Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расмий

Тошкент вилоятида электр энергияси таъминотида юз берган ҳолат юзасидан ахборот

🔰 Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтади. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайди.

❇️Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилди.

✳️Хусусан, Нурафшон шаҳри, Бўка ва Ўрта Чирчиқ туманларида бугун соат 17:50 да энергия таъминотида узилиш рўй берди. Айни пайтга келиб, мазкур ҳудудларга электр энергияси етказиб бериш тикланган. Шунингдек, бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент, Зангиота туманларида аҳоли электрдан узиб қўйилгани бўйича видео, аудио мурожаатлар тарқалди.

⚡️Амалдаги тартиб бўйича истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими) электр таъминоти тўхтатилади. Бу ҳолатда ҳам автоматик равишда тизим қарздор истеъмолчиларга таъминотни тўхтатган.

🌨 Фуқароларнинг мурожаатларини, шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароитини инобатга олиб, инсонпарварлик юзасидан айни пайтда таъминот қайта тикланган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Штаб
#куз_қиш_мавсуми

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🌨 Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун штаб ташкил этилди

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Тошкент тумани ҳокимлигида узлуксиз навбатчилик Штаби ташкил этилди.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:

🏢 Тошкент тумани марказий Штаби:
☎️ +99871 203-55-22
(ички 719)

Штаб раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Сардорбек Эргашев
☎️ Тел: 71 203-55-22 (719)

Штаб котиби – Тошкент тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Муратбеков Отабек
📱 Тел: 97 723-07-02

🔥 "Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Нурмухамедов Бахтиёр
📱 Тел: +99898 000-14-14
☎️ Тел: 70-202-67-57 (диспетчер)

⚡️ Тошкент тумани Электр тармоқлари корхонаси раҳбари Иброҳимов Иззат
📱 Тел: +99895 199-51-72
☎️ Тел: 78-150-26-53 (диспетчер)

🚰 "Тошкент сув таъминоти" Тошкент туман филиали раҳбари Норбоев Озод
📱 Тел: +998 97 720-11-12
☎️ Тел: 95-145-01-99 (диспетчер)

☀️ Тошкент тумани Иссиқлик манбаи корхонаси раҳбари Саидов Абдувохид
📱 Тел: +99899 858-10-05
☎️ Тел: 70-965-35-92 (диспетчер)

🏫 Туман Халқ таълими бўлими мудири Товбоев Зокир
📱 Тел: +99897 157-04-09
☎️ Тел: 71-227-64-75

🏫 Туман Мактабгача таълими бўлими мудири Қорабоева Лола
📱 Тел: +99899 863-45-57

🚑 Туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи
Умирзақов Санжарбой
📱 Тел: +99890 911-03-01
☎️ Тел: 70-96-56-014 (диспетчер)

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Соатов Фахриддин
📱 Тел: +99898 303-60-12
☎️ Тел: 78-150-15-52 (диспетчер)

🚓 Туман Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Қурбонов Жамшид
📱 Тел: +99898 125-55-77
☎️ Тел: 70 965-65-39 (диспетчер)

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент: янги объектлар, учрашувлар, долзарб вазифалар

Ташкент: новые объекты, встречи, актуальные задачи

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

«Келес раддомидаги холат нимага раддомлада свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” сарлавҳали хабар юзасидан

Кеча ижтимоий тармоқларда «Келес раддомидаги холат нимага раддомлада свет йўқ? Туғадиган аёллар нима қилсин? Юқори турувчи мутассадилар қаерга қарамоқда?” сарлавҳали видеохабар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Жорий йилнинг 20 ноябрь куни соат 15:51да “Тўрақўрғон ИЭС”нинг 2 та энергоблоки авариявий тўхтаган. Шу боис, мазкур станция орқали энерготизимга етказиб берилаётган қувват 600 МВтга камайиб кетган.

Бунинг оқибатида Тошкент шаҳри ва вилояти, Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида автоматик равишда чекловлар киритилган.

Натижада соат 17:00да “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi”га қарашли автоматлаштирилган “Л-Келес 35кВ" тармоғида кучланиш ортиб, симларнинг қизиб кетиши оқибатида тизим электр таъминоти 20 дақиқага автоматик тарзда ўчган. 30 дақиқадан сўнг камчилик бартараф этилиб, электр таъминоти тикланган.

Хусусан, Тошкент тумани марказида, шу жумладан “Акушерлик комплексида” ҳам 20 ноябрь куни соат 17:00да электр таъминотида автоматик тарзда узилиш рўй берган.

Бу вақтда Акушерлик комплексида 96 та бемор, 57 та чақалоқ бўлган. Электр таъминоти 32 дақиқа давомида тикланмаган. Бу вақт ичида туғруқ ёки операциялар ўтказилмаган. Ушбу ҳолат беморлар ва чақалоқлар соғлигига салбий таъсир кўрсатмаган.

Соат 17:32да электр таъминоти қайта тикланган.

Ўтган 32 дақиқа давомида туғруқ ҳолатлари ёки бошқа шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга эҳтиёж бўлмаганлиги туфайли, Акушерлик комплексида электр таъминоти узилган пайтда қўлланиладиган электр токи узатувчи генераторни ишга туширишга эҳтиёж туғилмаган.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан

Кеча, 20 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент тумани аҳолисининг электр тармоғидан узилиш ҳолатлари юзасидан видео ва овозли хабарлар тарқалди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ҳақиқатдан ҳам, кеча 20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр таъминоти истеъмолчилари томонидан истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлардан юзага келган қарздорлик сабабли амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчилар таъминотини тўхтатган.

20 ноябрь куни соат 24:00га қадар
аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган ва 13 минг 100 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3981 сонли қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалалар ижросини таъминлаш бўйича, истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор истеъмолчиларни масофадан (АСКУЭ тизими орқали) электр таъминоти тўхтатилмоқда.

Бу борада Тошкент туманидаги барча тадбиркорлар билан ҳамда маҳаллаларда жорий йил бошидан буён аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ўтказилиб, тушунтиришлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилди. “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шаҳобчалари очиб берилди ва ҳозирда ишлаб турибди.

Қолаверса, “Toshkent tumani elektr ta`minoti korhonasi” аҳолини электр таъминотидан узиб қўйиш ваколатига эга эмас. Автоматлаштирилган тизим, қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

Шу ўринда, фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш мумкинлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан туманнинг Тутзор, Раҳбаробод, Ибрат, Айриота, Ҳасанбой, Ҳасанбой гузар, Қир-ариқ, Истиқбол, Уччинор, А.Навоий, Боғизилол, Соҳибкор, Мажнунтол, Дийдор, Олтинтепа ва Оқтом маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди. Сайёр кассалар манзили тўғрисида яқин вақтларда тўлиқ ахборот берилади.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун, тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси диққатига!

🏦 Сайёр кассалар иш бошлади

📌 Аввал хабар берганимиздек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, туман ҳудудида аҳолидан электр энергияси учун тўловларни қабул қилиш учун сайёр кассалар ташкил этилди.

Ушбу жадвалларда тумандаги маҳаллаларда ташкил этилган сайёр кассалар ва уларга бириктирилган масъул ходимлар тўғрисида маълумотлар эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Таъзия

Тошкент тумани ҳокимлиги бош юристконсульти Расулов Зокир Сайфиевич узоқ давом этган хасталикдан сўнг бугун 64 ёшда вафот этди.

Ажойиб ва камтар инсон, малакали ҳуқуқшунос, юридик фанлари номзоди Зокир Расулов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида раҳбарлик ва масъул вазифаларда сидқидилдан меҳнат қилган.

У Тошкент тумани ҳокимлигида ишлаган даврида ҳокимлик аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юритилиши, масъул ходимлар томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига оғишмай амал қилиниши юзасидан ҳуқуқшунос назоратини олиб бориб, ҳамкасблар ўртасида тажрибали устоз ва дўст сифатида ҳурмат қозонган эди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳамкасбимиз, ажойиб инсон Зокир Расуловнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

Тошкент тумани ҳокимлиги жамоаси.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий_муносабат

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Ўзлари белгилаган қоидаларга ўзлари амал қила олмаётганлар ҳақида. Яна бир бор” сарлавҳали хабар юзасидан

📌 Жорий йилнинг 16 ноябрь санасида “bakiroo” телеграм каналида “Ўзлари белгилаган қоидаларга ўзлари амал қила олмаётганлар ҳақида. Яна бир бор” номли хабар эълон қилиниб, унда “Ўзбекистон Ҳукуматининг 2020 йил 16 апрелдаги 232- сонли қарори қабул қилинган. Унга кўра, вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар 1 июлга қадар тўхтатилиши белгиланган. Ўзбек чиновниклари бу қоидаларга амал қилишган, деб ўйлайсизми?” деб баён қилинган.

Ушбу хабарда келтирилган ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🔰 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 232-сонли қарорининг 3-бандида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда барча бюджет ташкилотларида асосий воситаларни қабул қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ ҳаражатларни жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш (молиялаштириш бошланган чора-тадбирлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун иккинчи чоракда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказиш белгиланган.

🔹 Тошкент тумани марказидаги “Хотира майдони” қурилиши Тошкент тумани ҳокимининг 2020 йил 29 январдаги 14-ф-сонли фармойиши асосида бошланиб, Келес шаҳри, “Оқибат” кўчасини капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш учун 6 млрд. 090,6 миллион сўм ҳокимликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ажратилган. Яъни, молиялаштириш Вазирлар Маҳкамасининг 232-сон қарори кучга киришидан олдин бошланган. Туман ҳокими фармойишига кўра, 2020 йил 24 апрель санасида туман ҳокимлиги тендер комиссияси тендер савдоларини ўтказиб, унда “Миродил Вақт Инвест” МЧЖ ғолиб деб топилган. Туман ҳокимлиги тендер комиссиясининг 3-3-сонли баённомаси кўра, 2020 йил 5 май санасида “Миродил Вақт Инвест” МЧЖ билан 4-сонли шартнома имзоланган.

Батафсил ➡️ ушбу ҳаволада ўқинг

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 20:10 да “O‘zbekiston 24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Остонам. Юксалиш формуласи" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильмда таълим тизимида бошланган ислоҳотлар, мактаблар ва ўқитувчиларга эътибор, ўқувчи ёшларнинг мақсадлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня, в 20:10, документальный фильм "Остонам. Юксалиш формуласи" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

В фильме рассказывается о начатых реформах в системе образования, внимании, уделяемом школам и учителям, а также о стремлениях учащейся молодежи.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Истеъмолчилар аввалдан огоҳлантирилган. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайёр кассалар ташкил этилган

Ижтимоий тармоқларда ҳамда қатор ахборот манбаларида жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларида юзлаб хонадонлар огоҳлантиришсиз электр тармоғидан узиб қўйилгани ҳамда мазкур туманлар электр таъминоти корхоналарида электр энергиясидан қарздорлиги учун тўловларни амалга ошириш мақсадида келган фуқаролардан иборат катта навбат қаторлари вужудга келгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида истеъмол қилинган электр энергия учун қарздор истеъмолчилар масофадан (АСКУЭ тизими) электр таъминотидан узилмоқда. Бу борада барча электр энергияси истеъмолчиларини, шу жумладан Тошкент ва Зангиота туманларидаги истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида жорий йил бошидан буён оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилган.

20 ноябрь куни Тошкент туманидаги қарийб 17 минг электр энергия истеъмолчиси томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар бўйича юзага келган қарздорлик сабабли, амалдаги тартиб бўйича АСКУЭ тизими автоматик равишда қарздор истеъмолчиларнинг таъминотини тўхтатган. Шу кундаги соат 24:00 ҳолатига аҳоли томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм қарздорлик учун тўловлар амалга оширилган бўлиб, 13 минг 100 аҳоли истеъмолчиларининг электр таъминоти тикланган. Айни вақтда 3 минг 900 нафар истеъмолчининг электр таъминоти тикланмоқда.

“Тошкент ҲЭТК” АЖ томонидан электр энергияси истеъмолчиларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, алоҳида тўлов учун дарчалар, Paynet шохобчалари очиб берилди ва ҳозирда ҳам фаолият олиб бормоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, автоматлаштирилган тизим қарздорлик юзага келган вазиятда юридик ва жисмоний шахсларни автоматик тарзда тармоқдан узиб қўяди.

Истеъмолчиларга фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд барча тўлов тизимлари (U-Pay, Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Аҳолига янада қулайлик яратиш мақсадида, бугундан Тошкент туманининг “Тутзор”, “Раҳбаробод”, “Ибрат”, “Айриота”, “Ҳасанбой”, “Ҳасанбой гузар”, “Қирариқ”, “Истиқбол”, “Уччинор”, “Алишер Навоий”, “Боғизилол”, “Соҳибкор”, “Мажнунтол”, “Дийдор”, “Олтинтепа” ва “Оқтом” маҳаллалари биносида сайёр кассалар ташкил этилди.

Ҳурматли электр энергияси истеъмолчилари!

Фойдаланилган электр энергиясидан қарздорлик ортидан узилишларнинг олдини олиш учун тўловларни ўз вақтида амалга оширишни унутманг!

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш"

Тошкент тумани 7-умумий ўрта таълим мактабида "Мажнунтол" маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" мавзусида ўтказилган тадбирдан лавҳалар.

Telegram | Facebook | Instagram
#бу_жуда_муҳим

⚠️ ИС ГАЗИ ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШИМИЗ ШАРТ?

❗️ Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида хосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

🔺 Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔸 Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокцияга олиб келиши хамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

🔹 Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
– фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
– ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
– иситиш печларининг дудбуронларини (дымаход) нотўғри ўрнатиш;
– газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ балонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
– ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
– ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

🔻 Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади.

‼️ Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
– газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек, плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
– газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
– газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

🛑 Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.
Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас.

🚒 Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш"

Тошкент тумани 2-сон Касб-ҳунар мактабида "Заргар" маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда "Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш" мавзусида ўтказилган тадбирдан лавҳалар.

Telegram | Facebook | Instagram
#Жараён

Профилактик тадбирлар давом этмоқда

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими, Санитария-эпидемиология хизмати ҳамкорлигида Келес дехқон бозорида фуқароларнинг ботулизм (овқатда захарланиш) касаллиги ҳамда ис газидан заҳарланишини олдини олиш мақсадида профилактик учрашувлар ўтказилди.

Тадбирда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ва соғлигини сақлашга қаратилган талаб ва тасвиялар кўргазмали эслатма плакатлар ҳамда йўриқномалар кўринишида йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

‼️Шу ўринда туманимиз аҳолисини санитария-гигиена ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзингиз ва оила аъзоларингизни асранг!

Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from MINENERGY.UZ
Электр энергияси ва газ таъминоти билан боғлиқ саволлар юзасидан мурожаат манзиллари рўйхати

—————

Список адресов для обращений по вопросам электроснабжения и газоснабжения


Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter