Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.74K subscribers
21.3K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Ушбу видеолавҳада Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги арафасида Тошкент тумани марказида олиб борилаётган бунёдкорлик жараёнлари ва бундан халқнинг розилиги, уларнинг эртанги кунга бўлган ишончи акс этган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Чорва келтираётган барака

Жорий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Унда мамлакатимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд эканлиги ва аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этиши инобатга олиниб, ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни доимий иш билан таъминлашнинг янги тартибларини жорий этиш бўйича бир қатор топшириқлар берилган эди.

Гулистон ҳудудидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Одилжон Одиловнинг бугунги кундаги ютуқлари, айнан шу ислоҳотлар самараси эканлиги шубҳасиз.

Хонадонида боқилаётган чорва моллари, ёшлар учун ажратилган 25 сотих ерда етиштирилаётган экинлар қаҳрамонимизда эртанги кунга ишонч, келажакка умид боғлашига замин яратмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Ёлғизликни аритган эътибор

Сўнгги йилларда юртимизда аёллар ва ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида жамият келажаги ва мамлакат тарақкиёти, оилалар фаровонлигига хизмат қиладиган муҳим омил.

“Соҳибкор” маҳалласида яшовчи Нигора Усмонова уч фарзандини ўзи тарбиялаб, вояга етказмоқда. Унга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан рухланган бу аёл фарзандлари келажаги учун яшаб, меҳнат қилишга интилмоқда.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ёшларга кўрсатилаётган эътибордан мамнунман...

Тошкент туманида ёшлар дафтарига киритилган, ишсиз ёшларга ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, туманда ташкил этилган ёшлар жамғармаси ҳисобидан "Ёшлар дафтари"га киритилганларга уларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида бепул замонавий тикув машиналари тарқатилмоқда.

“Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Насиба Ниёзова ҳам шулар жумласидан.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ёшликдаги кўникма фойдали ҳунарга айланди

Айни вақтда юртимизнинг барча жойларида бўлгани каби Тошкент туманида ҳам "Ёшлар дафтари"га киритилган, ишсиз ёшларга ёрдам кўрсатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳаллалардаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан субсидиялар ажратиб берилмоқда.

“Соҳибкор” маҳалласида истиқомат қилувчи Рустам Адҳамов отаси асос солган авто устахонада автомобилларни таъмирлаш билан шуғулланиб келади. Яқинда иш учун муҳим бўлган ускуна носоз ҳолга келгач устахона иши тўхтаб қолган эди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Кичик бизнес доимий даромад манбаи

Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб ярми – 17 миллиони хотин-қизлардан иборат бўлиб, бугун уларнинг манфаатларини таъминлаш, жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Хусусан, юртимизда хотин-қизларнинг сифатли таълим олиши, касб эгаллаб, ишли бўлиши учун катта имкониятлар яратилибгина қолмасдан, аёлларнинг тадбиркорлиги, ташаббуслари қўллаб-қувватланиб, муносиб иш топишларига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Гулистон ҳудуди, “Саноат” маҳалласида яшовчи Камола Тўлаганова йўлга қўйишга эришган кичик бизнеси ҳам айнан шу эътибор ва қўллаб-қувватлаш натижасининг яққол мисоли.

Бугун у нафақат ўз бандлигини таъминлашга, балки маҳаллада истиқомат қилувчи аёл ва эркакларни дидларига мос келадиган кийим-кечак етказиш орқали манзилларини яқин қилишга ҳамда доимий даромад манбаини яратишга эришди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Давлат ва жамият эътиборида бўлган Шаҳноза

Аёл қачон ўзини бахтли ҳис этади? Қачонки оилада ҳаловат топса, севган иши билан шуғулланса, фарзандлари бағрида улғайса ва энг асосийси, жамият эъборида бўлса. Оиласида ҳаловати бор аёлнинг соғлиги мустаҳкам, ишида унум, янги режалар сари дадил қадами бўлади.

Келес шаҳридаги “Озодлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳноза Эргашева ана шундай ҳаловат топган аёллардан. У меҳнат қилишдан, аёлларга ҳунар ўргатишдан ҳам ҳузур топа олади.

Пандемия Шаҳнозани севган иши билан шуғулланиш имконини чеклаган эди. Карантин туфайли гуллар солинадиган ҳар ҳил шаклдаги саватларининг савдоси юришмай, аёл ишсиз бўлиб қолганлиги туфайли “Аёллар дафтари”га киритилди.

Ўрганишлар натижасида аёлга кредит берилган тақдирда у нафақат ўзини, балки қўшни аёлларни ҳам иш билан таъминлаши маълум бўлди ва Шаҳнозага 33 миллион сўм кредит маблағлари ажратилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дастури_амалда

Тенгдошларини банд қилган ёш тадбиркор

Чувалачи ҳудудидаги “Гултепа” маҳалласида истиқомат қилувчи Баҳром Иномов карантин давридаги қийинчиликларга қарамай ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган ёшлардан.

Қаҳрамонимиз маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилиб, иш фаолиятини йўлга қўйиши учун унга туман "Ёшлар штаби" кўмаги билан субсидия асосида зарурий ускуна олиб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Ёшлар_дафтари

Ҳунарга меҳри бор ёшга “Ёшлар дафтари” берган имконият

“Боғизилол” маҳалласида яшовчи Саида Турсунбоева ёшлигидан тикувчилик ҳунарига меҳр қўйган ёшлардан.

Саида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уйида тикувчилик билан шуғулланиб ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш мақсадида унга субсидия асосида тикувчилик ускунаси олиб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

"Ёшлар дафтари" – имкониятлар дафтари

Тошкент туманининг "Боғизилол" маҳалласида истиқомат қилувчи Абдулазиз Раҳмонжонов вақтинча ишсиз бўлганлиги сабабли “Ёшлар дафтари”га киритилган эди.

Абдулазизни ишга жойлаштириш масалалари ўрганилганида унинг қурилиш объектларида кран ҳайдовчиси бўлиб ишлаш нияти борлиги ва бунинг учун унга “С” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаси кераклиги маълум бўлди.

Ҳозирги кунда ёш йигитимиз “Ватанпарвар” ташкилоти Келес ўқув спорт техника клубида имтиёзли равишда ташкил этилган “В” ва “С” тоифа ҳайдовчилик курсларида ўқишни якунлаш арафасида.

Бу ерда Абдулазиз сингари яна 41 нафар ёш ҳайдовчилик сирларини ўрганишмоқда. Уларнинг 15 таси “В” ва “С”, 19 таси “В” ва 7 таси “С” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига эга бўладилар.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Эътибордан уйғонган янги умид...

Қаҳрамонимиз Кўксарой ҳудудидаги “Чиғатой” маҳалласида истиқомат қилувчи Маъмура Қодирова “Аёллар дафтари”да кўзда тутилган ижтимоий ҳимоя унинг ҳаётига янги умидлар олиб киргани ҳақида сўзлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Бировнинг бергани — кўргулик, меҳнатнинг бергани — тўйгулик

Айнан шу мақолга риоя қилиб яшашни ўрганган Наима Қодирова ёз ойларида далада қилган меҳнати орқасидан даромадини ошириб, рўзғорини тўлдиришга эришди.

Наиманинг шукронаси ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Дардимга эътибор даво бўлди...

Тошкент туманидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Марғуба Фозилованинг соғлиғидаги муаммо сабаб уни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Аёллар дафтари”га киритилган эди.

Унга кўрсатилган эътибор сабаб қаҳрамонимиз бугун соғ-саломат ва ҳаётидан мамнун.

Бу ҳақда батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Имкониятдан барака топаётган аёл

Гулистон ҳудудидаги “Сирғали” маҳалласида истиқомат қилувчи Зиёда Юнусова “Аёллар дафтари”га киритилган эди. Қаҳрамонимизнинг меҳнатсеварлиги ва ишбилармонлиги бугун унинг хонадонига даромад, рўзғорига барака келтирмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Уй юмушларидан ажралмаган тадбиркор аёл

“Оқтом”лик Хуршида Усмонова бугун уй-рўзғор юмушлари билан бир вақтнинг ўзида хонадонида оилавий тадбиркорлик билан ҳам шуғулланиб, оиласига даромад келтиришда турмуш ўртоғига кўмаклашмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Янгиланишларни ўз ҳаётида ҳис этаётган онахон

📹 Тошкент тумани марказий шифохонасида даволанаётган Мунира Акбарова сўнгги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан Тошкент туманида содир бўлган янгиланишлар борасида ўз фикрларини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик
#Аёллар_дафтари

⚜️ Дардларга дармон бўлаётган “Аёллар дафтари"

🔸 Тошкент туманидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Шоҳида Анварова уч фарзанднинг онаси. У соғлиғидаги муаммолар туфайли жарроҳлик амалиётига муҳтожлик сезаётган эди.

📝 Шоҳида опа “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилиб, туман ҳокимлиги томонидан унинг жарроҳлик амалиётига лозим бўлган маблағ тўлаб берилди.

Айни кунларда Шоҳида опани безовта қилаётган хасталик бироз чекинган ва қаҳрамонимиз бундан жуда мамнун.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дафтари
#Шукроналик

Қўли гул чеварга “Ёшлар дафтари”дан янги иш қуроли

🪡 Тошкент туманидаги “Саноат” маҳалласида истиқомат қилувчи Муяссар Раимова 10 йилдан буён тикувчилик билан шуғулланиб келади. Ўзининг севимли ҳунари ортидан кўплаб доимий мижозлар ҳам орттирган.

🪄Чеварнинг беминнат иш қуроли бўлган тикув машинаси носоз ҳолга келгани Муяссарнинг тушкунликка тушишига сабаб бўлди. Лекин у ўзини йўқотиб қўймай, маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилди.

📒 Қаҳрамонимиз “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалладаги ёшлар етакчиси кўмаги билан имтиёзли кредит асосида 2 та замонавий тикув дастгоҳи олиб берилди.

👩🏻‍💼 Эндиликда Муяссар яна ўзининг севимли иши билан шуғулланиб, ҳунари ортидан моддий манфаат кўришда давом этмоқда.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида
#Шукроналик

⚜️ Меҳр ва муҳаббатга уйғунлашган тўй

Ҳаёт синовлари ва муаммолари қаршисида ўзини йўқотиб қўймаган, аксинча олға интилиб, курашиб яшаган инсон албатта саодатга эришади.

🔹 Тошкент туманидаги Оқтом маҳалласида истиқомат қилувчи Абдурасул Абдувалиев бу ҳаётий ҳақиқат моҳиятини бошқалардан кўра теранроқ англайди.

🔸 Куни кеча лавҳамиз қаҳрамони саховатли инсонлар кўмагида ўз жуфти билан оила аталмиш бахт қўрғони остонасига қадам қўйди.

Тафсилотлар “Sevimli” телеканалининг “Zamon” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
👍5