Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.44K subscribers
20.9K photos
4.73K videos
31 files
13.5K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

👨‍⚕️ Туман марказий шифохонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда

🏥 Тошкент тумани Марказий шифохонасида илк маротаба Тошкент вилояти ҳудудида ноёб ҳисобланган "тораскопия" жарроҳлик амалиёти ўтказилмоқда.

Бу каби мураккаб амалиётларни ўтказиш учун туман шифохонасида барча шароитлар яратилган – замонавий тиббий жиҳозлар, барча талабларга жавоб берадиган жонлантириш ва жарроҳлик хоналари, малакали шифокорлар ва меҳрибон ҳамширалар халқ хизматига шай.

Тошкент Тиббиёт академияси профессорлари бошчилигида амалга оширилаётган жарроҳлик аралашуви "Инсон қадри учун" тамойилининг олий кўриниши ҳисобланиб, беморнинг соғайиши натижасида бир оила аъзосининг умри яна узоқ йиллар давом этади.

📹Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️30 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Жаҳолатга қарши маърифат билан курашайлик!

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
“TCT Rice” МЧЖ шолини қайта ишлаш корхонасида жорий йил ҳосили учун Тошкент вилоятида биринчи марта шолидан кейинги буғдой экиш тажрибаси қўлланилди

🔘Паркент тумани.
Туманимизда янги “Агромарказ” ишга тушди

🔘Оҳангарон тумани.
Йўл соз бўлса, машаққат оз бўлар

🔘Пискент тумани.
Ғалла ўрими: пухта тайёргарлик мўл ҳосил гарови

🔘Қибрай тумани.
Қибрай туман ёшлари ҳаётидан

🔘Чиноз тумани.
Жажжи “Заковат” чилар

🔘Тошкент тумани.
Фуқаролар томонидан ноқонуний равишда ўрнатилган шлагбаум олиб ташланди

🔘Нурафшон шаҳри.
Субсидия олиш бўйича навбатидаги комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Маҳалла ёшлари ўртасида ўтказиладиган мусобақага старт берилди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан...

🔘Чирчиқ шаҳри.
Ўзбекистон кўзи ожизлар жамиятининг 90 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтди

🔘Янгийўл шаҳри.
Спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Ҳоким кубоги» мусобақаси ўтказилди

🔘Бўстонлиқ тумани.
Финал босқичида ғолиблар аниқланди

🔘Янгийўл тумани.
Саховатда янгиланишлар бошланди

🔘Бекобод тумани.
Шаҳар қиёфасини ўзида акс эттириб бораётган қишлоқларимиз

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2022 yil 25 maydagi PQ-258-son qaroriga asosan bir martalik moddiy yordam pullarining tarqatilishi bo‘yicha qarori ijrosi yuzasidan xabarnoma

📎 ☎️ -11-40 🌏 -
https://pfru.uz

👉Kanalga ulaning:
https://t.iss.one/PensionFundRUz
❗️«Ғалла бозорининг эркинлинлашиши — нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархнинг тан олиниши», — Молия вазирлиги

АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Молия вазирлиги депертамент мудири Тўлқин Мирзаев ғалла бозорининг эркинлашиши борасида ўз фикрларини билдирди.

«Олиб борилаётган ислоҳотларнинг асл мазмун-моҳияти — барча турдаги маҳсулотларни ҳақиқий нархини билиш ва бозор нархида сотиш. Агар маҳсулот бозор нархида сотилмаса кўплаб ноқулайчиликлар туғилади.

Буғдойнинг биржага чиқарилишидан ваҳимага тушишга ҳожат йўқ. Чунки бизда, биринчидан етарли буғдой захираси мавжуд, иккинчидан, бу борада тажрибамиз бор — пандемиягача ҳам буғдой биржада эди, ва унинг нархи бор-йўғи 10 фоизга ошган.

Бугунги кунда барча таҳлиллар қилинган, бозордаги нарх-навони яхши биламиз. Арзон деб аталган қолипли нон нархи фақат Тошкент шаҳрида сақлаб қолинган, холос. Бир куннинг уннинг нархи ҳеч қаерда 2 минг 800 сўм эмас. Уннинг ўртача баҳоси 5 000 сўм ва ундан юқори. Буни ҳаммамиз биламиз.

Ғалла бозорининг эркинлашиши нарх ошади, дегани эмас. Бу — бозордаги нархни тан олиш дегани», — дея таъкидлади Мирзаев.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Таълим

💫Энг сара ўқувчиларга гувоҳнома топширилди

♻️Жорий йил 30 май санасида Тошкент тумани Халқ таълими бўлими тасарруфидаги "Баркамол авлод" мактабида 2021-2022 ўқув йилининг якунига бағишлаб, ўқувчиларига 216 соатлик мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талабларини бажарганликлари учун 420 нафар ўқувчи ёшларга гувоҳнома тақдим этилди.

Гувоҳномани туман Халқ таълими бўлими мудири М.Ўткиров, мудир ўринбосари А.Тожиев, иқтисодчи М.Обидов ҳамда услубчи А.Ниғматовлар ўқувчиларга тантанали равишда топшириб, келажакда ўз ўринларини топишларига ҳамда малакали касб-ҳунар сирларни эгаллашларига тилак билдирдилар.

📷Жараён фотолавҳаларда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Тошкент_тумани

💫Ёшлар етакчилари фаолияти ҳокимлик эътиборида

Жойларда ёшлар етакчилари учун талай қулайликлар яратилаётгани ҳеч кимга сир эмас. Сабаби, бугун улар маҳалладаги ёшларни етаклаш, уларнинг қизиқишлари ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда орзу-умидларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш учун тайинланган масъул шахс ҳисобланади.

Ўтган вақт мобайнида, туман, шаҳар ҳокимликлари томонидан ёшлар етакчилари хизмат хонаси, зарур жиҳозлар ва планшет билан таъминланди.

Куни кеча эса Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада фаолият юритадиган ёшлар етакчиларига туман ҳокимлиги томонидан компьютер жамламаси топширилди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари И.Достонов иштирок этиб, ёшлар етакчиларининг фикр ва мулоҳазаларини тинглади ҳамда келажакдаги ишларига омад тилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

"Юртим мунаввар оқшомлари" давом этади!

🎵Бугун кечки соат 19:00 да ёзги Амфитеатр саҳнасида Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси хонандалари Достон Дониёров, Сардор Салоҳиддинов ва Ҳусниддин Жумабоевларнинг сара қўшиқлари жамланган концерт дастури намойиши бўлиб ўтади.

💫Шу билан бирга туман марказий сайилгоҳида болажонлар учун аттракционлар, дорбозларнинг кўнгилочар дастурлари ва экстремал чиқишлари аҳолига хизмат кўрсатади.

Ҳурматли Тошкент тумани фуқаролари! Марказий сайилгоҳида яратилган барча шарт-шароитлар Сизлар учун. Келинг ва маданий хордиқ олинг!

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

♻️ Тошкент туманидан Мўйноққа мадад

Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил февраль ойида ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига қилган ташрифи давомида Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган эди.

Хусусан, Мўйноқ тумани Тошкент вилоятига бириктирилиб, вилоятнинг тегишли ҳудуд ҳокимлари, тадбиркорлари ва бошқа мутасаддилари у ердаги вазиятни ўрганиб, амалий ишлар режасини тузишган эди.

Айни кунда Мўйноқда вазият қандай? Жумладан, Тошкент тумани тадбиркорлари мўйноқликларга қандай мадад беришмоқда?

👉
Батафсил ўқиш

Бу борада батафсил маълумотга эга бўлиш мақсадида Мўйноқ туманида лойиҳа амалга ошираётган Тошкент тумани тадбиркорлик субъектлари – “FISH CHERRIES TASHKENT” ва “VISHE KRISHI TASHKENT” МЧЖлари таъсисчи ва раҳбарлари билан суҳбатлашдик.

Батафсил суҳбат ушбу видеода.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Ҳурматли тумандошлар!

🎉 Тошкент тумани ҳокимлиги эртага 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан туман марказидаги сайилгоҳда жойлашган аттракционлар соат 17:00дан 18:00га қадар болажонлар учун бепул хизмат кўрсатиши режалаштирилганлигини маълум қилади.

🎈 Шу билан бирга, ёзги Амфитеатр саҳнасида жажжи томошабинлар учун катта қўғирчоқлар шоуси намойиши ҳам бўлиб ўтади.

🎼 Амфитеатрга келган барча тумандошлар кайфиятини янада кўтариш мақсадида кечги дастурга эл суйган санъаткор, киноактёр ва хонанда Азиз Раметов ва бошқа эстрада юлдузлари ҳам таклиф қилинган.

📌 Эртага 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказиладиган бепул акциялар ҳамда концерт дастурларининг иштирокчисига айланинг ва фарзандингизга ҳақиқий байрам қувончини улашинг.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Тошкент туманида “Юртим мунаввар оқшомлари” давом этмоқда

📌 Айни вақтда Тошкент тумани марказидаги сайилгоҳда “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари давом этмоқда.

Амфитеатр саҳнасида Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилоят бўлинмаси хонандалари Достон Дониёров, Сардор Салоҳиддинов ва Ҳусниддин Жумабоевлар энг сара мумтоз ва эстрада қўшиқлари жамланган концерт дастурини намойиш этмоқдалар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️31 - май : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
“TCT сluster” МЧЖ таркибдаги Машина-трактор паркидаги барча ғалла ўриш комбайнларини жорий йил ғалла ўрими мавсумига тўлиқ шай ҳолатга келтирилди

🔘Паркент тумани.
Халқ депутатлари Паркент туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди

🔘Оҳангарон тумани.
Микромарказ нима?

🔘Пискент тумани.
Ёшлар моддий қўллаб-қувватланмоқда

🔘Қибрай тумани.
Туманда навбатдаги маҳалла аҳли ӯз раиси (оқсоқоли)ни сайлаб олди

🔘*Ангрен шаҳри.
Ҳоким олис ҳудуддаги аҳвол билан танишди

🔘Нурафшон шаҳар.
Бола кулса, дунё кулар!

🔘Олмалиқ шаҳри.
Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Пиллачилик - етти хазинанинг бири

🔘Чирчиқ шаҳри.
Фаровонлик сари

🔘Оққўрғон тумани.
Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси

🔘Янгийўл шаҳри.
Ёшлар етакчиси фаолиятидан қисқа репортаж

🔘Бўстонлиқ тумани.
Профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

🔘Янгийўл тумани.
2021 йил январ-декабр ойларида саноат корхоналарининг ўсиш суръати

🔘Бекобод тумани.
Бир гурух ота-оналарга Маъмурий жавобгарлик белгиланди

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Янги умумий ўрта таълим мактаби қад ростламоқда!

🔘Тошкент тумани.
Тошкент туманидан Мўйноққа мадад

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатор истеъмол ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона божларидан озод этилади

Ряд потребительских и продовольственных товаров будет освобожден от таможенных пошлин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter