланиш кўпайишига сабаб бўляпти», — Ҳабибулла Оқилов, Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Нега карантин муддати 14 кундан 10 кунга камайтирилди?

Ушбу саволга Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов жавоб қайтарди:

«Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг инкубацион даври 14 кун деб қабул қилинган.

Дунё миқёсидаги тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, коронавирус инфекциясини юқтириш унинг аломатларидан 5 кун олдин бошланади ва аломатлар пайдо бўлганидан кейинги етти кун юқумли ҳисобланади.

Саккизинчи кундан бошлаб касаллик давом этса-да юқтириш қобилияти қолмайди».

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Ўзбекистонда касалланиш кўрсаткичи 100 минг аҳолига ўртача 35 кишига тўғри келади, ўлим кўрсаткичи эса 0,3%ни ташкил этмоқда, — Анвар Алимов, Республика ихтисослаштирилган Эндокрионология илмий-амалий тиббиёт маркази директори.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК БЕМОР ЎТКИР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) жорий йил 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, шунингдек, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бундан ташқари, бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Сўнгги кунларда бемор бир неча марта мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилганига қарамасдан аҳволи кескин оғирлашган.

Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга карамай бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика миқёсида автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича аниқ тартиб қачон эълон қилинади?

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Гиясов жавоби.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Махсус_комиссия_қарори

Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлди

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов АОКАда ташкил этилган махсус брифингда айтиб ўтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 нафар киши коронавирусдан даволанмоқда.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube