Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.9K subscribers
20.3K photos
4.65K videos
31 files
13.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Озодлик”ка янги ниҳоллар экилди

Бугун Келес шаҳридаги “Озодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод ва кўркам маҳалла” шиори остида ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ушбу акция давомида ҳудуддаги 31 та кўп қаватли уйлар атрофи ободонлаштирилиб, 1000 га яқин манзарали, мевали дарахтлар ҳамда гул кўчатлари экилди.

Акцияда туман ҳокимлиги, туман Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа бўлимлари, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар иттифоқи ходимлари, 200 га яқин маҳалла фаоллари ва ёшлар фаол иштирок этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Саховат_тадбири

Қадр азиз – хотира муқаддас

Иккинчи жаҳон уришида қозонилган ғалабанинг 76 йиллигига муносиб тайёргарлик кўриш, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт орти қатнашчиларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни яқинлашаётгани муносабати билан жойларда турли маданий-маърифий ҳамда саховат тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири бугун туманимизда ҳам ўтказилди.

Туман ҳокимининг ташаббуси билан уюштирилган саховат тадбири доирасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан жойларда истиқомат қилиб келаётган Иккинчи жаҳон уруши фронт орти қатнашчилари холидан хабар олинди.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️30.04: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод тумани.
Ердан самарасиз фойдаланган фермер ердан ажралиши мумкин.

*Ўрта Чирчиқ. Янги оилавий боғча очилди.

*Зангиота. Урушнинг суронли йилларини бошидан ўтказган Зангиоталик аёл.

*Нурафшон. Шаҳар ҳокими аҳоли орасида.
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди.

*Бўстонлиқ. «Аёллар дафтари»га киритилган 278 нафар хотин-қизларга бир марталик 980 минг сўм пул маблағлари топширилди.

*Олмалиқ. Шаҳар ҳокими ва шаҳар прокурори йўлни тўсган хотин-қизларнинг билан учрашди.

*Юқори Чирчиқ. 1-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар"даги фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.

*Қибрай. Туманда ёшлар фестивали ўтказилди.

*Тошкент тумани. “Ватанпарвар карвони” Ғишткўприкка борди.

*Олмалиқ. Уруш ва фронт орти қатнашчилари - эъзозда.

*Янгийўл шаҳар. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган ишлар.

*Қуйи Чирчиқ. Тупроқ қопламали ички хўжалик йўлларни шағаллантириш ишлари давом этмоқда.

*Ангрен. Икки дарё қирғоқларидаги жараён.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Болалар_ижоди

Санъат ва касбни уйғунлаштирган таълим

Тошкент тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан қамраб олинган қарийб 600га яқин ўғил-қиз айни вақтда рус тили, компьютер саводхонлиги, тўқувчилик, оила ҳамширалиги, пазандачилик, чолғу, тасвирий санъат, рақс сингари тўгаракларда шуғулланиб келишмоқда.

Яна 420 нафар ўқувчи эса тумандаги 12 та умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган тармоқ тўгаракларига қатнашишмоқда.

“Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул
#1_сектор

Тошкент вилоят суди раиси томонидан сайёр қабул ўтказилди

Кўктерак ҳудудидаги "Фаровон" маҳалла фуқаролар йиғинида Тошкент вилоят суди раиси Д.Таджибаев, туман суди раиси М.Миррахимовлар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинди.

Унда аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларида муаммо ва мурожаатлари тингланиб, тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда улар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Дайжест

❗️01.05: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Пискент.

🔸Улар колониядан ҳунарманд бўлиб чиқишади.
🔹Тумандаги маҳаллаларда қандай ишлар амалга оширилмоқда?

*Янгийўл тумани. Болажонлар учун янги масканлар очилмоқда.

*Оҳангарон шаҳри.
Шаҳар ҳокими мактаб битирувчилари билан учрашди

*Зангиота.
🔸Бурғулаш техникалари ёрдамида сув чиқарилади.
🔹Тожикистон делегацияси Зангиота туманида.

*Олмалиқ.
🔸Аҳмад Яссавий маҳалласига канализация ўрнатилади.
🔹Обод маҳаллалар сони кўпайтирилади

*Қибрай.
🔸"Халқпарвар" комиссияси фаолияти Олий Мажлис депутатлари назоратида.
🔹"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга моддий ёрдам берилди.

*Тошкент тумани. Санъат ва касбни уйғунлаштирган таълим.

*Оққўрғон тумани. Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг республика босқичида тумани жамоаси совриндор.

*Юқори Чирчиқ. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга аравачалар тарқатилди.

*Ангрен. Шаҳар ҳокими Марказий шифохонада.

*Ўрта Чирчиқ. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари-эъзозда.

*Янгийўл шаҳар. Янгиланаётган Янгийўл.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ифтор_вақти
#Видео

АЛЛОҲ ТАОЛО ЕТИМНИ СОЧИНИ АДАДИЧАЛИК АЖР БЕРАДИ...

🎤
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий

Тайинлов

📌Бабажанов Жамшид Ҳакимович – Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

🔹Ж.Бабажанов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Ўзбекистон миллий университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, “Миллий PR маркази” ДУК директори лавозимида меҳнат қилаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Саховат_тадбирлари

“Рамазон туҳфаси акцияси” муҳтожларга меҳр-мурувват қўлини узатмоқда

Юртимиз бўйлаб “Рамазон туҳфаси акцияси” доирасида хайрия тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай эзгу ишлар туманимизда ҳам давом этмоқда.

Туманимиз имом-хатибларининг саъй-ҳаракатлари билан “Рамазон туҳфаси акцияси” доирасида ҳудуддаги “Абдуллоҳ ибн Аббос” жоме масжидида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд 500 га яқин оилага 15 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

“Мирхалил ота” жоме масжиди имом-хатиби Улуғбек домла Мухаммаджонов томонидан саховатпеша ҳомийларни жалб этган ҳолда ҳудуддаги “Сарке” ва “Маданият” маҳаллаларида яшовчи 50 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 620 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Хайрия тадбирларида Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Муҳаммадбобур Йўлдошев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек Рауповлар иштирок этишди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube