Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.17K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Сайёр_қабул
#1_сектор

Туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов Кўктерак ҳудудидаги 14-умумтаълим мактаби биносида туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 50 нафар фуқаронинг уй-жой, кўчаларни асфалтлаш, ичимлик суви, моддий ёрдам, оилавий низолар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа масалалардаги мурожаатлари кўриб чиқилди.

Туман ҳокими ҳар бир мурожаат юзасидан фуқароларга атрофлича тушунтириш бериб, уларнинг мурожаатларида келтирилган масалаларни белгиланган тартибда ижобий хал этиш юзасидан туман ҳокими ўринбосарлари, масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклади. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ечим топилди. Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларни хал этиш бўйича корхона, ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

Қабул жараёнида туман прокурори Э.Санақулов, Халқ қабулхонаси мудири И.Акрамов, Бош вазир қабулхонаси мудири Ш.Олимов ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Сайёр_қабул
#1_сектор

📝 “Заргар” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

💼 Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Иброҳим Акрамов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент туманидаги қабулхонаси мудири Шавкат Олимовлар фуқароларнинг уй-жой, коммунал, тадбиркорлик ва бошқа масалалардаги мурожаатларини тинглаб, мурожаатларда кўтарилган масалаларни ижобий хал этиш юзасидан тушунтириш ва маълумотлар бердилар.

📌 Қўшимча вақт ва ўрганиш талаб этиладиган масалаларга ечим топиш бўйича ваколатли идораларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сайёр_қабул

❇️ Бугун Зангиота туманидаги 40-умумтаълим мактабида Тошкент ҳамда Зангиота туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

💼 Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов, республика Бош прокурорининг, Олий суди раисининг ҳамда Ички ишлар вазирининг ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоят секторлари, суд идоралари, Халқ қабулхоналари, шунингдек, бир қатор вазирлик ва идоралар, уларнинг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

📥 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Зангиота ва Тошкент туманлари аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар уларнинг муаллифлари иштирокида атрофлича кўриб чиқилди.

🤝 Шунингдек, сайёр қабул давомида 6 нафар йигит-қиз ҳамда 4 нафар фуқаро туманлар ИИБ бошлиқларидан фуқаролик паспортларини қабул қилиб олдилар.

Батафсил ➡️ ушбу ҳаволада ўқинг

Telegram | Facebook | Instagram
#Сайёр_қабул
#Ёшлар_дастури

👨‍💼 “Бир ёш - бир тадбиркор”

🏢 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент туманидаги қабулхонасида “Бир ёш - бир тадбиркор” мавзусида сайёр қабул бўлиб ўтди.

📌 Унда туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамов, Бош вазир қабулхонаси мудири Шавкат Олимов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари, тумандаги тижорат банклари бошқарувчилари ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этишди.

💬 Учрашувда фуқароларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, банк кредитлари олиш, тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммолари юзасидан мурожаатлари тингланиб, ҳар бир масалага ижобий ечим топиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда мавжуд муаммоларни хал этиш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқилиб назоратга олиниши таъкидлаб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сайёр_қабул
#2_сектор

Туман прокурори “Иқбол” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

📍 Тошкент туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров Халқ қабулхонаси мудири Ибрагим Акрамов ва туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар билан биргаликда сектор ҳудудидаги “Иқбол” маҳалласида фуқароларнинг навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

💬 Сайёр қабул давомида асосан ёшлар ва аёллар дафтарига киритилган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик ҳамда спортга жалб қилиш ва бошқа масаладаги мурожаатлар тингланди ҳамда уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли тушунтириш ва тавсиялар берилди.

🔹 Шунингдек, айрим мурожаатлар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, муаммоларни хал этиш прокурор назоратига олинди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Сайёр_қабул
#1_сектор

Тошкент вилоят суди раиси томонидан сайёр қабул ўтказилди

Кўктерак ҳудудидаги "Фаровон" маҳалла фуқаролар йиғинида Тошкент вилоят суди раиси Д.Таджибаев, туман суди раиси М.Миррахимовлар томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинди.

Унда аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларида муаммо ва мурожаатлари тингланиб, тегишли тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда улар юзасидан батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Мунтазам мулоқот – аҳоли муаммоларига ечим

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.

Белгилаб берилган топшириқларни ҳаётга татбиқ этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида 3-сектор штабида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди.

Қабулда туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Саиданвар Саидалоевлар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

“Тутзор”да прокурор сайёр қабули бўлиб ўтди

Чоштепа ҳудудидаги “Тутзор” маҳалласида 2-сектор таркибидаги маҳаллалар аҳолиси билан навбатдаги
сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Нортожи Халилов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокимининг ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар фуқароларнинг турли масалалардаги мурожаатини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
#2_сектор

Сектор раҳбарлари “Ибрат”да аҳоли билан учрашди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг жойларда аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабуллари ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги сайёр қабул Гулистон ҳудудидаги “Ибрат” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Саиданвар Саидалоев ва туман ДСИ бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқароларнинг мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Шунингдек, сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбарлари мурожаатда кўтарилган масалани жойига чиққан ҳолда ўрганишди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул
#3_сектор

Барча муаммонинг ечими доимий очиқ мулоқот ва ҳамжиҳатликда

Тошкент тумани сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули Келес шаҳридаги “Озодлик” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов ва туман ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Саиданвар Саидалоевлар 20 га яқин фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Мурожаатларда кўтарилган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Қабул жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_қабул

ИИБ бошлиғи фуқароларнинг мурожаатларини тинглади

Тошкент тумани ИИБ бошлиғи – 3-сектор раҳбари Дилшод Мирзамамедов сектор ҳудудидаги “Ҳасанбой гузари” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 20 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланиб, мурожаатларда кўтарилган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш юзасидан тегишли корхона ташкилот масъулларига топшириқлар юклатилди ҳамда қабулда иштирок этган барча фуқароларга ҳуқуқий тушунча ва тавсиялар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

Сектор раҳбарлари “Дийдор”да аҳоли билан мулоқот қилди

Тошкент тумани сектор раҳбарларининг навбатдаги аҳоли ва ёшлар билан сайёр қабули Кўксарой ҳудудидаги “Дийдор” маҳалласида бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяров, туман ҳокимининг ўринбосари Илёс Достоновлар 20 дан зиёд фуқаро ва ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатларини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Мурожаатларда кўтарилган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди.

Қабул жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#эълон #сайёр_қабул

💬 Кадастр соҳасидаги сайёр қабулга марҳамат!

Ҳурматли туманимиз фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Тошкент туманини фуқаролари ҳамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 26 ноябрь куни соат 10-00 да бошланадиган сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаларининг раҳбарлари бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент тумани, Кўксарой ҳудуди "Оқтом" МФЙ, Маданият саройи.

↪️ Геолокация

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган фуқароларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_қабул

🔹 Халқ розилиги – устувор вазифа

Тошкент тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов эндиликда аҳоли билан мулоқотни сектор штабида эмас, балки ҳар бир маҳаллада, айниқса, мурожаатлар сони ортган ҳудудларда сайёр қабул тарзида ўтказмоқда.

📌 Куни кеча ана шундай учрашувларнинг бири “Ширин”, иккинчиси “Эъзоз” маҳаллаларида бўлиб ўтди.

👉 Батафсил ўқиш

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Эълон #Сайёр_қабул

⚡️ Тошкент тумани аҳолиси ва тадбиркорлари диққатига!

Сизда ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича муаммо ва таклифлар борми?

🔹 Унда, 2022 йил 8 июль куни соат 10-00 да Янгийўл шаҳар сув таъминоти бўлими маъмурий биносида бўлиб ўтадиган сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ раҳбари Илхом Талипов бошчилигида бўлиб ўтади.

📍 Манзил: Янгийўл шаҳар Файзли МФЙ, Беруний кўчаси 28 уй, Сув таъминоти бўлими маъмурий биноси.

☎️ 99870-606-02-14

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Тошкент туман бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аҳоли_мурожаатлари
#Сайёр_қабул

💬 “Фаровон” маҳалласидаги сайёр қабул қандай ўтди?

📌 Хабарингиз бор, Тошкент тумани ҳокими – 1-сектор раҳбари Одилхон Рустамов туман аҳолиси мурожаатларини эндиликда ҳар бир маҳаллага бориб, сайёр қабуллар тарзида кўриб чиқмоқда.

📍 Галдаги сайёр қабул Кўктерак ҳудудидаги “Фаровон” маҳалласида ўтказилиб, унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов ҳамда масъул корхона ва ташкилот вакиллари иштирокида 35 нафар фуқаронинг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website