Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
🎉 Болажонлар байрамига муносиб туҳфа
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Тошкент туманида 1 та давлат ва 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.
Жумладан, Чувалачи маҳалласида жойлашган 180 ўринли 16-мактабгача таълим ташкилоти “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида капитал реконструкция қилиниб, байрамга туҳфа сифатида фойдаланишга топширилди.
Муассасанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Лола Қорабоева, туман Мактабгача таълим бўлими раҳбарияти ҳамда болажонларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Шунингдек, Гултепа маҳалласида қуввати 50 ўринли “Солиҳабону” номли, “Озодлик” маҳалласида қуввати 50 ўриндан 100 ўринли бўлган “MEGIC KIDS” ҳамда “MEGIC KIDS-2” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳам ўз фаолиятини бошлади.
⏩ Батафсил ушбу видеолавҳамизда.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website

#Онлайн
🕌 Тошкент тумани ёшларининг Самарқандга саёҳати давом этмоқда
📌 Хабар берганимиздек, Тошкент туманида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор оилаларнинг фарзандлари учун туман ҳокимлиги ҳамда 3-сектор раҳбари ташаббуси билан қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди.
🔸 Айни вақтда туманимиз ёшлари Самарқанд шаҳридаги кўҳна ва қадимий обидалар бўйлаб саёҳатни давом эттиришмоқда.
⏩ Тафсилотлар ушбу видеолавҳада.

#Жараён
♻️ Тошкент тумани бозорларида аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархда етказилмоқда
📌 Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш юртимизда ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Ерларни суғориш учун сув танқислиги каби муаммолар озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришни қийинлаштирмоқда. Оқибатда дунёда озиқ-овқатлар нарх-навоси кўтарилиб бормоқда. Шунинг учун ҳам бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига жуда катта аҳамият берилади.
Хусусан, куни кеча Тошкент вилояти ҳокими З.Мирзаев бошчилигида нарх-навонинг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш чора-тадбирларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқларга кўра Тошкент туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Келес ҳамда Кўктерак деҳқон бозорларида аҳоли учун арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилиб, мол гўшти, картошка, пиёз ва сабзи маҳсулотлари қулай нархларда сотилиши йўлга қўйилди.

#Газ_таъминотида_узилиш
⚡️ Тошкент тумани “Қурувчи” маҳалласида вақтинча газ ўчирилади
“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан Гулистон ҳудудидаги Қурувчи маҳалласининг Анжирзор кўчасидаги аҳоли хонадонлари газ таъминоти 2-босқичлик тизимга ўтказилганлиги сабабли мавжуд газ тақсимлаш нуқталарини демонтаж қилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан Анжирзор кўчасидаги 40 та аҳоли хонадонларига 2022 йил 3 июнь куни эрталаб соат 9-00дан 17-00га қадар табиий газ бериш вақтинча тўхтатилади.
Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!
“Тошкенттумангаз” газ таъминоти бўлими.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
🎉 Шодликка тўлган мунаввар оқшом...
📌 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” Тошкент туманида ўзгача кўтаринки руҳда нишонланди.
Туман марказида ўтказиб келинаётган “Юртим мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирларининг навбатдагиси 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланиб, сайилгоҳ тумандошларимиз, айниқса, болажонлар билан ҳар кунгидан-да гавжум бўлди.
Байрам муносабати билан Амфитеатр саҳнасида туман Маданият бўлими томонидан ташкил этилган шоу дастури, айниқса, катта қўғирчоқлар томошаси, хонандалар Шерзодбек, Тоҳир Султон ва “Эстрада шоу” гуруҳларининг шўх тароналари тадбир меҳмонларига чинакам байрамона кайфият улашди.
⏩ Тафсилотлар ушбу видеолавҳамизда.

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️2 - июнь : БУГУН ВИЛОЯТДА
🔘Паркент тумани. Паркент Дехқон бозорига арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари олиб келинмоқда
🔘Оҳангарон тумани. 2 МТТ ва 1 та саноат корхонаси ишга тушди
🔘Қибрай тумани. Туман раҳбари озиқ-овқат ярмаркасида маҳсулотлар нархлари ва шароитларни ўрганди
🔘Чиноз тумани. Боғчамизда байрам
🔘Тошкент тумани. Шодликка тўлган мунаввар оқшом
🔘Нурафшон шаҳри. Халқ депутатлари Нурафшон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 57-сессияси бўлиб ўтди
🔘Олмалиқ шаҳри. Нархлар барқарорлиги - назоратда
🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Туман ҳокими И.Касимов: "Аҳоли саломатлиги - устувор мақсадларимиздан биридир!"
🔘Чирчиқ шаҳри. Шаҳар ҳокими озиқ-овқат заҳираларини кўздан кечирди
🔘Оққўрғон тумани. Мудофаа вазири кубоги мусобақалари қизғин баҳсларга бой ўтмоқда
🔘Бекобод шаҳри. Сиёсий жараёнга оид мулоқот
🔘Зангиота туман. "Ҳоким ва ёшлар"учрашув
🔘Янгийўл шаҳри. Нарх-наво барқарорлиги назоратда
🔘Бўстонлиқ тумани. Тиббий хизмат энди беминнат
🔘Янгийўл тумани. 4 ой давомида ёшларга кўрсатилган амалий натижалар
🔘Бекобод тумани. Эл ризқини офатдан асраш - мақсадимиз!
🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳоким ёрдамчилари учун семинар-тренинг ўтказилди
🔘Бўка тумани. “Хирмонга барака”
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok

#ФВВ_хабари
🏗 Қурилиш майдонларидаги хавфсизлик чоралари бўйича тушунтириш берилди
🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан туман ҳудудида турли тусдаги кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш борасида мунтазам профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
🏥 Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси туман Перинатал маркази қурилиш объектида ўтказилиб, бу ерда хизмат қилаётган қурувчи ва ишчилар билан иш жараёнида вужудга келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, хусусан, ёнғин ва бошқа ҳолатларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиш юзасидан тушунтириш берилди.
⏩ Жараён фотосуратларда.

#Шахсий_фикр
💼 Ҳоким ёрдамчиси фаолиятида сектор раҳбарининг ўрни
Келинг, бир масалада очиқчасига гаплашиб оламиз. Гап туманимиз прокурори ҳақида. Очиғи, бу инсонга унча-мунча ходим дош бериши қийин, ишни талаб қилгани қилган. Адолатни истайдиган прокурор талабини қойиллатиб бажараётганлар ҳам бор, албатта.
Масалан, Тошкент тумани 2-сектор ҳудудидаги “Сарке” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Ибратилла Файзуллаев. У ўз вазифасини яхши уддалаб, паррандачилик драйвери мисолида маҳалладаги "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги фуқароларга маҳалладаги ёшлар етакчиси ҳамда хотин-қизлар фаоли ҳамкорлиги ва тавсияси билан кредит асосида товуқлар тарқатилишига эришди.
❗️Кимларгадир бу арзимас масала бўлиб кўринар. Лекин гапни индаллоси, энди ҳоким ёрдамчилари вазифасига киритилган 21 та йўналишнинг барчасида ҳудди шундай ишласа, туманда камбағаллик даражаси қисқариб бораверади.
Шуҳратилла УЛУҒОВ,
холис кузатувчи.
Суратларда: Ибратилла Файзуллаев иш жараёнида.

#Биласизми
⚡️ 11 турдаги электр жиҳозлари бир ойда 180 кВт.соат электр энергия истеъмол қилади
🔌 1 та телевизор, 1 та музлаткич, 1 та дазмол, 1 та электр чойнак, 1 та микротўлқинли печ, 1 та кир ювиш машинаси, 1 та сув иситиш бойлери (аристон) ва 7 та лампочка 15Wt, 1 та чангютгич, 1 та компьютер — бир ойда 180,67 кВт.соат электр энергия истеъмол қилар экан.
Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, айрим хонадонларда ушбу кўрсатилган айрим электр жиҳозлар ишлатилмаслигини ёки жуда кам ишлатилишини ҳисобга олсак, ойлик истеъмол ҳажми яна ҳам камаяди.

#Адлия_хабари
🥒 Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга янги қулайликлар яратилади
📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-225-сон қарорига мувофиқ, боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни моддий ресурслар (хизматлар) билан узлуксиз таъминлаш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизими яратилди.
👉 Батафсил ўқиш