Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
18.3K photos
4.26K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Янги_иншоот

🏫 Янги ўқув йили замонавий янги бинода бошланди

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент тумани Ҳасанбой ҳудудида жойлашган Тошкент вилояти болалар фтизиатрия сиҳатгоҳи қошидаги мактабда инвестиция дастурига мувофиқ ҳозирги замон талаблари асосида капитал таъмирлаш ва реконструкция ишлари амалга оширилиб, янги ўқув йили арафасида фойдаланишга топширилди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🔹 Одилхон Рустамов маҳаллалардаги қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди

▫️ Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов тумандаги Бунёдкор ҳамда Зарбдор маҳаллаларида бўлиб, у ерда олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари билан танишди ҳамда аҳоли билан мулоқот қилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

🏘 Бунёдкорга энди равон йўллардан борилади

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Тошкент туманидаги “Бунёдкор” маҳалласининг асосий Зарбулоқ кўчасида Давлат дастурига мувофиқ пиёдалар йўлакчаси, велойўлак қуриш ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган эди.

♻️ Шунингдек, маҳалла аҳолисининг ташаббуси ва фаоллиги билан “Менинг йўлим” лойиҳасида ғолиб деб топилган ташаббусга мувофиқ, мазкур маҳалланинг асосий Зарбулоқ кўчасига асфальт қопламаси ётқизилди.

Маҳалла фаолларининг кўп йиллик саъй-ҳаракат ва ташаббуслари ҳамда туман ҳокимлигининг кўмаги натижасида эндиликда Бунёдкор маҳалласи аҳолиси ишга ва ўқишга кенг ва равон йўллардан қатнайдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#инвестиция

📌Тошкент туманида инвестицион лойиҳа асосида тиббиёт мактаби фойдаланишга топширилди

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

🔔 Тошкент тумани мактабларида биринчи қўнғироқ янгради

🏫 Бугун Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

💠 Тадбирларда ҳокимлик ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, 30 мингдан зиёд ўқувчиларнинг ота-оналари, шунингдек тумандаги мактабларнинг собиқ битирувчилари бўлган вилоят ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

🔹 Мактабга илк бор қадам қўяётган биринчи синф ўқувчиларига 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.

🔸 “Биринчи қўнғироқ” тадбиридан сўнг меҳмонлар 1-11-синфларда “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилган “Мустақиллик дарслари”да қатнашдилар.

🎥 Жараёнларни бевосита кузатиш мақсадида тасвирга олиш гуруҳимиз тумандаги 7 ҳамда 14-умумтаълим мактабларида бўлди.

Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️5 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қибрай тумани.
Туман ҳокими:Келгусида ҳам олис ҳудудлардаги ёшларнинг таълим-тарбияси учун бор имкониятларимизни сафарбар этамиз

🔘Оққўрғон тумани.
Ёшлардан сектор раҳбарларига совға

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Биринчи қўнғироқ тадбирида туман ҳокими иштирок этиб, устоз ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади

🔘Бекобод тумани.
Янги ўқув йилида янги марралар сари

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман марказида ижтимоий дорихона ўз фаолиятини бошлади

🔘Тошкент тумани.
Мактабларда биринчи қўнғироқ янгради

🔘Янгийўл тумани.
Қисқа сатрларда ҳафта хабарлари

🔘Чиноз тумани.
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
11-мактабда ''Янги Ўзбекистонда эл азиз инсон азиз'' шиори остида ташкил этилган ''Биринчи қўнғироқ'' тадбири бўлиб ўтди

🔘Бўка тумани.
Мустақиллик дарслари ўтилди

🔘Зангиота тумани.
Биринчи қўнғироқ шодон жаранг сочди

🔘Олмалиқ шаҳри. “
Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остидаги тадбирлар раҳбарлар иштирокида бўлиб ўтди

🔘Чирчиқ шаҳри. “
Биринчи қўнғироқ” садолари жаранг сочди

🔘Нурафшон шаҳри.
Биринчи қўнғироқ

🔘Бўстонлиқ тумани.
Мустақиллик дарслари аъло даражада ўтди

🔘Бекобод шаҳри.
Илк қўнғироқ онлари

🔘Янгийўл шаҳри.
Умумтаълим мактабларда биринчи қўнғироқ жаранглади

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_иншоот
#Инвестиция

🏫 Тошкент туманида “DREAM SCHOOL” хусусий тиббиёт мактаби иш бошлади

🔹 Бугун, Тошкент туманида “DREAM SCHOOL” хусусий тиббиёт мактабининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5188-сон Қарорида белгиланган ҳамда жорий йил 28 март куни Давлат раҳбари раислигида соғлиқни сақлаш соҳасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида фаолияти йўлга қўйилган ушбу таълим маскани Абу Али Ибн Сино илми асосида ўқитишга ихтисослаштирилган бўлиб, бу ерда 600 нафар ўқувчи араб тили, инглиз тили ва математика фанини чуқурлаштирилган тарзда ўрганадилар ва 6-синфдан бошлаб мутахассисликка йўналтирилган ҳолда ўқитиладилар.

👉 Батафсил

Тантанали очилиш маросими ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ

Мактабларда янги ўқув йили бошланди

🔸 Кеча юртимиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида жумладан, Тошкент туманидаги таълим муассасаларида ҳам биринчи қўнғироқ янграб, янги ўқув йили бошланди.

🏫 Тумандаги 20-умумтаълим мактабида ўтказилган “Биринчи қўнғироқ” тадбири Муҳаммаддиёр Мирсултонов лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тезкор

⚡️ Тошкент туманидаги айрим маҳаллалар электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади

🚧 Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида бугун 6 сентябрь куни соат 10-30дан 15-00га қадар Қоплонбек, Олмазор, Шомахмудов, Парвоз фидерларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Қизғалдоқ ҳудуди Олмазор кўчаси, Келес ш., Оқибат маҳаллаларидаги саноат корхоналарида (корзинка), Озодлик маҳалласи (Келес массив), Масалбой ҳудуди Соҳибкор маҳалласи, Юнусобод ҳудуди Авлиё ота, Дархон маҳаллаларида электр таъминотида қисқа узилишлар бўлади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун электр энергияси истеъмолчиларидан узр сўраймиз!

Тошкент тумани электр таъминоти корхонаси.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#МИБ_хабари

🔹 Тошкент туманида 1,5 миллиард сўмдан зиёд кредит қарздорлиги ундирилди

👉
Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади!

2022 йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади.

Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.

МДХ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#янги_ўқув_йили
#таълим

👨‍🏫 Раҳбарлар “мустақиллик дарслари”ни ўтишди

Кеча юртимиздаги умумтаълим мактабларида янги 2022 – 2023 ўқув йили бошлангани муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” ғояси остида ўқув жараёнлари “Мустақиллик дарс”лари билан бошланди.

🏫 Тошкент туманидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” байрам тадбирларида турли даражадаги раҳбарлар, депутатлар, тадбиркорлар ва жамоатчиликнинг фаол вакиллари, собиқ битирувчилар иштирок этиб, ўқувчилар билан “мустақиллик дарс"ларини ўтишди.

Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари

📌 Нурҳаёт маҳалласида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔹 Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов Масалбой ҳудудидаги Нурҳаёт маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов ҳамда бир қатор ташкилотлар масъуллари иштирокида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

👉 Батафсил

Сайёр қабул жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️6 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Оққўрғон тумани.
Нукус тажрибаси Оққўрғонда оммалашмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Янги тиббиёт пункти иш бошлади

🔘Бекобод тумани.
Санитария қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилинг!

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
ОАВ биз ҳақимизда
Ёшлар дафтарида ҳақиқатдан имкониятлар кенгми
?

🔘Тошкент тумани.
Нурҳаёт маҳалласида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Янгийўл тумани.
Ташаббусли бюджет натижалари

🔘Чиноз тумани.
Жангчи - фахрийлар эл ардоғида

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Пахта терими 2022 бошланди

🔘Пискент тумани.
Энг яхши маҳалла раиси аниқланди

🔘Зангиота тумани. "
Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида мазмунли тадбир бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилмоқда

🔘Чирчиқ шаҳри. "
Наврўз” ҳамда “Бирлик” маҳаллаларидаги янгидан бунёд этилаётган мактабгача таълим муассасаси кўздан кечирилди

🔘Нурафшон шаҳри. “
Очиқ бюджет” ахборот портали орқали берилган таклифлар етарлича овоз тўпламоқда

🔘Бўстонлиқ тумани.
Ишлаб чиқариш салмоғи ортади

🔘Қибрай тумани.
Ҳозирги ёшлар, дунёқараши кенг,ўз фикрини эркин ва мустақил ифода эта олиш қобилиятига эга бўлиши лозим

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

📺 “Nurafshon TV”: Тошкент тумани мактабларида биринчи қўнғироқ янгради

📌 Аввал хабар берганимиздек, Тошкент туманидаги мавжуд 31 та умумтаълим мактабларида янги 2022-2023 ўқув йили бошланиши муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Тошкент туманидаги “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури нигоҳида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#масофавий_тизим

📌Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими

📲
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамкорлигида Mobile ID – мобил қурилмалар орқали идентификация қилиш тизими ишлаб чиқилди.

🔸Мазкур тизимдан кўзланган мақсад нима?
🔸У қандай ишлайди, вазифаси нималардан иборат?
🔸Қандай афзалликлари мавжуд?

🎥Батафсил видеолавҳада

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Мактабгача_таълим

🏫 “Сағбон” маҳалласида янги боғча иш бошлади

▫️ Тошкент туманидаги “Сағбон” маҳалласида хоким ёрдамчисининг саъй-ҳаракатлари билан янги оилавий боғча ўз фаолиятини бошлади.

🎉 “Humo bolalari” номини олган ушбу уй боғчаси очилиши муносабати билан 4 нафар фуқаро иш билан таъминланди. Ҳудудда истиқомат қилувчи мавжуд 96 та боғча ёшидаги болаларнинг 40 нафари мактабгача таълим ташкилотига навбатда турган бўлса, шуларнинг 35 таси уй боғчасига таълим-тарбия олиш учун қабул қилинди.

🔹 – “Сағбон” маҳалласида хусусий мактабгача таълим ташкилотининг очилиши мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносиб совға бўлди, – дейди маҳалла ҳоким ёрдамчиси Мунаввар Юсупова. – Ушбу хайрли ишга ўз ҳиссамни қўшишимдан асосий мақсад, боғчага навбатда турган болажонлар сафини камайтириш, янги иш ўринларни яратиш, қолаверса, ўз ҳудудимда тадбиркорликни ривожлантиришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website