Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
18.2K photos
4.23K videos
30 files
12.2K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Маданий_тадбирлар

🏛 Маданият саройида спектакль намойиш этилди

🎭 Туман Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида театр томошаси уюштирилди.

🗯 Унда Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли намойиш этилди.

📙 Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” деб номланган асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклдаги илм ўрганмасдан, отасининг бойлиги ортидан керилиб юрган, мустақил фикри йўқ арзанда ўғилнинг охир-оқибат дуч келган ҳолати, юморга бой саҳналар томошабинларни таъсирлантирмай қўймади ва албатта, бу орқали томошабинларга бир оз бўлсада шодлик улашиб, кайфиятлари кўтарилишига эришилди.

👏 Спектакль якунлангач томошабинлар театр жамоасини олқишлаб, туман Маданият бўлими томонидан ана шундай томошаларни мунтазам ўтказиш таклифини билдиришди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Маданий_тадбирлар

🏛 Маданият саройида ҳайрия концерти намойиш этилди

🎼 Бугун ҳам режага мувофиқ, туман Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида вилоят мақом ансамблининг ҳайрия концерт дастури уюштирилди.

🪕 Ўзбекистон халқ ҳофизи Сойиб Ниёзов раҳбарлигидаги Тошкент вилояти мақом ансамбли хонанда ва созандалари томонидан ижро этилган мумтоз ва миллий эстрада йўналишидаги қўшиқлар, жонли мусиқа садолари концерт меҳмонларига кўтаринки кайфият баҳш этди.

📌 Бундан буён туманимиз аҳолиси вилоят мақом ансамблининг шу каби бепул концерт дастуридан ҳар ойда баҳраманд бўлишлари маълум қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ёшлар_дастури_амалда
#Маданий_тадбирлар

🏫 Мактаб ўқувчиларига спектакль намойиш этилди

🎭 Туман Маданият бўлими ташаббуси билан аҳоли, хусусан, ёшларнинг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш, маданий ҳордиқ олишларини самарали ташкиллаштириш мақсадида Маданият саройида театр томошаси уюштирилди.

🗯 Унда Ўзбекистон Давлат Сатира театрининг “Падаркуш ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” спектакли намойиш этилди.

📙 Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” ёҳуд ўқимаган боланинг ҳоли” деб номланган асари асосида саҳналаштирилган ушбу спектаклдаги илм ўрганмасдан, отасининг бойлиги ортидан керилиб юрган, мустақил фикри йўқ арзанда ўғилнинг охир-оқибат дуч келган ҳолати, юморга бой саҳналар ўқувчи ёшларда илмсизликнинг оқибати қандай оқибатларга олиб келиши тўғрисида тасаввурга эга бўлишларига замин яратиб, уларда театр санъатига меҳр уйғотиши шубхасиз

📌 Ушбу спектакль эртага, 29 январь куни соат 11:00 ҳамда 14-00да ҳам намойиш этилади.

Telegram | Facebook | Instagram
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари” аҳолига манзур бўлмоқда

Бугундан Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларига старт берилди.

Кўнгилочар шоу-дастурларининг илк кунида эстрада юлдузлари Каниза, Дилафруз Ҳайитметова, Шохруз Абадия, сўз устаси Улуғбек Ҳолмедов, реппер Лазиз Гафуров ва туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва чиқишлар туман аҳолиси ва айниқса ёшларга байрамона кайфият баҳш этди.

Олдинда туманимиз аҳолисини эл суйган санъаткорлар иштирок этадиган янада қизиқарли шоу дастурлар кутмоқда.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари эртага ҳам давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари” аҳолига манзур бўлмоқда

Жорий йилнинг 13 май санасида Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларига старт берилди.

Кўнгилочар шоу-дастурларининг илк кунида эстрада юлдузлари Каниза, Дилафруз Ҳайитметова, Шохруз Абадия, сўз устаси Улуғбек Ҳолмедов, реппер Лазиз Гафуров ва туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва чиқишлар туман аҳолиси ва айниқса ёшларга байрамона кайфият баҳш этди.

Аҳамиятлиси, Амфитеатр олдидаги сайилгоҳда ташкил этилган аттракционлар ва савдо шаҳобчалари 1000 дан ортиқ туман аҳолиси ва ёшларини дам олиш куни самарали ўтишига хизмат қилди.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари 13 июнь кунига қадар давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари” аҳолига манзур бўлмоқда

Жорий йилнинг 13 май санасида Тошкент тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туман Маданият бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкиллаштирилган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларига старт берилди.

Кўнгилочар шоу-дастурларининг илк кунида эстрада юлдузлари Каниза, Дилафруз Ҳайитметова, Шохруз Абадия, сўз устаси Улуғбек Ҳолмедов, реппер Лазиз Гафуров ва туман Маданият бўлими хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва чиқишлар туман аҳолиси ва айниқса ёшларга байрамона кайфият баҳш этди.

Аҳамиятлиси, Амфитеатр олдидаги сайилгоҳда ташкил этилган аттракционлар ва савдо шаҳобчалари 1000 дан ортиқ туман аҳолиси ва ёшларини дам олиш куни самарали ўтишига хизмат қилди.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирлари 13 июнь кунига қадар давом этади.


👇Каналга аъзо бўлиш! 👇👇
https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: кечки халқ сайли давом этади

Аввал хабар берганимиздек, 13 май кунидан туман марказидаги ҳиёбонда “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларига старт берилди.

Маданий-кўнгилочар тадбирларнинг бугунги кунида аҳолимизга дорбозлар томошалари намойиш этилиб, болажонлар учун аттракционлар хизмат кўрсатди.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: сайилгоҳ жонланмоқда

Туман марказидаги ҳиёбонда ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари кеча ҳам жўшқин руҳда давом этди.

Кўнгилочар тадбирлар доирасида Давлат хавфсизлик хизмати Намунали кўргазмали ҳарбий оркестри томонидан ижро этилган жонли мусиқа ва қўшиқлар барчани рақсга чорлаган бўлса, сўз устаси Валижон Шамшиевнинг дастурдаги иштироки сайилгоҳга йиғилган аҳолига янада хуш кайфият бағишлади.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”да "Dizayn" жамоаси

Туман марказидаги ҳиёбонда ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларида "Dizayn" жамоаси меҳмон бўлди.

Сўз усталари тадбирга келган аҳоли кайфиятини кўтариб, дам олиш кунлари янада мазмунли ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди.

Кўнгилочар тадбирлар доирасида сайилгоҳда ташкил этилган аттракционлар ва савдо шаҳобчалари хизматларидан 1500 дан ортиқ туман аҳолиси ва ёшлар фойдаланди.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари” давом этади

Туман марказидаги ҳиёбонда ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурларининг навбатдаги кунида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ашула ва рақс ансамбли хонандаси Акбар Атамухамедов ва "Сарҳад" гуруҳи ҳамда хонанда Феруза Рўзиевалар ўзлари ижроларидаги куй-қўшиқлар билан сайилга келган аҳолига хуш кайфият бағишладилар.

Сайилгоҳга ўрнатилган аттракционлар ва дорбозлар майдони болажонлар билан гавжум бўлди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: қизиқарлиси хали олдинда

Маданий-кўнгилочар дастурлари кун сайин жўшқин руҳда давом этиб, сайилга келаётган аҳоли сони ҳам тобора ортиб бормоқда.

Тадбир ташкилотчилари томонидан аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча зарурий чоралар кўрилиб, концерт-томоша дастурлари янада қизиқарли тус олмоқда.

“Келес мунаввар оқшомлари” концерт дастурининг кечаги кунида болажонлар учун “Мароқли ҳордиқ” МЧЖ Катта қўғирчоқ театри актёрлари томонидан “Астерикс ва Обеликс” томошаси намойиш этилган бўлса, хонандалар Воҳиджон Исоқов ва Умар Шамсиевлар томонидан куйланган қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

“Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар дастурлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: таассуротларга бой ва мароқли ўтмоқда

“Келес мунаввар оқшомлари”
концерт дастурининг 7-кунида таниқли санъаткорлар Мустафо ва Жасур Мавлонов халқ хизматида бўлишди.

Сўз устаси Аваз Оҳун эса тадбирга келган аҳоли кайфиятини янада кўтариб, дам олиш кечалари мароқли ўтишига ўз ҳиссасини қўшди.

Сайилгоҳда ўрнатилган аттракционлар ва савдо шаҳобчалари, туман Ахборот кутубхона маркази томонидан ташкил этилган китоблар кўргазмаси ва дарбозлар чиқишлари байрамга келган болажонларни, ёшларни, мунис онахонлар ва нуроний отахонларни хордиқларини чиқариб, кўнгилларига завқ бағишлади, десак муболаға бўлмайди.

Ўйлаймизки, туман аҳолисини ҳар кунини таассуротларга бой ва мароқли ўтишига қаратилган бу каби маданий тадбирлар, халқимизнинг эртанги кунига бўлган ишончи тобора ортишига замин яратади.

Ташкилотчилардан кутилмаган совғалар ва юлдузлар ёғдуси 13 июнь кунига қадар давом этади.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

Ноқулай об-ҳаво аҳоли кайфиятига таъсир қилмади

“Келес мунаввар оқшомлари” концерт дастурининг 8-кунида таниқли хонандалар Адҳам Солиев, “VIA Maroqand” жамоаси ва Ортиқ Ҳолмухамедовлар иштирок этиб, аҳолимизга кечки хуш кайфият улашдилар.

Ноқулай об-ҳаво ва ёмғир ёғиши аҳоли кайфиятига таъсир кўрсатмади.

Эслатиб ўтамиз, “Келес мунаввар оқшомлари” 13 июнь кунига қадар давом этади.

Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари” ёшларни бирлаштирмоқда

Бу галги “Келес мунаввар оқшомлари” концерт дастурида элимиз суйган санъаткор Даврон Аҳмедов ҳамда ўзбек киносининг ёрқин юлдузларидан бири ҳисобланган киноактёр Боситхон Раҳматов меҳмон бўлишди.

Туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ҳамда туман Халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактабларининг истеъдодли ўқувчилари ҳам ўз куй-қўшиқлари ва рақслари билан концертга келганларни хушнуд этди.

Қувонарлиси, ота-она, опа-укалари билан кечки сайил учун сайилгоҳга келган болажонлар таасуротларини сўз билан ифодалаш қийин. Негаки, кун сайин сайилгоҳда аттракционлар хилма-хиллиги ортиб, хизмат кўрсатиш тармоқлари кенгайиб бормоқда.

Тадбир доирасида ўтказилаётган спорт мусобақалари ва китоблар кўргазмаси улғайиб келаётган авлоднинг спортга ва китобхонликка бўлган меҳрини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги олдидан, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да янги Ўзбекистон ёшларини бирлаштириш йўлида ўтказилаётган бу тадбирлар 13 июнь кунига қадар давом этади.

Тадбирдан лавҳалар ушбу видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”да классик ва миллий эстрада мусиқаси уйғунлиги

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 май санасидан бошлаб туманимизда “Келес мунаввар оқшомлари” кўнгилочар дастурлари бўлиб ўтмоқда.

Шу санадан бошлаб ҳар куни машҳур санъаткорлар ва актёрлар ўз куй-қўшиқлари ва қизиқарли чиқишлари билан туманимиз аҳолисини хушнуд этиб келмоқдалар. 10 кун ичида Амфитеатр саҳнасида кўплаб юлдузлар порлади.

Қизиқарлиси, сайилгоҳдаги дорбозлар намойишлари ҳам аҳолиги хуш кайфият бағишлабгина қолмасдан, кун сайин айнан дарбозлар чиқишларини томоша қилиш учун келадиган фуқаролар сони ортиб бормоқда.

“Келес мунаввар оқшомлари” концерт дастурининг 10 кунида опера хонандаси Женисбек Пиязов, элимиз суйган санъаткорлар Анвар Собиров ва Хожиакбар Ҳайдаровлар шўх куй-қўшиқлари билан аҳолининг дам олиш кунлари янада кўтаринки кайфиятда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Тадбирдан лавҳалар ушбу видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”да омадли рақам эгаларига совға берилмоқда

“Келес мунаввар оқшомлари” концерт дастурининг навбатдаги кунида элимиз суйган санъаткорлар Фаррух Комилов ва Санжар Усмоновлар шўх куй-қўшиқлари билан аҳолининг дам олиш вақтлари янада кўтаринки кайфиятда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Шунингдек, тадбир давомида ташкилотчилар томонидан концерт дастурига ташриф буюрган омадли рақам эгалари учун ютуққа қимматбаҳо совғалар қўйилган лоторея ўйини ўтказила бошланди.

Тадбирдан лавҳалар ушбу видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: халқ қалбидаги қайноқ оқшом

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” фестивали доирасида ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” тадбирларининг битирув кечасига бағишланган концерт дастури чин маънода Келес ҳалқини уйғота олди.

Концерт дастурининг навбатдаги кунида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, ёшларнинг севимли хонандаси Равшан Собиров ва афсонавий “Сетора” гуруҳи томонидан ижро этилган ретро ва севимли қўшиқлар томошабинлар қалбини янада ларзага солди.

Айниқса, битирувчи ёшлар мадҳиясига айланган “Хайр мактабим” таронаси ҳамда ўзбек эстрадаси примадоннаси ижросидаги “Ҳеч кимга бермаймиз сени, Ўзбекистон” қўшиғи ёшу-қарини жўрликда куйлашга ундади.

Шунингдек, тадбир давомида ташкилотчилар томонидан концерт дастурига ташриф буюрган томошабинлар иштирокида анъанавий тарзда ўтказилаётган лоторея ўйинининг омадли ютуқ эгалари аниқланди.

Тадбирдан лавҳалар ушбу видеороликда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Маданий_тадбирлар

Болалар кунига бағишланган “Келес мунаввар оқшомлари”

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!”
фестивали доирасида ҳамда 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ўтказилган бу галдаги шоу-концертида шўх куй-қўшиқлари билан ёшлар қалбидан жой олган хонанда Севинч Мўминова ва жозибадор овоз соҳибаси Нилуфар Усмонова ўзларининг хит тароналари билан томошабинлар кўнглини хушнуд этдилар.

Байрам тадбирига таклиф этилган сатира театри актёри ва сўз устаси Ғулом Шов-шув эса томошабинлар билан мулоқотга киришиб, импровизация усулида намойиш этган саҳна кўриниши орқали болажонлар ва уларнинг ота-оналари кайфиятини янада кўтаришга эришди.

Маданият бўлими хонандаларининг куй-қўшиқлари, туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган рақслар томошабинларни мафтун этиб, жўрликда куйлашга ва рақсга тушишга ундади.

Ўтган оқшомдаги кайфият, бир томонда дорбозлар томошасини кўраётганлар, сайилгоҳдаги аттракционларда яйраётган болажонлар, савдо нуқталари олдида йиғилган харидорлар, амфитеатр саҳнаси атрофини ўраб олган томошабинлар юз-кўзларидаги мамнунлик, барча-барчаси байрам шодиёнаси аъло даражада ўтаётганлигидан далолат бериб турар эди.

Байрам шукуҳи ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_тадбирлар

“Келес мунаввар оқшомлари”: 21-кун.

“Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик!” фестивали доирасида ўтказилаётган “Келес мунаввар оқшомлари” маданий-кўнгилочар тадбирларининг 21-куни сайилгоҳ одатдагидек гавжум бўлиб, болалар аттракционлари, савдо нуқталари ва дорбозлар аҳоли хизматида бўлди.

Амфитеатр саҳнасида эса Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкиллаштирилган тумандаги секторлар жамоалари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” беллашувлари бўлиб ўтди.

Навбатдаги видеолавҳамиз шу ҳақда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube