Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари

Иш қуролинг соз бўлса...

Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ўғил-қизларимиз бугун ўзларини-ўзлари иш билан банд қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Бунда уларни қўллаб-қувватлаш, жумладан, ўзлари хоҳлаган касб-ҳунар билан шуғулланишлари учун зарур иш ускуна ва жиҳозлари билан таъминлаб берилаётганлиги айни муддао бўлмоқда. Бундай амалий ишлардан кўп мисоллар келтиришимиз мумкин.

Хусусан, кеча Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан “Ёшлар дафтари”га киритилган “Кўксарой” МФЙда истиқомат қилувчи Исроил Бўрибоев, “Гултепа” МФЙда истиқомат қилувчи Исломжон Тожибоевларга сартарошлик анжомлари, “Халимкўп” МФЙдан Нодира Усмонова, “Файзиобод” МФЙдан Ҳурматой Зайнутдинова, “Ободлик” МФЙдан Мадина Йўлдошева, “Қизғалдоқ” МФЙдан Рисолат Деҳқонова, “Қорабўрик” МФЙдан Малика Устемирова, “Аҳиллик” МФЙдан Шоҳсанам Тешабоеваларга тикувчилик дастгоҳлари ажратиб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён

Ташқи реклама пештахталарини тартибга келтириш чоралари кўрилмоқда

Туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Дадамуҳамедова ва Халқ депутатлари Тошкент тумани Кенгаши котибият мудири М.Усмонов "Кўксарой" ҳудудидаги ташқи реклама пештахталарини ўргандилар.

Ўрганиш вақтида ташқи реклама ва пештахталар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарорида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши ҳолатига баҳо берилиб, тадбиркорлик субъектлари, савдо нуқталари пешлавҳаларини, қарорда белгиланган талабларни тушунтириш орқали тартибга келтириш чоралари кўрилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#2_сектор

🌳 “Долзарб 40 кунлик” Гулистон ҳудудида

Бугун Тошкент туманининг Айри-ота, Қашқарлик, Қурувчи, Мустақиллик, Саноат, Сарке, Ғишткўприк ва Сирғали маҳаллаларида минг тупдан дарахт кўчатлари экилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар, тумандаги яшил майдонлар миқдорини ошириш мақсадида режалаштирилган бўлиб, ушбу хайрли ишларни бажаришда сектор раҳбарлари ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.

Ҳусусан, 2-сектор раҳбари – туман прокурори Алишер Назаров ташаббуси билан 9 та маҳаллада 9 минг туп мевали дарахтларнинг экилиши ва бунда аҳолининг фаол иштироки, фуқароларда келажак авлодни экологик фалокатлардан сақлаш ва “Яшил макон” яратишга ҳисса қўшиш истаги бор эканлигидан ва саъй-ҳаракатлар зое эмаслигидан далолат беради.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Аҳоли_мурожаатлари

Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

Бугун ҳам режага мувофиқ туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов сектор штабида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва тезкор ечим топиш мақсадида навбатдаги қабулини ўтказди.

Қабул давомида туман ҳокими 15га яқин фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, кўтарилган муаммоларга ижобий ечим топиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Туман ҳокими фуқаролар қабулини ҳокимликда эмас, бевосита сектор штабида, халқ орасида ўтказаётганлиги аҳоли учун бирмунча қулайлик яратмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан (ПФ-6099 сонли Президент Фармонига асосан) Тошкент вилоятининг барча туман- шаҳарларида саломатлик йўлаклари аҳоли фойдаланиши учун ишга туширилди.

🔎Шунингдек ушбу фармонда 10 минг қадам босиб ўтганлар учун пул маблағи ҳам ажратилиши белгиланган.

🚶🚶‍♀️ Пиёда юринг! Ҳам соғлиққа ҳам чўнтакка фойда кўрасиз!

PS: Юриш -- юрак хуружининг олдини олади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok