Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Тошкент вилояти

🟥🟨🟩 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда тоифаланган туман ва шаҳарлар
(2020 йил 20 июнь ҳолати):

🟥Чирчиқ шаҳар
🟥Бекобод тумани
🟥Зангиота тумани
🟥Қибрай тумани
🟥Пискент тумани,
🟥Ўрта Чирчиқ тумани
🟥Янгийўл тумани
🟥Тошкент тумани
🟨 Юқори Чирчиқ тумани
🟨Бекобод шаҳар
🟨Янгийўл шаҳар
🟨Оққўрғон тумани
🟨 Бўстонлиқ тумани
🟨Паркент тумани
🟨Чиноз тумани
🟩Олмалиқ шаҳар
🟩Ангрен шаҳар
🟩Оҳангарон шаҳар
🟩Нурафшон шаҳар
🟩Оҳангарон тумани
🟩Бўка тумани
🟩Қуйи Чирчиқ тумани

Изоҳ: Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда 6 соатда 97 кишида коронавирус аниқланди, жами беморлар 7087 тага етди

🦠 Касалланиш ҳолатлари: 65 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган), 26 нафари — Тошкент шаҳрида (19 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 7 нафари аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (2 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи, 1 нафари аҳоли орасида), 1 нафари — Наманган вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

👨‍🎓 Тошкент вилояти юридик техникуми ҳуқуқшуносликка қизиққан ёшларни ўқишга таклиф этади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📍 Манзил: Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, “Истиқбол” МФЙ, “Ҳиёбон” кўчаси 2-уй.

☎️ Қўшимча маълумотлар учун тел.: (70) 983-54-05.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#COVID19
#Зарарсизлантириш

🚿 Тошкент вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси, туман Ички ишлар бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари биргаликда Тошкент тумани марказидаги “Келес йўли” кўчаси, “Файзиобод”, “Қизғалдоқ”, “Оқибат”, “Кўктерак”, “Халимкўп”, “Гултепа” маҳаллалари ҳудудидан ўтиб “А.Навоий” божхона постига олиб борувчи марказий йўл бўйлаб кўчаларни зарарсизлантириш ишларини ташкил қилдилар.

❗️ Шунингдек фуқароларга сабабсиз кўчага чиқмаслик, зарурат юзасидан чиққанда ижтимоий масофани сақлаш, жамоат жойларида тўпланмаслик, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш, белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш бўйича тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Абитуриентлар ОТМларга ҳужжатларни онлайн топшириши бўйича видеоинструкция

📑 Давлат тест маркази расмий abitur.dtm.uz веб-сайти орқали ҳужжат топшириш

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингда Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов томонидан берилган муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

📌 Тест синовлари жорий йилда август ойида катта сиғимли биноларда ўтказилади. Абитуриент ўзи танлаган ҳудудда, Давлат тест маркази томонидан онлайн тарзда тақдим этиладиган рухсатномасида белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этади.

📌 2020/2021 ўқув йили қабулида тест синовларини ҳар бир абитуриент учун биноларда 3 квадрат метрдан кам бўлмаган жой ажратиб, қоида тариқасида, бир кунда икки ёки уч сменада ўтказиш режалаштирилмоқда.

📌 Тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ва бинога микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва шу кабилар билан кириши тақиқланади.

〰️〰️〰️〰️

📌 Тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

📌 Тест топшириқлари сони 60 тани ташкил этади. Бунда, биринчи фан бўйича 30 та савол, ҳар бир саволга 3,2 балл берилади ва 96 бални ташкил этади, иккинчи фан бўйича ҳам 30 та савол, ҳар бир саволга 3,1 балл берилади ва 93 бални ташкил этади. Энг юқори балл 189 ни ташкил этади.

📌 Имтиҳонларда абитуриентларнинг ота-оналари учун алоҳида кутиш (тўпланиш) жойлари ташкил қилинмайди, улар барча бинолардаги тест синовларини (test2020.uz сайти орқали) онлайн кузатиб боришлари мумкин.

〰️〰️〰️〰️

📌 2020/2021 ўқув йилида олий ҳарбий таълим муассасалари номзодларига истисно тариқасида тест топширадиган фанлари мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган ҳарбий бўлмаган олий таълим муассасаларининг бештагача бакалавриат таълим йўналишларини танлаш ҳуқуқи берилди.

〰️〰️〰️〰️

📌 2020/2021 ўқув йили қабулида ОТМга кириш синовларида иштирок этиш учун хориждан туриб рўйхатдан онлайн ўтган абитуриентлар Ўзбекистонга кириш тест синовлари бошланишидан камида уч ҳафта олдин келиши ҳамда коронавирус пандемияси муносабати билан жорий қилинган карантин талабларини тўлиқ бажарганидан сўнг, Санитария-эпидемиология ва осойишталик агентлиги тақдим этган хулосалари асосида тест синовларига киритилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА анжуманлар залида бўлиб ўтган брифингда Олий таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов томонидан берилган муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️

🔎 Давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирлик расмий веб-сайти (www.edu.uz) орқали амалга оширилади.

🔎 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:

🔻олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;

🔻тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим;

🔻иқтидорли талабаларни нодавлат олий таълим ташкилотларида ҳам давлат гранти асосида ўқитиш;

🔻алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим соҳаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш учун касбий (ижодий) имтиҳонлар билан биргаликда мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича тест синовлари топшириш тартибини жорий қилиш бўйича Ҳукуматга асослантирилган таклифларни киритади.

🏸 Қарор билан спорт соҳасида олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш жараёнини оптималлаштириш мақсадида “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланди.

🔎 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.

🔎2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

❗️Давлат комиссиясининг 2020 йил 1-сонли баёни билан 2020/2021 ўқув йили қабулида касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш юзасидан вазифалар белгилаб берилди.

Унга кўра:

🔻касбий (ижодий) имтиҳонлар дастурларини бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб соддалаштирилади;

🔻абитуриент касбий (ижодий) имтиҳон учун бир марта келади ва ортиқча вақт сарфламасдан топшириши таъминланади;

🔻тест синовлари билан бир қаторда ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жорий йилнинг 25 июлгача ўтказилади;

🔻алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари кириш имтиҳонларини 25 июлдан 20 августгача ўтказилади;

🔻касбий (ижодий) имтиҳонлар видеокузатувлар орқали қатъий назорат қилинади ва интернетда жамоатчилик кузатуви таъминланади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Жараён
#2_сектор

🏡 Хонадондан бошланар ободлик

Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров
ва туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Иброҳим Саидикаримовлар оилаларда маиший маданиятни ошириш, хонадонларни обод қилиш, пировард натижада эса аҳоли турмуш сифатини яхшилаш каби ишларни мувофиқлаштириш мақсадида Гулистон ҳудуди, “Саноат” маҳалласидаги бир нечта хонадонларда бўлиб, фуқаролар орасида хайрия ва тарғибот ишларини ўтказдилар.

Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
БУГУН ЮРТИМИЗДА 192 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, РЕКОРД КЎРСАТКИЧ ҚАЙД ЭТИЛДИ


Шу соатларда пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 102 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайди. Аввал ҳабар берганимиздек, 68 нафар шифо топган беморлар билан биргаликда бугун Тошкентда яна 102 нафар бемор касалликдан фориғ бўлиб, уларнинг сони 170 нафарга етди.

❗️Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан 2737 нафар бемор соғайди.

❗️Бугун юртимизда 192 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалди. Шу тариқа шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб бугун соғайишнинг рекорд кўрсаткичи қайд этилди.

‼️Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4877 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

⚡️Тошкент вилояти маҳаллий бюджети ҳисобидан коронавирусга қарши курашиш тадбирлари учун 10,4 миллиард сўм маблағ ажратилган.

❗️
Бу ҳақда вилоят Молия бош бошқармаси ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида хабар қилди.

Жумладан:

вилоят бюджети ҳисобидан - 5,2 млрд.сўм;

туман ва шаҳарлар бюджетидан - 5,2 млрд.сўм.

🎥Батафсил лавҳада👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#ҳоким_ва_ёшлар

Вилоят ҳокими битирувчи ёшларга мурожаат йўллади

⚡️Вилоятимизда “Ёшлар ойлиги” доирасидаги мулоқот ва учрашувлар давом этади – бугун Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят ҳокими Рустам Холматов битирувчи ёшлар билан учрашди.

📌Унда қайд этиланидек, бу йил вилоят миқёсида 35 минг 732 нафар ёш йигит-қиз умумтаълим мактабларини тамомлаяпти. Бундан ташқари, касб-ҳунар коллежларини 16 мингдан зиёд, олий таълим даргоҳларини 3 мингдан зиёд ёшлар тамомлаб, катта ҳаётга қадам қўймоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, бу йил вилоятда битирувчи ёшлар учун 12 минг 274 та иш ўрни барпо этилади.

Батафсил 👉 https://telegra.ph/YOSHLAR-OJLIGI-DOIRASIDAGI-MULO%D2%9AOTLARIMIZ-DAVOM-EHTADI-06-26

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram