Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Сайёр_учрашув

Аризалари рад этилган фуқароларга
қонунчиликдаги ўзгартиришлар тушунтирилди

♻️ Пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими раҳбари томонидан апрель ойида мурожаатлар сони ортган "Соҳибкор" маҳалласи фуқаролари билан маҳалла идорасида сайёр учрашув ўтказилди.

❇️ Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган фуқаролар ҳамда март ойида моддий ёрдам, бола пули учун ариза берган ва аризаси рад этилган фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 58-сонли, 2022 йил 17 февралдаги 74-сонли фармонлари ҳамда 2022 йил 9 февралдаги 752-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори ҳақида батафсил маълумот етказилиб, қабул иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Янги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

Қарорга кўра, аҳоли пунктларида транспортларнинг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва боғчалар атрофидаги йўлларда 300 метргача масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Бунда Президентнинг тегишли қарори билан ташкил этилган Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссияси қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин.

☑️ Енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади.

❗️Юк автомобиллари, Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт.

🚫Транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади.

🚴‍♂️Сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур кайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши шарт.

Бунда ушбу нур қайтарувчи элементлар бошқа ҳайдовчиларга кўринадиган бўлиши керак.

📌 Шунингдек, аҳоли ҳамда ҳайдовчилар ўртасида 7 ёшгача болаларни махсус болалар ўриндиғида, 7 ёшдан 12 ёшгача болаларни махсус ушлаб турувчи мосламали хавфсизлик камарини таққан ҳолда ташиш, транспортнинг орқа ўриндиғидаги йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиб олишлари бўйича манзилли чора-тадбирлар амалга оширилади.

🗓 Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан амалга киритилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⭕️LIVE

⛹️Маҳалла ёшлари спорт билан ҳамнафас

Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги 23-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги ПҚ-92-сонли қарори ижроси доирасида соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш мақсадида спортнинг енгил атлетика тури бўйича Қашқарлик, Боғбон, Сарке, Мустақиллик, Саноат, Қурувчи маҳаллалари ёшлари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Беллашувда Қашқарлик маҳалласи ёшлари ғолибликни қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Футбол

⚽️ ДХХ кубоги: Тошкент тумани саралаш босқичи пешқадамлари аниқланмоқда

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда юртимиздаги барча маҳалла ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол ва мини футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

Жумладан, Тошкент туманидаги 68 та маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасининг туман саралаш босқичи – А-гуруҳи якунланиб, бугун Б-гуруҳ баҳслари ҳам ниҳоясига етади. Маҳаллалар жамоалари энг аввало, ўз маҳаллалари, қолаверса, туман шарафини ҳимоя қилиш йўлида дадил тўп суришмоқда. Олдинда мусобақанинг энг шиддатли ўйинлари яқинлашмоқда.

Жараён навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

💬 Сайёр қабуллар давом этмоқда

Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида, ҳафтанинг сешанба кунлари 1-сектор штабида фуқаролар қабулини ўтказиб келади.

Ана шундай қабулларнинг навбатдагисида 25 нафар фуқародан уй-жой, моддий ёрдам, коммунал хизмат, кредит, соғлиқни сақлаш, бандлик, ер, тадбиркорлик ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Жараён “Nurafshon TV” телеканали лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Жараён

💼 Ҳоким ёрдамчиси фаолияти натижаси

Тошкент тумани "Чувалачи" маҳалласи, Гуляшнар кўчасида яшовчи фуқаро Нодир Зокировга оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиши учун 33 миллион сўм кредит маблағи ажратилишида ёрдам берилди.

Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ва раиси саъй-ҳаракатлари "BARAKA CHORVA EKSPORT" ХК томонидан кредит эвазига етказилган зотдор қўйларнинг кўпайиши натижасида, оиланинг иқтисодий барқарорлигига эришиш, хонадон вакилини камбағалликдан чиқариш ва иш билан банд қилишга қаратилган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайджест #Ёшлар_етакчисининг_бир_куни

📌 Бугун Тошкент туманидаги маҳалла ёшлари нималар билан банд?

* 1-сектор маҳаллалари.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

* Қашқарлик, Боғбон, Сарке, Мустақиллик, Саноат ва Қурувчи маҳаллалари. Ёшлар ўртасида енгил атлетика мусобақаси ўтказилди.

* 4-сектор маҳаллалари. Ёшлар орасида ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш кўникмалари оширилмоқда.

* Мустақиллик маҳалласи. 11-15 ёшлилар ўртасида стол тенниси ҳамда шахмат-шашка мусобақалари ўтказилди.

* Саноат маҳалласи. Стол тенниси мусобақаси ҳамда “Зукко китобхон” танлови ўтказилди.

* Қорабўрик маҳалласи. 18-30 ёшлилар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

✍️ Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатишда давом этинг!

👉 Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️14 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Давлат дастури ижроси муҳокамада

*Паркент тумани.
Беш ташаббус амалда

*Оҳангарон тумани.
Айрончи қиз айронини қаерда сотиши керак?

*Бўстонлиқ тумани.
Коррупцияга қарши курашамиз

*Ангрен шаҳри.
Тадбиркорлар муаммолари ўрганилди

*Пискент тумани.
Ташаббусли бюджет-муаммоларнинг энг осон ечими

*Чиноз тумани.
Халқ таълим бўлимига қарашли мактабларда "Энг ёш китобхон" кўрик танлови бўлиб ўтмоқда

*Қибрай тумани.
Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли номзодлари билан ўқув-семинар бўлиб ўтди

*Нурафшон шаҳри.
Ногирон болалар ўртасида «БЛУР» компьютер ўйини бўйича беллашув ташкил қилинди

*Тошкент тумани.
ДХХ кубоги: туман саралаш босқичи пешқадамлари аниқланмоқда

*Олмалиқ шаҳри.
Ёшлар ўртасида ДХХ кубоги учун спорт мусобақалари давом этмоқда

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким билан бирга тўп сурган жамоалар

*Бекобод шаҳри.
Очиқ мулоқот ўткалилди

*Оққўрғон тумани.
Қишлоқ врачлик пунктлари обод бўлмоқда

*Янгийўл тумани.
Иффатли аёллар тадбиркорлиги

*Янгийўл шаҳри.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув, мулоқотлар ўтказилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Бир вақтда ва тўрт секторда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан"Маънавият маскани" кутубхонасига 37 турдаги 300 та китоб тақдим этилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Товуқ - етти хазинани бири

*Бекобод тумани.
Менинг маҳаллам-менинг судьям

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Муҳим_сана

🎭 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни

Мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини жаҳон миқёсида ошириш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришган юртдошларимизни фидокорона меҳнатларини эътироф этиш мақсадида 2021 йил 7 июнь санасида “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун билан 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни этиб белгиланган.

Айни пайтда дунёнинг кўплаб давлатларида ушбу сана Халқаро маданият куни сифатида нишонланади. Хусусан, 2008 йилдан Италия, Испания, Россия, Аргентина, Мексика, Куба, Латвия ва Литва каби давлатларда 15 апрель – Халқаро маданият куни Тинчлик байроғи остида тантана қилинади.

Ушбу сана муносабати билан байрам ва маданий-маърифий тадбирларнинг асосий ташкилотчилари бўлган, қолаверса, туманда истиқомат қилиб келаётган ёш истеъдодларни юзага чиқариб, уларни тарбиялаб келаётган санъатга ошно қалб эгалари – туман Маданият бўлими ходимлари, мусиқа ва санъат мактаби педагоглари, актёрлик маҳорати ва рақс тўгараклари устозлари ҳамда умумтаълим мактабларининг мусиқа фани ўқитувчиларини Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни билан муборакбод этамиз.

Халқ ижодиётини ривожлантириш, маданият ва санъат соҳасидаги маҳоратли ижрочи ва ижодкорлар, профессионал кадрларни тайёрлашга қўшаётган ҳиссалари, миллий санъатимиз намуналари жаҳон саҳнасида эътироф этилиши учун яратаётган шароитлари учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#1_сектор

Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги

Тошкент тумани 1-сектор ҳудудидаги “Мажнунтол” маҳалласида ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари ҳамкорлигига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

📌 Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарорига мувофиқ ёшлар билан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш, ёшларнинг истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, “Мажнунтол” ва “Заргар” маҳаллаларида яшовчи 30 ёшгача бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва иқтисодий барқарорлигини яхшилаш масалалари муҳокама этилиб, учрашувга келган ёшларнинг таклиф ва мулоҳазалари, мавжуд муаммолари тингланди.

🎁 Шунингдек, учрашувда ментал арифметика бўйича республикаси миқёсида ўтказилган беллашувда олий ўринни эгаллаган Жавоҳир Муҳаммаджоновга ноутбук ва Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро танловда “Гран-при” соҳиби бўлган Шоҳжаҳон Баратовга зарбли чолғу мусиқа асбоби совға қилинди.

Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#солиқчи_кўмакчи #жисмоний_шахслар #физические_лица

Ҳурматли туманимиз солиқ тўловчилари!

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель – жисмоний шахслар мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашнинг охирги куни.

Солиқ кодексининг 423- ҳамда 440-моддаларида жисмоний шахслар мол-мулк ва ер солиғини 15 апрель ва 15 октябргача тенг улушларда тўлаши белгиланган.

Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси.
___

Уважаемые налогоплательщики!

Напоминаем, 15 апреля – крайний срок уплаты налога на имущество и земельного налога физических лиц.

В 423, 440 статьях Налогового кодекса обозначена уплата налога на имущество и земельного налога физических лиц равными долями до 15 апреля и 15 октября.

Государственная налоговая инспекция Ташкентского района
.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

🩺 Юқори малакали шифокорлар бепул кўрик ўтказдилар

🏥 Тошкент туманидаги 75-сон оилавий поликлиникада Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт маркази ходимлари томонидан аҳоли бепул кўрикдан ўтказилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йил 28 март куни соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирларга бағишланган видеоселектор йиғилишида республикада фаолият юритадиган ҳар бир марказ бир ойлик иш режимига ўтиши кераклиги ва бунда чекка ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган эди.

👩🏻‍⚕️ 75-сон оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўрик давомида ҳудудда яшовчи болалар ва катталар юқори малакали инфекционист-шифокорлардан тиббий-маслаҳат ҳамда стационар ва уй шароитида даволаниш бўйича тавсиялар олдилар.

Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
⚡️ Ўзбекистон бўйлаб келаси ҳафта бошларида кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин

Бу ҳақда «Ўзгидромет» огоҳлантирмоқда.

📌 18-20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келади.

🌧 Баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Дайжест

❗️15 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Паркент тумани.
Ҳар бир мурожаат эътиборда

*Оҳангарон тумани.
Университет ўқитувчилари мактабларда нима қилади?

*Бўстонлиқ тумани.
Маданият ва санъат фидоийлари эл ардоғида

*Ангрен шаҳри. "
Китобхонлар мушоираси" ўтказилди

*Бўка тумани.
Узумзорлар барпо этилмоқда

*Пискент тумани.
Қулупнайнинг ўзи ҳам, даромади ҳам ширин

*Чиноз тумани.
Футбол миллионлар ўйини

*Қибрай тумани.
Туман маҳаллалари бӯйлаб тиббий кӯрик давом этмоқда

*Тошкент тумани.
Ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг ҳамкорлиги

*Олмалиқ шаҳри.
Олис ҳудуд аҳолиси учун сайёр тиббий кўрик ташкил этилди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Ҳоким қабули ўтказилди

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди

*Оққўрғон тумани.
Навбатдаги фуқаролар қабули

*Янгийўл шаҳри.
Ҳоким ёрдамчиси фаолиятидан

*Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

*Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида барча муаммолар ечим топмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Халқнинг бирдамлигидан махалла обод

*Бекобод тумани.
Ислохотчи ҳоким ёрамчиси

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш орқали бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорлик учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Янги қўшилаётган 300 минг гектардан зиёд ерда ва аҳоли томорқаларида бозорбоп маҳсулотлар экиш, уларни сув билан таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2022 йил 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизимини соддалаштириш вазифаси қўйилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обеспечению стабильности цен на рынках за счет увеличения производства продуктов питания и создания условий для предпринимательства.
Даны указания по выращиванию востребованной продукции на более чем 300 тысячах гектаров земель, пополнивших земельный фонд, а также на приусадебных землях, обеспечению их водоснабжения.
Поставлена задача начать с 1 июня 2022 года упрощение налогового администрирования и системы проверок.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #biznes

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter