Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18K photos
4.2K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#Ёшлар_бандлиги

Мароқли машғулотдан фойдали касб сари йўл

Тошкент тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан қамраб олинган ўғил-қизлар айни вақтда рус тили, компьютер саводхонлиги, тўқувчилик, оила ҳамширалиги, пазандачилик, чолғу, тасвирий санъат, рақс сингари тўгаракларда шуғулланиб келишмоқда.

Бу ерда таълим олувчилар машғулотларда ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказибгина қолмай, келажакда ас қотадиган касбларни ҳам эгалламоқдалар.

“Баркамол авлод” болалар мактабининг бир кунлик фаолияти ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_бандлиги

♻️ Туман ҳокими ёш тадбиркорлар фаолияти билан танишди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ёшлар орасида тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар билан танишиш мақсадида ёш тадбиркорлар бошқараётган корхоналарда бўлди.

Жумладан, О.Рустамов “Ифтихор” маҳалласида жойлашган “World Sweets”, “Ҳувайдо” маҳалласидаги “Anvar Abror Savdo” МЧЖ томонидан барпо қилинган “Ёшлар меҳнат гузари”, “Хиёбон” маҳалласидаги “Avax lux” МЧЖ, “Боғизилол” маҳалласидаги “ЯТТ Шаҳзод Қодиров” тадбиркорлик субъектлари иш жараёнларини кўздан кечириб, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури кўмагида ўз тадбиркорлигини бошлаган мазкур корхоналар раҳбарлари бўлган ёшлар билан суҳбат давомида уларга ўз маслаҳат ва тавсияларини берди ҳамда келажакдаги ишларида омад тилади.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website