Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18K photos
4.19K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Аҳоли_мурожаатлари

Барча мурожаат назорат ва эътиборда

Тошкент туман ҳокими Одилхон Рустамов бугун ҳам ҳафталик иш жадвалига мувофиқ, 1-сектор штабида фуқаролар қабулини ўтказди.

Бугунги қабулда 20 нафардан ортиқ фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари туман ҳокими бошчилигида корхона ва ташкилотлар масъуллари иштирокида тингланди.

Қабул давомида фуқаролардан келиб тушган ҳар бир мурожаат фуқаролар қабули баённомасига қайд этилиб, кўтарилган муаммоларни ижобий хал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди ва муддатлар белгиланди.

Маълумот учун: Туман ҳокимининг 1-сектор штабидаги фуқаролар қабули хафтанинг ҳар сешанба куни эрталаб 10-00дан бошланиб, охирги фуқарони қабул қилингунга қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️7 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Оҳангарон шаҳри.
Шонли куннинг шараф шодиёнаси

*Янгийўл тумани. Вазир ҳоким ёрдамчилигига номзодлар билан учрашди

*Пискент тумани. Конституция – миллий тараққиётимиз кўзгуси

*Ангрен шаҳри. Тинч ва фаровон ҳаётимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори

*Тошкент тумани.
Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият

*Оққўрғон тумани. Майдонда "Заковат" билимдонлари

*Ўрта Чирчиқ тумани. Ҳуқуқий саводхон ёшлар ҳузурида

*Паркент тумани. Замонавий савдо мажмуалари кўпаймоқда

*Зангиота тумани. Қутлуғ кунлар шукронаси

*Юқори Чирчиқ тумани. Мурожаатни ўрганиш натижаси билан муҳим

*Қуйи Чирчиқ тумани. Маъсуллар Сирдарёга нега боришди?

*Бўка тумани. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификатлар топширилди

*Олмалиқ шаҳри. Эркин ва фаровон турмуш кафолати

*Чирчиқ шаҳри. Бозорлар эл борлиғининг кўзгусидир

*Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокими "Сабо" маҳалласида бўлди

*Бекобод тумани. Қомусимиз бахтимиз, иқболимиз пойдевори

*Қибрай тумани. Туман ИИБ бошлиғи болажонларга қувонч улашди

*Бўстонлиқ тумани. Маърифий кечаларда Бош Қомусимиз шарафланди

*Оҳангарон тумани. Конституция кунига бағишланган тадбир кўтаринки руҳда ўтди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллиги муносабати билан туман аҳолисига йўллаган табриги

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#қутлов

⚡️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун барчамизга муборак бўлсин!

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_муборак

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 6 бўлим, 26 боб, 128 моддадан иборат.

Видеороликда Тошкент тумани 14-умумтаълим мактаби ўқувчиларининг Конституция куни муносабати билан ёд олган шеърларини томоша қилишингиз мумкин.

Шеър муаллифи: Заршидбек Матғозиев.

Конституциямизнинг 29 йиллиги муборак бўлсин, барчага фаровонлик, омад, соғлик ва ажойиб кайфият ҳамроҳ бўлсин.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
❗️8 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент тумани. Инсон ҳуқуқлари ва бурчлари мустаҳкамланган қомус

*Нурафшон шаҳри. Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун муносиб нишонланди

*Тошкент тумани. Шонли сананинг шукуҳли шодиёнаси

*Оққўрғон тумани. Мурожаат ва ечим: халқ билан мулоқот мезонлари

*Паркент тумани. Эски қўриқхонанинг янги имкониятлари

*Чиноз тумани. Давлат, жамият ва шахс эркинликлари кафолати

*Бўка тумани. Махсус уқув курслари ташкил этилди

*Олмалиқ шаҳри. Конституция – эркин ва саодатли ҳаётимиз пойдевори

*Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими “Маърифат” маҳалласида бўлди

*Янгийўл шаҳри. Умуммиллий лойиҳанинг умуминсоний самаралари

*Бекобод тумани. Ободлашиб бораётган маҳаллалар кўпаймоқда

*Қибрай тумани. Тилсиз ёв ҳушёрликни талаб қилади

*Бўстонлиқ тумани. Ҳар бир кўчатда бир ҳикмат

*Оҳангарон шаҳри. "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси изчил давом этмоқда

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#сана

📌9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Эълон

Фермер хўжаликлари диққатига!

Фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 2-fx shakli 1 январ ҳолатига (Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан (2022 йил 5 январдан) кечиктирмай eStat 4.0 автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини электрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими eStat орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.

Тошкент тумани Статистика бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
“Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: 10-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди

➡️Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Диққат

❄️ Республика бўйича ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда

Тошкент вилояти Гидрометеорология бошқармасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 12-15 декабрида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

12-14 декабрь кунлари республикада вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланади) бўлади.

Тоғ ва тоғ олди туманларда 12-13 декабрь кунлари ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, айрим ҳудудларда кучли ёғингарчилик кутилмоқда. Шунингдек, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳароратини меъёрдан 8-10° пасайиши кутилмоқда.

13-15 декабрь кунлари ҳаво ҳарорати кечалари 3-8° совуққача, кундуз кунлари 0-5° илиққача, шимолда кечалари 7-12° совуққача, баъзи жойларда 14-16° совуққача, кундуз кунлари 3° совуқ 2° илиққача пасаяди.

⚠️ Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва юзага келганда уларнинг оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

📞 Фавқулодда вазиятлар юзага келганда зудлик билан Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчисига 70 965-63-78, “101”, “1050” рақамлари орқали хабар беришлари сўралади.

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

🔎 Муаммога ечим борми?

Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда. Бу ўзгаришлар кўпроқ “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” ёки “Инсон қадри учун” тамойилларининг мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига сингиб бораётганлиги натижасида рўй бераётганлиги шубҳасиз.

Бугун, ҳар бир фуқаро онлайн мурожаат жўнатиш, ижро органи қабул қилган қарорга нисбатан ўзининг шахсий фикрини билдириш ҳуқуқидан тўлиқ фойдаланмоқда.

Бироқ, ҳар доим ҳам фуқаро ҳақ бўлаверадими?

Биргина мисол, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгалари виртуал қабулхона орқали оз эмас, 41 маротаба мурожаат йўлласа уларнинг талабини тўлиқ қондириш керак деган қонун қаерда бор?

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 26 июлдаги 01-05/1-4676-сонли баёни, Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгашининг 2020 йил 3 сентябрдаги VI-XIV-III-сон қарори, Тошкент тумани ҳокимининг 2019 йил 19 июндаги “Тошкент туманининг Келес шаҳрининг Бош режасига асосан шаҳарсозлик талабларига мувофиқ архитектуравий қиёфасини тубдан яхшилаш ва ободонлаштириш мақсадида Келес йўли кўчаси атрофидаги ҳудудларни тартибга келтириш тўғрисида”ги 182-Ф-сонли фармойиши, Тошкент тумани ҳокимининг 2020 йил 28 августдаги 1205-сон қарорларига бўйсунмаган, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 37- ва 41-моддаларига риоя қилмаган фуқарога ҳам чора борми?

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 104-моддасида: “Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади.” дейилган.

Шундай бўлса-да, Келес шаҳри бош лойиҳаси асосида туманда жисмоний ва юридик шахсларга ер қонунчилиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари асосида Келес йўли кўчасида йўл кенгайиши муносабати билан қурилмаларини ўз ҳисобидан бузиши керак бўлган фуқарога уй-жойини бузиш учун инвестор жалб қилиб, 317 миллион 365 минг сўмга нархланган уйига 250 минг АҚШ доллари ва янги қурилаётган кўп қаватли уйдан иккита 3 хоналик уй таклиф қилинса ҳам, 500 минг АҚШ доллари пул талаб қилиб, маблағни ундириш мақсадида қайта-қайта Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига шикоят аризаси ёзаётган фуқаролар ҳам орамизда йўқ эмас.

Ўйлашимизча, бу масала ечимининг энди йўли битта. Ҳокимлик уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларини судга беради, суд ажримига кўра хонадон эгаси уй-жойини ўз ҳисобидан бузиб Келес шаҳрининг бош режасига асосан уй-жойи ўрнида кўп квартирали уй барпо этиши керак бўлади. Ёки иккинчи йўли, хонадон эгасининг уйи, кўп квартирали уйлар орасида ёки орқасида қолиб кетади. Ва албатта инфратузилмаларнинг кўп квартирали уйларга мослаштирилиши оқибатида, уй-жойи бузилишга тушган хонадон эгаларига, табиий газ, электр, тоза ичимлик суви узатилиши тўхтатилади.

Қуйида Тошкент тумани, Файзиобод маҳалласи, Келес йўли кўчаси 33-уй мулкдорларининг умумий майдони 1 минг 423 м2 шундан 2 метр бино-иншооти йўл минтақасига қурилган Мансуровлар оиласи билан туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ҳокимнинг ўринбосарлари иштирокидаги суҳбат жараёни акс этган видеолавҳани кўриб, ўзингиз ҳам хулоса қилишингиз мумкин.

Видеони кўриш

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Муносабат

🚦 "Келес"да ўрнатилган светофордаги хатолик бартараф этилди

🛣 Тошкент тумани, "Келес" ҳудудидан ўтган 4R-4 автомобиль йўлининг 3-километрида ўрнатилган светофор мосламасининг чироқлари кетма-кетлигида хатолик мавжудлиги айтилган видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, мазкур хатолик бартараф этилди.

Йўлларда тартибни сақлашда ўз ҳиссасини қўшиб бораётган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️9 - декабр: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Нурафшон шаҳри.
Кўчат экиб, боғ яратиш - халқимизнинг азалий қадрияти

*Тошкент тумани.
Муаммога ечим борми?

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Чемпионлар билан учрашув

*Паркент тумани.
Фавқулодда вазиятлар бўлими аҳолини огоҳликка чақирди

*Зангиота тумани.
Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари сектор раҳбарлари назоратида

*Оҳангарон тумани.
"Янгиқишлоқ"да янги иншоот қад ростлади

*Юқори Чирчиқ тумани.
Малака ва тажриба ҳар соҳада муҳим

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Фаровон турмуш ҳар кимнинг ўз қўлида

*Бўка тумани.
Замонавий маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

*Олмалиқ шаҳри.
Дилларни дилларга боғлаган наво

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳумо”нинг яна бир парвози

*Янгийўл шаҳри.
Тарғибот мавзуси: қонун устуворлиги

*Бекобод тумани.
Экология бўлими ходимлари “Яшил макон” билан бирга

*Қибрай тумани.
Ҳудудий босқич иштирокчилари асосий соврин учун курашмоқда

*Пискент тумани.
"Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасидаги маърифий тадбир

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Талабага мадад бўлган лойиҳа

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёшлар дафтари” электрон платформаси орқали ўтказилаётган “Талабага мадад” лойиҳаси Тошкент туманида истиқомат қилувчи 7 нафар ёшга олий таълим олишни давом эттириш имкониятини берди.

Куни кеча ўтказилган ушбу лойиҳа доирасида 33 нафар ёшнинг аризалари келиб тушган бўлиб, шулардан 7 нафарига тўлов контракт маблағининг 50 фоиз қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди.

Жумладан: 2-секторга қарашли “Боғбон” маҳалласи фуқароси, Ўзбекистон Миллий университети талабаси Л.Йўлдошевага 7 миллион 214 минг сўм, “Раҳбаробод” маҳалласида яшовчи Тошкент Давлат шарқшунослик университети талабаси А.Эшонқуловга 3 миллион 45 минг сўм, “Сирғали” маҳалласи фуқароси, Тошкент Педагогика касб-хунар коллежи талабаси Б.Бегалиевга 2 миллион 105 минг сўм, 4-секторга қарашли “Дийдор” маҳалласи фуқаро, Тошкент Тўқимачилик ва енгил-саноат институти талабаси Ф.Раҳимовага 5 миллион сўм, “Оқтом” маҳалласида яшовчи Тошкент Давлат техника университети талабаси Х.Раҳимовга 3 миллион 206 минг сўм, “Оқтош” маҳалласи фуқароси Ўзбекистон Жахон тиллари университети талабаси Н.Абдухолиқовага 6 миллион 654 минг сўм, 1-секторга қарашли “Уч чинор” маҳалласида яшовчи “YEOJU” технология институти талабаси М.Анваровага 6 миллион сўм контракт учун пул маблағлари тўлаб берилди.

Шунингдек, “Ёшлар дафтари”га киритилган бир нафар ёшга Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тўлов контракт ҳаражатлари қоплаб берилди.

"Талабага мадад" лойиҳаси илм олиш йўлидаги ёшларимизга чинакамига мадад бўлмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube