Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.24K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🚰 Фаровон маҳалласига ичимлик суви тармоқлари тортилмоқда

📌 Тошкент тумани, 1-сектор ҳудудидаги “Фаровон” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги “Тошкент вилоятида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5118-сон қарорига мувофиқ тоза ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

👉 Жараён фотосуратларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун
#Жараён

"Қодирия" сув иншооти: Тошкент вилоятидаги мегалойиҳа билан 300 минг аҳоли ичимлик суви билан таъминланади

📌 Хабарингиз бор, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманлари ичимлик суви таъминотини яхшилашга қаратилган йирик лойиҳа давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида Қибрай туманидаги “Қодирия” сув тозалаш иншооти қуриб битказилиб, айни вақтда иншоотда якуний ишлар давом этмоқда. Шунингдек, Тошкент тумани ҳудудида 5 та УРВ ни қуриш ҳамда маҳаллаларга сув қувурларини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

♻️ Мазкур йирик лойиҳа борасида соҳа мутахассислари, аҳоли вакиллари қандай фикрда?

Тафсилотлар “O’zbekiston 24” телеканалининг “Таҳлилнома” дастури лавҳасида.

👉 Youtube да кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

🏫 Тошкент тумани мактаблари янги ўқув йилига тайёрми?

Янги ўқув йили бошланишига ҳам оз фурсат қолди. Тошкент туманидаги мактабларда қурилиш-таъмирлаш ишлари қачон якунига етказилади? Таълим муассасалари янги ўқув йилига тайёрми?

🔹 Шу каби саволларга ойдинлик киритиш мақсадида Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ҳоким ўринбосари Илёс Достонов, туман Халқ таълими бўлими мудири Маҳмуд Ўткиров ҳамда соҳага масъул мутасаддилар билан биргаликда умумтаълим мактабларини кўздан кечирди.

🔸 Жумладан, О.Рустамов туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2, 6, 21, 22 ва 24-умумтаълим мактабларида бўлиб, объектларда олиб бораётган қурилиш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

📌 Туман ҳокими ҳар бир қурилиш объектларининг пудратчи ташкилот масъуллари, иш юритувчи ва қурувчилари билан алоҳида суҳбатлашиб, ишларни сифатли ва ўз вақтида якунига етказиш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website