Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
18.3K photos
4.25K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм соҳасини янада ривожлантириш, ички туризм бозорини кенгайтириш, туризм объектларини кўпайтириш ҳамда музейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего развития сферы туризма, расширения внутреннего туристического рынка, увеличения числа объектов туризма и совершенствования деятельности музеев.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида туризм хизматлари кўламини кенгайтириш ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёда пандемия чекловлари юмшаётгани натижасида туризм индустрияси тикланишни бошлаётгани қайд этилди.

Жорий йил биринчи чорагида юртимизга хориждан 610 минг нафар ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баравар кўп туристлар келди. Май ойида ҳамкор давлатлардан сайёҳларнинг 20 фоизи мамлакатимизга келиши кутилмоқда (илгари бу рақам 2-3 фоиз бўлган).

“Лекин, ҳар бир ҳоким ҳудудимда тарихий обидалар ёки манзарали жойлар кўп, деб хотиржамликка берилмаслиги керак.

Меҳмонхона, музей, транспорт ва йўллар, сервис, овқатланиш жойлари келаётган туристларни қабул қилишга тайёрми? Бунинг учун қайси ҳоким тайёргарлик қилди?”, дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Президент юртимиз туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга тўсқинлик қилаётган камчиликларни санаб ўтди.

Мисол учун, Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарёда мавжуд меҳмонхона ўринлари талабга нисбатан анча кам.
Сўнгги йилларда Мўйноқ, Нукус, Шаҳрисабз, Марғилон, Қўқон, Риштон каби янги йўналишлар очилди. Лекин Навоий, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ҳали бор имкониятлардан фойдаланаётгани йўқ.

Қорақалпоғистон, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридан бошқа ҳудудларда ёшларга мос туристик хизматлар жуда кам.

“Оилавий” ва “барчаси ичида” хизматларини жорий қилиш ишлари суст. Чўмилиш ҳавзаси 1,2 мингдан зиёд меҳмонхонанинг фақат 30 фоизида бор.

Ҳудудларимиздаги 206 та термал ва минерал сувли булоқларнинг бугунги кунда 18 тасидан фойдаланилмоқда.

Мисол учун, Қамчиқ довонида (Оҳангарон тумани) 2,5-3 минг метр баландликда жойлашган Арашан кўллар тизимидаги сув ҳарорати қишин-ёзин 36 градус иссиқликда бўлиб, хорижий курортлардан қолишмайди.

Ёки, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпирда ҳам ер остидан 40-70 градус иссиқликда чиқадиган термал булоқлар ҳудудида санатория-курортлар ташкил қилиш учун барча имкониятлар мавжуд бўлсада, тегишли ҳудудлар ҳокимлари ташаббус кўрсатмаётгани танқид қилинди.
Йиғилишда юртимизда мавжуд 122 та музей салоҳиятидан фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Музейларда 2,5 млндан ортиқ ашё сақланиб, 112 мингтаси нафақат мамлакатимиз, балки жаҳон миқёсида ноёб ҳисобланади.

“Лекин қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқ.

Мисол учун, Савицкий, Термиз археология, Ўзбекистон давлат санъат музейларига бутун дунёдан одамлар келади, лекин аҳолимизни бу маданият масканларига бориши тизимли ташкил этилмаяпти.

Шу боис бугун Абдуҳакимовга янги ўринбосарлар – Бахтиёр Ибрагимов, Нусратилла Зикриллаев, Ботир Шахриёровни тайинладим.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ҳам туризм бўйича ўринбосарлар берилган. Бундай имконият қачон бўлган?

Бу борада Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Фарғонада туризм бўйича ўринбосарлар яхши ишлаяпти. Қолган ҳудуд масъуллари ҳали "уйғонгани" йўқ", деди Президент.

Шу 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати белгилаш, якуни бўйича лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
Туризм вазири, унинг янги тайинланган ўринбосарлари, вилоят ҳокимлари ва туризм бўйича муовинлари олдидаги энг устувор вазифалардан бири - туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш экани таъкидланди.

Туризм ва унга турдош соҳаларда камида 200 мингта янги иш ўринлари яратиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун йил якунига қадар ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳани бошлаш зарур.

Мисол учун, Наманганда ишга туширилган “Афсоналар водийси”, Бўстонлиқда “Амирсой мажмуаси”да ҳам болалар учун, ҳам катталар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, кунига минглаб хорижий ва маҳаллий туристлар келмоқда.

Бундай йирик лойиҳаларни қўшни давлатлар учун қулай бўлган Андижон, Тошкент вилояти, Қашқадарё ва Хоразмда барпо этиш учун барча имкониятлар етарли.
Йиғилишда мамлакатимизда Чимён, Билдирсой ёки Зоминдан кам бўлмаган, лекин салоҳияти ҳали ишга солинмаган туристик манзиллар кўплиги таъкидланди.

Масалан, Бойсундаги дунёда энг чуқур ғорлардан ҳисобланган Бойбулоқ (Осиёда энг чуқур, 1 минг 415 метр), ёнидаги Вишневский (715 метр), Неандартал одам қолдиғи топилган Тешиктош ғорлари, Дарбанд дараси, қадимий эллин маданияти ёдгорлиги – Узундара қалъаси бутун дунёдан сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Бу ерда меҳмонхона, кемпинг, тоғ спорти, дор йўли, туристлар уйлари каби объектларни ташкил этиш орқали 500 минг сайёҳни бемалол жалб қилиш мумкинлиги таъкидланди.

Бундай имкониятлар Бўстонлиқдаги Товоқсой, Оҳангарондаги Овжасой, Ангрендаги Янгиобод, Шаҳрисабздаги Мираки, Янгиқўрғондаги Нанай, Попдаги Чодак ҳудудларида ҳам мавжуд.

Чорвоқ ва Тўдакўлдан бошқа бирорта ҳудудда чўмилиш жойлари йўқлиги қайд этилди. Бу борада Нукусдаги Ашшикўл, Бухородаги Зикрикўл, Жиззахдаги Айдаркўл ва Тузкон кўлининг имкониятлари ишга солинмай турибди.
Президент мавзуни давом эттирди.

Боғотнинг “Қалъа-жиқ” ва Элликқалъадаги Ақчакўлда санатория-курорт ташкил этиш, Бухорода “Қадимий Бухоро” ва “Ўнинчи аср этноқишлоғи”, Наманганда “Оазис”, Сирдарёда “Сирдарё экотуризм”, Тошкент вилоятида “Гарден” туризм кластерлари ва Фарғонада “Фарғона парки” тематик боғини ташкил этиш бўйича йирик лойиҳаларни бошлаш кераклиги айтилди.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳудудларни белгилаб, салоҳиятли инвесторларни аниқлаш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Жорий йилда Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан “карвонсарой” барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бундай лойиҳаларга бир ой муддатда 1 триллион сўм кредит ресурслари ажратилади, йил якунига қадар яна 100 миллион доллар жалб қилинади.

Вилоят ҳокимлари ҳам камида 20 миллион долларлик лойиҳаларни ишга туриши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Тошкент шаҳрида хорижий туристларни камида 3 кун олиб қолиш ва “1 минг долларлик хизматлар пакети”ни тақдим қилиш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш вазифаси қўйилди. Бу орқали пойтахтда қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш имконияти бор.

Тошкент шаҳри ҳокимига пойтахтда:

- йил давомида ишлайдиган замонавий аквапарк, аттракцион, сафари гуллар, чироқлар ва бошқа мавзули парклар;

- туну-кун ишлайдиган камида 5 та гастрономик ва савдо кўчалари;

- ресторан ва меҳмонхоналар, жамоат жойларида жонли ижро концертларини йўлга қўйиш;

- очиқ осмонда шоу (дорбозлик, мусиқа ва рақс дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, гастрономик, музқаймоқ, опера) ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Президент жорий йилда ички туризм оқимини камида 10 миллионга етказиши шартлигини таъкидлади.

Бунинг учун туман, шаҳар ҳокимлари олдига туризм салоҳияти юқори 28 та туман ва шаҳар, 135 та маҳалла имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, инфратузилма муаммоларини ҳал қилиб бериш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари Ромитан туманидаги “Бухоро оазис”, Поп туманидаги Чодак ва Самарқанд туманидаги Конигил қишлоқларида ташкил этилган мажмуаларнинг ички туризмни ривожлантиришдаги ижобий натижаларини қайд этди.

Бундай лойиҳаларни Ангрендаги Лашкарак, Паркентдаги Кумушкон, Шаҳрисабз туманидаги Ғелон, Сувтушар, Китобдаги Жовуз, Варганза ва Башир, Чироқчидаги Тарағай ва Лангар, Хўжаободдаги Имом ота, Нуротадаги Сентоб, Зоминдаги Дуоба, Фарғона туманидаги Саткак қишлоқларида ҳам амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари 85 та маҳаллада йўл, электр, ичимлик суви, алоқа масалалари ҳал қилиб берилса, 100 миллион долларлик лойиҳаларни амалга ошириши ва камида қўшимча 3 миллион турист жалб қилиш ташаббусини билдираётгани қайд этилди.
#Дайжест

❗️
26 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ўрта Чирчиқ тумани. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Ихтиёр Касимов "Адолат" ва "Олти ўғил" МФЙлардаги қурилиш ишларини ўрганди

*Бекобод шаҳар.
Сектор раҳбарлари раисликка номзодлар билан учрашдилар

*Оққўрғон тумани.
Сектор раҳбарлари: маҳалла раислари сайлови юқори савияда ўтади

*Янгийўл тумани.
Кечаги ва бугунги Намуна маҳалласи

*Янгийўл шаҳри.
Алимент тўламаганлик учун жавобгарлик муқаррар!

*Чирчиқ шаҳри.
Нарх-наво барқарорлиги назоратда

*Юқори Чирчиқ тумани.
Хашар-элга ярашар!Қабристонлар ободонлаштирилмоқда

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Чекка худудларда маҳалла тиббиёт пункти

*Бекобод тумани. “
Кадриятларимиз бебахо бойлигимиз

*Оҳангарон шаҳри.
Маҳалла раислари (оқсоқоллари) сайлови олдидан: вазифалар ва таклифлар

*Паркент тумани.
Туманда китобхонлар бахси бўлиб ўтди

*Бўстонлиқ тумани.
Хайрли ишлар давом этмоқда

*Оҳангарон тумани. "
Қуюн" МФЙга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Лазиз Кабилов нималар қиляпти ўзи?

*Пискент тумани.
Беш ташаббус олимпиадаси ёшлар ўртасида спортни оммалаштирмоқда

*Бўка тумани.
Президент қарори ижроси доирасида

*Чиноз тумани.
Фуқаролар бандлиги таьминланмоқда

*Қибрай тумани.
Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бӯлиб ӯтди

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими Корея инвесторлари билан учрашди

*Тошкент тумани.
Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

*Олмалиқ шаҳри.
Хотин-қизлар фаоллари учун ўқув семинари ўтказилмоқда

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
❗️1 майдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

Хотин-қизлар фаолининг
ойлик иш ҳақи оширилади;

Пенсия ва нафақалар нақд пулда берилади;

Ёшларнинг туризм бўйича ташаббусларига 50 млн сўмдан грант ажратилади;

Маҳалла раисининг иш ҳақи миқдори маҳалласидаги хонадонлар сонига қараб белгиланади;

«Автомобиль тарихи» маълумотларини олиш имконияти йўлга қўйилади;

Ветеринария илмий-тадқиқот институти илмий ходимларига ҳақ тўлаш Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади;

Пенсияни пластик картада олувчиларга қўшимча 1 фоиз тўлаб берилади;

Мигрантларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Онлайн
#айнидамда

👩🏻‍💼Маҳалла хотин-қизлар фаоллари учун ўқув курси бошланди

Бугундан Тошкент туманида маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодларнинг фаолиятига самарали киришиши учун талаб этиладиган билим ва кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган ўқув курсига старт берилди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси оила ва хотин-қизлар Қўмитаси вакили Нигора Ташпўлатова очиб берди ва Давлат раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган янги лавозим эгаларига масъулиятли вазифани ижро этишда ақл-заковат, меҳр-оқибат, ишонч ва кўникма талаб этилиши ва бунинг учун шу каби ўқув курслари жуда муҳимлиги ҳақида гапириб ўтди.

Ўқув курслари жорий йил 30 апрель санасига қадар давом этади ва бу ҳақида хабар бериб борилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Томорқачилик

Ерга қарасанг, боғ бўлар, кўнгил очилиб, чоғ бўлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги ПҚ-31-сон қарорига мувофиқ, бугун Тошкент туманидаги 68 та маҳаллада фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчилари, айнан шу ҳужжатда белгиланган вазифаларни бажариш учун барча куч ва салоҳиятини ишга солмоқда.

Хусусан қарорда, бошқа вазифалардан ташқари ҳоким ёрдамчилари фуқаролар ўз томорқаларидан самарали фойдаланиши учун барча шароитларни яратиши ва бунга кўмаклашиши белгиланган.

Бу эса ўз-ўзидан, ҳоким ёрдамчиси ҳам томорқасидан унумли фойдаланмоқдами, деган кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада Тошкент тумани “Сирғали” маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ўз томорқасидан фойдаланиши жараёни акс этган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон

❗️ “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ огоҳлантиради!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 698-сон қарорига асосан Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ичимлик сувни ҳисобга олиш ускунасини навбатдаги қиёслов кўригидан ўтказиш учун эски ҳисоб рақамлари билан мурожаат қилган истеъмолчиларнинг аризаларини янги “Uzwater” биллинг дастурида расмийлаштириш имкони мавжуд эмас.

Шу муносабат билан 2022 йил 1 майдан бошлаб “Uzwater” биллинг тизимида истеъмолчиларнинг янги ҳисоб рақамлари амалиётда жорий этилишини маълум қиламиз.

⚡️ Ҳурматли “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ истеъмолчилари!

📌 Янги 10 та сондан иборат ҳисоб рақамингизни аниқлаш учун мурожаат этишингиз мумкин:

☎️ Call centre: 78 150-66-96.

📲 Телеграмм: 95 170-97-40.

✍️ https://t.iss.one/musaffoobihayotfizlica.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Етакчилар_фаолиятидан

"Ифтихор"нинг ташаббускор қизи

⚡️У тенгдошларига кўпам ўхшамайди. Табиатан куюнчаклик қонида бор. “Ифтихор” МФЙда Ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари лавозимида 6 йил фаолият олиб борган Гулчеҳра Сафарбоева янги ишга тайинланди - ёшларга етакчи бўлди.

🔘Чирчиқ давлат Педагогика институтида сиртқи таҳсил олаётган тиниб-тинчимас қиз ўқитувчилик фаолиятини ҳам бошлаб юборди. Маҳалласидаги ногиронлиги бўлган ёшларга сабоқ беришга қарор қилди.

⚽️Яқинда маҳалласининг "Келес" футбол жамоаси вилоят биринчилигида ғолибликни қўлга киритди.

📌– Ҳайратланарлиси, бу йигитлар спортчилар эмас, ҳайдовчи, қурувчи, уста ва шу каби касб эгалари бўлган ёшлардир, дейди етакчи қиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#Эълон

🌎 Халқаро логистика компанияси BPO мутахассислари жамоасини йиғмоқда!

‼️ IT Park билан BPO мутахассисига айланинг!

✔️ Инглиз, корейс ёки рус тилларини билсангиз;
✔️ 17 ёшдан ошган бўлсангиз;
✔️ Агар Ўзбекистонда бўлганингизда хорижий ташкилотларда ишлашни истасангиз, унда

МДҲдаги энг йирик дирекцияда BPO мутахассиси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

👉 Тошкент вилояти, Тошкент туманида амалга оширилаётган BPO марказига мурожаат қилинг.

👉 рўйҳатдан ўтиш

💥 BPO (Business Processes Outsourcing) аутсорсинг тури бўлиб, компания бизнес функцияларини бажаришни бухгалтерия ҳисоби ёки HR хизматлари, логистика хизматлари ва call-markaz хизматлари каби аутсорсинг компанияларига ўтказади.

👨💻 IT Park BPO School лойиҳаси Ўзбекистон ёшларини BPO мутахассислари кўникмаларига, хусусан, логистика соҳасида ўқитишга қаратилган.

🏢 Манзил: Келес шаҳри, Юқори Кўктерак кўчаси, 12-умумтаълим мактаби биносида жойлашган IT Center.

☎️ Телефон: +99894 673-02-30

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#мусобақа

🔹 “Ёш қутқарувчи” вилоят босқичи: “Қалқон” жамоаси ғолиблар сафида

Куни кеча “Ёш қутқарувчи” Республика мусобақасининг Тошкент вилоят ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган мазкур беллашувда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларидан таркиб топган жамоалар турли шартлар бўйича ўз билим ва кўникмаларини намойиш этдилар.

Баҳсларга бой бўлган мусобақа якунида умумтаълим мактаблари ўртасида Тошкент тумани 7-умумтаълим мактабининг “Қалқон” жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website