Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.3K photos
4.28K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Таъзия

Таъзия билдирамиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими жамоаси, “Заргар” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдулазиз Абдухалиловнинг вафот этганлиги муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉 #янги_хизмат

Давлат кадастрлари палатаси томонидан, сайлов участкасини аниқлаш бўйича телеграм бот ишлаб чиқилди.

Ушбу бот орқали сиз турган кўчмас мулк объекти қайси сайлов участкасига тегишли эканлиги ҳамда сайлов участкасининг манзили ва жойлашган геолокацияси ҳақида маълумотларни олишингиз мумкин.

Бот манзили: @saylov_xarita_bot

Обуна бўлинг: 👇👇👇
Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter - Ok.ru - Портал
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат хизматлари марказларида аҳоли учун янги қулайликлар

Хабарингиз бор жорий йил 24 июль куни Президентимизнинг “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6269-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармон билан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида юридик ва жисмоний шахсларга бир қатор қулайликлар ва енгилликлар яратилди.

Хусусан, Фармон билан 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилиши белгиланди.

2021 йил 1 декабрдан бошлаб чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон рақамли имзо калити сертификатларини Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан бериш орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратилади.

2022 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификация ID-картасини ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширишиши белгиланди.

2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан 15 та турдаги маълумотларни ва ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Шунингдек, 2022 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 2022 йил 1 июлдан эса бутун республика ҳудудида ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Бундан ташқари, Фармон билан 2022 йил 1 январдан бошлаб, кўрсатилаётган 8 та давлат хизматлари учун тўланадиган тўловлар миқдорлари камайтирилмоқда ёки бекор бўлмоқда. Бундан ташқари, ушбу фармон билан 59 та давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари қисқартирилди. Шунингдек, фармон билан 2021 йил 1 декабрдан бошлаб, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Давлат хизматлари марказлари орқали “Автомобиль тархи” хизматини олиш мумкин бўлади. Яъни, автомашинанинг рўйхатга олинган санаси, юрган масофаси, у билан боғлиқ содир этилган йўл транспорт ходисаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги ва бошқа маълумотларни олиш имкониятини беради.

Албатта, одамларнинг мушкулини осон қиладиган, замонавий технологияларга асосланган бу тизим халқимизга катта қулайлик яратмоқда. Буларнинг бари аҳолимиз учун хизмат қилиш билан бирга, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада оширади. Соҳада энг сўнгги ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши қоғоз ҳужжатлар айланмасининг камайишига, фуқароларнинг ортиқча сарсон бўлмаслигига ва навбатларнинг кескин камайишига, энг муҳими эса, коррупция ва бюрократия ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бундай идораларда энди фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланмоқда.

Тошкент тумани Давлат хизматлари маркази.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#кексалар_ҳафталиги

“Кексаларни эъзозлаш, уларrа ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзry фазилат” деган бош ғояни ўзида мужассам этrан “Кексалар ҳафталиги” доирасида Тошкент вилояти Тошкент тумани “Соҳибкор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ нуронийларнинг Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи”га саёҳати ташкил этилди.

📝 Ташриф буюрган нуронийлар бугунги кунда давлатимиз томонидан кексаларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини билдиришди.

🇺🇿 Маҳалла ва оилани қўллаб - қувватлаш вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига обуна бўлинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

Кексаларни эъзозлаш – халқимизга хос эзгу фазилат

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда тегишли мажлис баёнига асосан “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4-10 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Кексалар ҳафталиги”га бугун старт берилди.

Хусусан, туманимизда хафталикнинг илк кунида 14-умумтаълим мактабида “Кўктерак” ҳудудида истиқомат қилувчи онахонлар “Қизим сенга айтар сўзим бор” мавзусида балоғат ёшидаги қизлар билан давра суҳбати ўтказдилар.

Тадбирнинг узвий давоми сифатида “Исроилобод” кошонасида эъзоздаги кексалар учун тўкин дастурхон ёзилиб, туман Маданият бўлими хонандалари ижросида янграган куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.

“Кексалар ҳафталиги” маҳаллаларда давом этади.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️4 октябрь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Олмалиқ шаҳри.
Ҳоким муаммо ечимига қобил, маҳалла ҳаётига ҳамдам

*Ўрта Чирчиқ тумани. Хўжалик балиқлари Қорасувга оқиб кетгани ростми?

*Қуйи Чирчиқ тумани. Хирмон тобора юксалмоқда

*Чиноз тумани. Танлов: ҳудудий босқич ғолиблари аниқланди

*Паркент тумани. Сайловларга юксак фаоллик ярашади

*Зангиота тумани. Фуқаролар муаммолари "маҳаллабай" ўрганилмоқда

*Қибрай тумани. Чинободликларнинг узоғи яқин, мушкули осон бўлади

*Янгийўл шаҳри. 40 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди

*Бекобод тумани. Аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммолар ҳал этилаяпти...ми?

*Тошкент тумани. “Кексалар ҳафталиги”га старт берилди

*Янгийўл тумани. "Янги Ўзбекистон" боғига саёҳат

*Чирчиқ шаҳри. Телеканал мухбири шаҳар оралаб, ўзгаришлар билан қизиқди

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_нигоҳида

Тошкент туманида “Кексалар ҳафталиги”га старт берилди

Аввал хабар берганимиздек, “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 4-10 октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Кексалар ҳафталиги”га бугун старт берилди.

Ҳафталик доирасида туманимизнинг Кўктерак ҳудудида ўтказилган тадбирлар "Yoshlar" телеканалининг "Yangi davr" информацион дастури лавҳасида.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига 19 кун қолди.
—————
До выборов Президента Республики Узбекистан осталось 19 дней.

👉🏻Телеграм - Фейсбук - Инстаграм - You Tube - Twitter
#Аҳоли_мурожаатлари

Сешанба – ҳоким секторида фуқаролар қабули

Хафтанинг сешанба куни, режага мувофиқ туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор штабида бир гуруҳ фуқароларнинг муаммоларини тинглаш ва тезкор ечим топиш мақсадида навбатдаги қабул ўтказилди.

Қабул давомида туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов 20дан ортиқ фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, кўтарилган муаммоларга ижобий ечим топиш борасида масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, шу кунгача хафтанинг ҳар белгиланган куни туман ҳокими 100 дан ортиқ фуқарони қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини ижобий хал қилишга ҳаракат қиларди.

Ҳозир эса ҳоким нафақат хафтанинг белгиланган куни, балки, ҳар куни фуқароларни қабул қилиб, бевосита маҳаллаларда аҳоли билан учрашиб, уларни тинглаб, муаммоларини жойнинг ўзида ижобий хал қилаётганлиги сабабли қабул кунлари 20-25 нафаргача фуқаролар ташриф буюришаяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эҳтиром

Кексалар ҳафталиги давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимизда “Кексалар хафталиги”га старт берилиб, ушбу хафталик давомида кекса ёшдаги аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва тумандаги ҳар бир маҳаллада истиқомат қилувчи нуронийларни бир дастурхон атрофида жамловчи “Дийдор ширин” учрашувлари каби тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Бугун хафталик доирасидаги тадбирлар Ҳасанбой қишлоғида давом этиб, ҳудуддаги қишлоқ оилавий поликлиникасида маҳаллада истиқомат қилувчи отахон ва онахонлар саломатлигини яхшилаш мақсадида тиббий кўрик ўтказилди.

Тадбир “Ниғмон ота” гузарида ёзилган тўкин дастурхон атрофидаги Дийдор ширин” учрашувига уланиб кетди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Газ_таъминотида_узилиш

🔥 Кўктерак ҳудудидаги айрим маҳалла ва кўчаларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

🛣 4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. – Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғига шахобча автомобиль йўлининг “Халимкўп” маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида таъмирлаш ишлари якунланганлиги ҳамда мавжуд ер усти Д-100 мм ўрта босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчирилганлиги ва тармоққа улаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, “Кўктерак” МФЙ Анорбоев кўчаси, “Уч чинор” маҳалласи Тезариқ 1-7, Лолазор, Қуйи кўктерак кўчалари, “Халимкўп” маҳалласи Фаровон, Халимкўп, Қуйи кўктерак кўчаларидаги 409 та аҳоли хонадонлари, 7 та улгуржи истеъмолчи, 1 та ижтимоий соҳа объектларига 6 октябрь куни соат 9-00дан 18-00га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.

Келтирилган вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз!

“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube