#Таъминот
#2_сектор
♻️ Ишлар маҳалла драйверига асосланиб ташкил қилинмоқда
Тошкент тумани “Сарке” маҳалласидаги 10га яқин хонадонларнинг ҳар бирига 50 донадан парранда етказилмоқда.
Туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров ва ҳоким ёрдамчиси Ибратилла Файзуллаевларнинг саъй-ҳаракатлари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг иқтисодий барқарорлигига эришиши мақсадида хонадонларга тарқатилаётган паррандалар “Микрокредитбанк” АТБ Тошкент тумани филиали томонидан ажратилган кредит маблағи эвазига олиб берилмоқда.
Драйвери паррандачилик бўлган “Сарке” маҳалласи фуқаролари сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчиси ва “Микрокредитбанк” ходимларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Киберхавфсизлик Қонун билан тартибга солинди
“Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–764-сон, 15.04.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш давлатнинг киберхавфсизлигини таъминлашда устувор ҳисобланади.
Киберхавфсизлик соҳасидаги ягона давлат сиёсатини Президент белгилайди.
Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
Қонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ваколатли давлат органидан кибертаҳдидлар, дастурий таъминотдаги, ускуналар ва технологиялардаги заифликлар тўғрисидаги ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
Давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини таъминлаш маълумотларнинг захира нусхаларини яратиш йўли билан амалга оширилади, уларнинг сақланиш муддати охирги 3 ойдан кам бўлмаслиги керак.
Киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан экспертиза мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилади.
Қуйидагилар киберхавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан мажбурий тартибда экспертизадан ўтказилиши лозим:
▪️ давлат органларининг ахборот ресурслари;
▪️давлат органларининг ахборот тизимлари;
▪️муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари тоифасига киритилган ахборот тизимлари.
Экспертиза ўтказиш тартиби ваколатли давлат органи томонидан белгиланади.
Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ҳамда ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситалар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим.
Ахборот тизимлари ва ресурсларида аниқланган заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар ҳамда бошқа бузғунчилик ҳаракатлари тўғрисидаги, шунингдек ахборотлаштириш объектлари ҳақидаги ахборот уларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилганидан кейин киберхавфсизлик субъектининг рухсати билан ошкор қилиниши мумкин.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
👉 Манба: Ҳуқуқий ахборот

#Субсидия
#4_сектор
🌱 Томорқаларда даромад манбаи шакллантирилмоқда
Тошкент тумани “Дийдор” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси тавсиясига кўра, 4-сектор раҳбари И.Хўжаяров, маҳалла раиси Ф.Шарипов, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходими А.Зокиров ва ёшлар етакчиси С.Нарбобоевларнинг саъй-ҳаракати билан З.Ходжаевага субсидия асосида бир сотих ва ҳомийлар ёрдамида бир сотих ер майдонига иссиқхона қуриб берилди.
Натижада хонадон эгаси жами 2 сотих ерга 560 туп помидор кўчати ва қулупнай экди.
Кам таъминланган ҳар бир оиланинг даромад манбаини шакллантиришни олдига мақсад қилган ҳоким ёрдамчиси, маҳалла раиси ва ёшлар етакчиси уюшқоқлик билан ишлаш замирида оилаларнинг иқтисодий барқарорлигини шакллантириш сингари муҳим масала турганлигини яна бир маротаба ҳис этиб, ушбу хайрли иш келажакда ўз мевасини беришига умид боғлашди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
🌳 Ёшлар етакчиларидан 200 туп янги ниҳол
Тошкент туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган ёшлар етакчиларидан яна бир ташаббус – ёшлар етакчиларидан 200 туп янги ниҳол.
“Яшил макон” акцияси доирасида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида Кўктерак ҳудудидаги “Фаровон” ва “Калас” маҳаллаларида кўчат экиш лойиҳаси уюштирилиб, ҳудудга 200 тупдан зиёд терак кўчатлари экилди.
⏩ Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Forwarded from TOSHKENT VILOYATI KADASTRI
#аукцион #ер_участкалари
⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ ?
📌Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!
▫️Ангрен шаҳрида 24 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 1 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 1 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 1 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 8 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 7 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 2 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
Каналга уланиш: https://t.iss.one/tvkad
Facebook Instagram

#спорт
🚴🏻 “Боғбон” ёшлари веломарафон ғолиби
Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги маҳалла ёшлари ўртасида веломарафон мусобақаси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ, маҳалла ёшларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этиш мақсадида ҳудудда веломарафон мусобақаси уюштирилди.
Якунда ғолиблик “Боғбон” маҳалласи ёшларига насиб этди.

#диққат_эълон
📚 “Китобхонлик ҳафталиги”га марҳамат!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 – 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бугундан “Китобхонлик ҳафталиги”га старт берилди.
Ҳафталикнинг илк кунида “Китоб хазина – билим бойлик” мавзусида маънавий тадбир ўтказилиб, унга тумандаги 2-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ва туман аҳолиси ташриф буюришди.
Қадрли тумандошлар!
Сизларни 2022 йил 18-22-апрель кунлари Тошкент тумани Ахборот-кутубхона марказида бўлиб ўтадиган “Китобхонлик ҳафталиги – 2022” тадбирига таклиф этамиз.
Ҳафталик давомида қизиқарли тадбирлар, турли марафонлар, китоб ярмаркалари, китоблар тақдимоти ва кўргазмалари ҳамда мусиқий оҳанглардан баҳраманд бўласиз.
📍 Манзил: Келес шаҳри, туман марказий Маданият саройи 1-қават.

#Дайджест #Ёшлар_етакчисининг_бир_куни
📌 Бугун Тошкент туманидаги маҳалла ёшлари нималар билан банд?
* Боғбон маҳалласи. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” спорт туридан мусобақа бўлиб ўтди.
* Баҳор маҳалласи. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.
* Қирариқ, Ифтихор ва Оқибат маҳаллалари. Ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.
* Ҳасанбой ва Ҳасанбой гузар маҳаллалари. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.
* Файзиобод ва Қизғалдоқ маҳаллалари. Битирувчи ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат уюштирилди.
* Айри ота маҳалласи. “Беш ташаббус олимпиадаси”: ёшлар ўртасида “Волейбол” мусобақаси ўтказилди.
* 2-сектор маҳаллалари. “Миллийлик – миллат кўзгуси”: маҳалла ёшлар етакчилари ташаббуси билан туман тарихи музейига саёҳат уюштирилди.
✍️ Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
✨ Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишда давом этинг!
👉 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️18 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА
*Оҳангарон тумани. Тадбиркор ёшларга бепул хизмат кўрсатишни бошлади
*Пискент тумани. Китоб - маънавият бешиги
*Қибрай тумани. Тумандаги яна бир маҳалла фуқароларига имтиёзли кредитлар ажратилди
*Нурафшон шаҳри. Бугун 18 апрель “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни”
*Тошкент тумани. Ёшлар етакчиларидан 200 туп янги ниҳол
"Олмалиқ шаҳри. "Китобхонлик ҳафталиги"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди
*Ўрта Чирчиқ тумани. Пилла боқиш учун шароити бор фуқароларга ЯНГИЛИК!
*Зангиота тумани.
*Бекобод шаҳри. ДХХ кубоги саралаш босқичи ўтказилмоқда
*Янгийўл тумани. Электр тармоқлари корхонасининг бугунги натижалари
*Янгийўл шаҳри. Доимий комиссия фаолияти
*Чирчиқ шаҳри. Болажонлар хавфсизлиги йўлида
*Юқори Чирчиқ тумани.
Бандлигини таъминланмаган 200 нафар хотин-қизлар Astrum IT академиясида 6 ой давомида манзилли таълим олади
*Қуйи Чирчиқ тумани. Фарзандлари учун 40 миллион сўм алимент тўлади
*Бекобод тумани. Бир маҳалла бир махсулот
*Паркент тумани. Туман солиқ инспексияси бошлиғининг тадбиркорларга мурожаати
*Бўстонлиқ тумани. "Китобхонлик ҳафталиги"га старт берилди
*Ангрен шаҳри. Сайловга тайёргарлик қизғин тус олди
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#Расмий_муносабат
⚡Шер боласи вақтинча "питомник"га жойлаштирилган
Ижтимоий тармоқларда "Тошкент туманида шер 3 ёшли бола ва унинг оиласига ҳамла қилди. Бола оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган" сарлавҳаси остида хабар тарқалди.
Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
Тошкент туманида 18 ёшли йигит хонадонда ҳеч қандай ҳужжатсиз шер боқаётгани аниқланди.
Жорий йил 16 апрель куни Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига Тошкент туман ички ишлар бўлими ходими мурожаат қилган. У шу туманда яшовчи фуқаро ўзи яшаётган уй ҳовлисида хавфсизлик қоидаларига амал қилмай Африка шерининг боласини боқаётгани ҳақида хабар берган.
📌Мурожаатга асосан, тезкорлик билан гуруҳ шакллантирилиб, айтилган манзилда ўрганиш олиб борилган. Натижада ҳолат ўз тасдиғини топган. Ушбу уйда вақтинча яшовчи, пойтахтда доимий рўйхатда турган фуқаро Ш.А. (2004 йилда туғилган) Африка шерининг боласини боқаётгани маълум бўлган. Ўрганишлар давомида фуқародан ушбу шер боласини олиб келиш, сақлаш каби ҳолатлар бўйича керакли ҳужжатлар сўралганда, ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, ўзининг қизиқиши туфайли ҳовлисида боқишини билдирган.
Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, далолатномалар тузилган. Шер боласи суд қарори қабул қилингунга қадар вақтинча сақлаш учун "питомник" га топширилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкент тумани билан боғлиқ ҳолатга дарров муносабат билдирадиган, шахсий адовати бор "блогерлар" диққатига!
Туман ҳокимлиги вазифасига шер боласини боқаётган шахсларни аниқлаштириш кирмайди. Бунинг учун масъул ташкилотлар бор.
https://t.iss.one/toshkenttumanihokimligi

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.
Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.
—
Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.
По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.
Просим не поддаваться провокациям.

#Биласизми
Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби
Батафсил инфографикада👆
👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Маҳалла раиси сайловини ўтказиш тартиби
Батафсил инфографикада👆
👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#таъзия
Ҳамдардлик билдирамиз!
Барчамизга маълум, бугунги кунда Тошкент тумани ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 мартдаги “Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида ичимлик ва оқова сув тизимларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш (Фаза-1) лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2818-сонли қарорига мувофиқ, ичимлик сув иншоотларини ва қувурларини қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 16 апрель куни дастур доирасида Тошкент тумани Заҳариқ маҳалласи ҳудудида марказий сув тармоқларини қуриш ишларини амалга ошираётган Хитой давлатининг “ANHUI SHUIAN CONSTRUCTION CO. LTD” ташкилоти ишчи ходими, Бухоро вилоятида туғилган Абдуллаев Раҳматилла Амирилло ўғли траншея тупроғи босиб қолиши натижасида вафот этди.
Шу муносабат билан, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!
Тошкент тумани ҳокимлиги.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлими.