Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.39K subscribers
18.3K photos
4.27K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев банк секторини трансформация қилиш жараёнлари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.
Бу жараённи фаоллаштириш, банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масалаларига алоҳида аҳамият қаратилди.
Банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам трансформации банковского сектора.
Указано на необходимость ускорения этого процесса, инвентаризации не свойственных банкам функций, повышения качества их кредитного портфеля и проектов.
Подчеркнута необходимость самостоятельного привлечения коммерческими банками финансовых ресурсов без государственной поддержки.

#Mirziyoyev #yigilish #banklar #transformatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир тижорат банки ўз иш услубини ўзгартирмас экан, биз қўйилган вазифаларни бажара олмаймиз

Шавкат Мирзиёев: Пока каждый коммерческий банк не изменит стиль работы, мы не сможем выполнить стоящие перед нами задачи


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН 86 ЁШЛИ БЕМОР ЮРАК ҚОН-ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ


Чилонзор туманида яшовчи 86 ёшли З.Р. жорий йил 19 июнь куни қон босими юқорилиги, нутқи ўзгариши, қўл ва оёқлардаги кучсизлик сабаб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилган.

27 июнь куни аҳволи оғирлашганлиги сабабли ушбу марказнинг реанимация бўлимига ўтказилган.

Унга инсульт, бош мия шиши, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, ўткир юрак ва нафас етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Коронавирусга чалинган ушбу бемор (аёл) 20 йилдан ортиқ вақт мобайнида гипертония касаллиги билан оғриб келган.

Марказ мутахассислари томонидан қатор консультация ва консилиумлар ўтказилиб, даволашнинг доимий назорати таъминланган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор мия шиши, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Times.uz
❗️(+97) — Тошкент ва Қорақалпоғистонда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Жами беморлар — 10 459 нафар.

🦠
Янги касалланишлар: 35 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 59 нафари — Тошкент шаҳрида ва 3 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида қайд этилди.

〰️〰️〰️〰️

❗️(+97) — В Ташкенте и в Каракалпакстане выявлены пациенты, инфицированные коронавирусом

Общее количество инфицированных — 10 459.

🦠 Новые случаи заболевания: 35 — среди граждан, находящихся в карантинном центре (все прибыли из-за рубежа), 59 — в Ташкенте и 3 — в Республике Каракалпакстан среди населения.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати "Янгиланаётган Ўзбекистон" рукнини йўлга қўймоқда. Видеороликларда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг аниқ натижалари яққол акс этади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан запускает рубрику «Обновляющийся Узбекистан». Видеоролики наглядно показывают реальные результаты проводимых главой государства широкомасштабных реформ в экономической, социальной и общественной сферах, по пути повышения качества и уровня жизни населения.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа информационных технологий имени Мухаммада аль-Хорезми


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН САМАРҚАНДЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК-ҚОН ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Самарқанд вилояти Ургут тумани яшовчи 61 ёшли О.Н. жорий йил 27 июнь куни коронавирусга чалинган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганлиги сабабли вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган ва даво муолажалари бошланган.

Унга “COVID-19” инфекцияси оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилигининг 3-даражаси асорати билан кечган.

Бемор бундан аввал сурункали буйрак етишмовчилиги, гипертония касаллиги, юрак ишемик касаллиги, ўткир миокард инфаркти билан ҳам оғриган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Самарқанд давлат тиббиёт институти мутахассислари томонидан онлайн консультациялар ўтказилиб, доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Times.uz
❗️«Абу Сахий» (Tashkent Trade Center) савдо маркази ёпилди, бир неча ходимларда коронавирус аниқланди

6 июль куни Чилонзор туманида жойлашган "Tashkent Trade Center" (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва бу ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлардан коронавирус инфекциясига намуна олинди.

🧪 Тест таҳлиллари натижасига кўра, бир неча ходимларда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланди.

Туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази мутахассислари хулосасига кўра, савдо маркази профилактика тадбирларини ўтказиш учун вақтинча ёпилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ ОҒИР АҲВОЛИ БАРЧАМИЗГА САБОҚ БЎЛСИН (видео)

Мазкур видеолавҳада акс этганидек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган коронавирусга чалинган оғир аҳволдаги беморга шифокорлар томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Миробод туманида яшовчи 72 ёшли ушбу беморнинг аҳволи ўта оғир. У йиллар давомида қандли диабетдан даволаниб келган, айни пайтда ушбу касалликнинг 2-тури оғир кечмоқда, бемор инсулинга муҳтож. Шунингдек, ёғли гепатознинг 2-даражаси, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ касалликлари ҳам мавжуд. Бу эса беморда хасталикнинг оғир кечишига сабаб бўлмоқда.

Ушбу ҳолат бутун дунё мамлакаларида шиддат билан тарқаётган коронавирус инфекциясининг нақадар хавфли эканлигидан далолат беради. Агар карантин қоидаларига қатъий риоя этмасак, хушёр бўлмасак, нафақат ўзимизни, балки яқинларимизни ҳам хавф остига қўйишимиз мумкин. Негаки, атрофимизда коронавирусга чалинганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди...

Шундай экан, ўзимиз учун хулоса қилайлик, ҳар қадамда, ҳар қандай инсон орқали коронавирус инфекцияси юқиш эҳтимоли борлигини унутмаган ҳолда, озодаликни ва ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни яхшилаб қайта-қайта ювиш, зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, кўчага чиққанда ниқоб тақиб юриш каби карантин қоидаларига қатъий риоя этишни асло ёддан чиқармайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 79 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР ЮРАК-ҚОН ТОМИР ВА НАФАС ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшовчи, 79 ёшли Х.Б. (эркак киши) жорий йил 19 июнь кунидан тана ҳарорати кўтарилиб, йўтал безовта қилган. Шунга қарамай, мутахассисларга мурожаат қилмасдан бир ҳафта давомида уйида даволанган.

2 июль куни эса биринчи маротаба оилавий поликлиникага мурожаат қилган. Фуқародан “COVID-19” инфекциясига намуна олинган ва хонадонида дезинфекция ишлари амалга оширилган.

Унга “COVID-19”, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония, паркинсонизм касаллиги ташхиси қўйилган.

Шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 7 июль соат 17:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 587 (+128) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 84 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 28 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида, 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида), 2 нафари Жиззах вилоятида, яна 2 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 6 690 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 858 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
#Газ_таъминотида_узилиш

‼️ “КЎКСАРОЙ” ҲУДУДИ “ҚУШ ҚЎНДИ” МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

🔥 “Тошкент тумангаз” филиалининг 22-сонли хабарномасига асосан, "Кўксарой" ҳудуди, "Қуш қўнди" МФЙ, "Рамадон" кўчасидаги 30 та аҳоли хонадонларига газ етказиб келтирувчи паст босимли Д-57мм қувурида демонтаж ишлари олиб борилиши муносабати билан ушбу кўчадаги аҳоли хонадонларига 8 июль куни соат 08:00дан 17:00гача газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Медиа соҳасини ривожлантириш бўйича етакчи халқаро ташкилотлардан бири — Deutsche Welle академияси Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, АОКА ҳамда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси кўмагида «Онлайн тренинглар: муаммо ва ечимлар» мавзусида вебинар ўтказади.

🔎 Вебинар медиа-тренерларга онлайн режимда мастер-класслар ўтказиш методларини ўргатишга қаратилган. Бунда қатнашчилар ўзларининг оффлайн тренингларини онлайнга ўзгартира олиш имконига эга бўладилар.

📌Спикерлар: Deutsche Welle академиясининг мураббийлари Эрик Албрехт ва Наталия Римар.

🕑Бошланиш вақти: 2020 йил 9 июль, соат 13:30
Тил: Рус тили
Платформа: ZOOM

ОАВ вакиллари ҳамда медиа-тренерлар рўйхатдан ўтиш ва батафсил маълумот учун @nigora_massmediauz / [email protected] га мурожаат қилишлари мумкин.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🚑 Коронавирусга чалинган беморларни транспортировка қилиш учун Ўзбекистонга махсус реанимобиллар олиб келинди

Хорижда ишлаб чиқарилган ушбу 15 та реанимобил дефибриллятор, ЭКГ ва сунъий нафас бериш аппаратлари, дори-дармонлар каби барча керакли воситалар билан жиҳозланган.

Реанимобиллар биобокслар билан таъминланган. Ушбу махсус носилканинг устига қилинган қопламада дарчалар бўлиб, улар орқали тиббиёт ходими беморга бемалол муолажалар ўтказиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Қибрай
#Зангиота
#Тошкент_тумани
#Сув_таъминоти

Туманларда ичимлик суви таъминоти яхшиланади

🚰"Қибрай – Тошкент – Зангиота" йўналишидаги 58 километрлик магистрал сув қувурини тортиш ишлари бошланди.

📌Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу саъй-ҳаракатлар 2019 йил март ойида учта туманга сув етказиб беришга мўлжалланган “Қодирия” сув иншооти қурилиши билан бошланган эди. Айни дамда бу ерда қурилиш қизғин давом этмоқда.

❇️Мутахассисларнинг қайд этишича, "Қибрай – Тошкент – Зангиота" магистрал сув қувурини қуриб битказишга бош буюртмачи “Тошсувтаъминот” МЧЖ ва бош пудратчи этиб Хитой давлатининг “Анхишвен конструкшн” компанияси бириктирилган.

Шартнома бўйича бу қурилишни йигирма ойда якунлашимиз керак эди. Лекин ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб ишни ўн беш ойда тугатишни мўлжаллаяпмиз, – дейди “Анхишвен конструкшн” компанияси масъул раҳбари Шу Чен Ву.

Батафсил ▶️
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram