Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#кун_тарихи

2 июль — Ўзбекистон Республикаси давлат герби қабул қилинган кун

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг давлат герби – Ўзбекистон Республикасининг расмий давлат рамзи. 1992 йил 2 июлда қабул қилинган.
#Янгиланиш_одимлари

Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида сенатор билан суҳбат

🔰 Тошкент тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзоси, Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Қодирхонова иштирокида давра суҳбати бӯлиб ўтди.

❇️ Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонун лойиҳасини муҳокамаси ва Бош Қомусимиз – Конституцияга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.

Тадбирда Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши депутатлари, Тошкент тумани ҳокимининг ўринбосарлари, давлат тили тўғрисидаги Қонунларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Дадамуҳамедова, ҳокимликнинг аппарат ходимлари ва фаол маҳалла раислари ҳамда аёллар фаоллари иштирок этдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Таълим

🟢Шаҳодатнома дубликати энди электрон шаклда берилади

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб халқ таълими тизимида яна бир давлат хизмати ишга туширилади. Эндиликда турли сабабларга кўра, йўқолган, бузилган, яроқсиз ҳолга келган шаҳодатномалар ўрнига дубликатни 5 кунда олиш мумкин бўлади.

Бунинг учун шаҳодатномаси йўқолган, яроқсиз ҳолга келган, бузилган фуқаролар дубликатни олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ариза беради. Ариза автоматик тарзда портал орқали туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига улар орқали таълим ташкилотларига юборилади.

Таълим ташкилотлари архив ҳужжатлари асосида дубликат бериш (ёки рад этиш) бўйича хулоса тайёрлайди ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлимига юборади.

Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари QR-код қўйилган дубликатни расмийлаштиради ёки дубликат беришни рад этиш тўғрисида маълумотни шакллантиради ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон равишда юборади.

Фуқаролар Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат натижасини автоматик тарзда тизимда БЕПУЛ юклаб олади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифасидан олинди

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик

Янгиланишларни ўз ҳаётида ҳис этаётган онахон

📹 Тошкент тумани марказий шифохонасида даволанаётган Мунира Акбарова сўнгги йилларда мамлакатимизда, шу жумладан Тошкент туманида содир бўлган янгиланишлар борасида ўз фикрларини билдирди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Ғалла_2022

🌾 Тошкент туманидаги ғалла ўрими ОАВ нигоҳида

📌 Туманда 2022 йил ҳосили учун 163 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1 минг 260 гектар майдонга ғалла экилган бўлиб, жами 3 минг 150 тонна дон сотиш, шундан 2 минг 460 тонна давлат захирасига, 690 тонна донни биржа савдоларида сотиш учун вақтинчалик сақлаш режаси белгиланган.

🔹 Шунингдек, етиштирилган ҳосилдан давлат захирасига ғалла топшириш режасидан ташқари қўшимча 250 тонна ғалла топшириш кўзда тутилган.

Бугунги кунга қадар туманимиз ғаллакорлари томонидан жами мавсум бошидан 1 минг 958 тонна ғалла ўрилиб, шундан 1 минг 628 тонна давлат захирасига ва 330 тонна дон биржа савдоларида сотиш учун вақтинчалик сақлашга қабул қилинди.

Тафсилотлар “Nurafshon TV” телеканалининг “Nurafshon xabarlari” информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятининг июнь ойидаги асосий тадбир ва воқеалари

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вылетел в Нукус, где накануне произошли массовые демонстрации.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/07/02/flight/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Нукус.

Сейчас глава государства проводит встречу с депутатами Жокаргы Кенеса, представителями старшего поколения и активом Каракалпакстана.

С учетом того, что процесс обсуждения изменений и дополнений в Конституцию еще продолжается, а также на основе изучения высказываемых жителями Каракалпакстана мнений, Президент обозначил необходимость сохранения без изменений действующие редакции статей 70, 71, 72, 74, 75 Конституции Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О введении чрезвычайного положения на территории Республики Каракалпакстан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter