Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув
#2_сектор

Муаммолар ечими бирдамликда

Туман ҳокими “Тутзор” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаровлар ҳудуддаги “Тутзор”, “Иқбол” ва “Сабзавот” маҳаллалари аҳолиси билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган жами 20 дан ортиқ масаланинг аксарияти уй-жой билан таъминлаш, ички йўллар таъмири, электр энергияси, ҳудуддаги қурилишлар тўғрисида бўлди.

Муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

📌 Бу каби учрашувлар режа жадвалига мувофиқ барча маҳаллаларда ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_учрашув
#4_сектор

Туман ҳокими “Олтинтепа” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг навбатдаги сайёр учрашуви Кўксарой ҳудудидаги “Олтинтепа”, “Шамсиобод”, “Бештерак” ва “Кўҳинур” маҳаллалари аҳолиси билан бўлди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган 15 дан зиёд масаланинг аксарияти коммунал соҳага оид бўлиб, муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

📌 Бу каби учрашувлар режа жадвалига мувофиқ барча маҳаллаларда ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув
#4_сектор

Туман ҳокими “Қорабўрик” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг навбатдаги сайёр учрашуви Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик”, “Беруний” ва “Зарбдор” маҳаллалари аҳолиси билан бўлди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган 20 дан зиёд масаланинг аксарияти коммунал соҳага оид бўлиб, муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув

Пенсия ва ижтимоий нафақа таъминоти соҳасидаги ўзгаришлар бўйича ахборот берилди

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими масъуллари томонидан Кўксарой ҳудудида сайёр учрашув ўтказилди.

Учрашув давомида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг юртимизда пенсия таъминотига оид Фармон ва қарорлари, шунингдек, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, интерактив хизматлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_учрашув

Пенсия ва нафақаларни маҳалла тайинламайди...

Тошкент вилояти прокурори топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Шохрух Абдиев, Тошкент вилояти прокуратураси бўлим катта прокурори Жамшид Пўлатовлар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соҳага оид Фармон ва Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 мартдаги 122-сон Қарори Низом талаблари, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими, интерактив хизматлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, учрашув мобайнида пенсия (нафақа)лар, болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича огоҳликга чақирилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан керакли жавоб ва маслаҳатлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув

🤝 Тадбиркор билан дўст бўлиб ишлаш замон талаби

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев Кўктерак ҳудудида тадбиркорлар билан учрашди.

♻️ Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича Тошкент туманидаги қабулхонаси мудири Фаррух Акмалов, Савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази раҳбари Алишер Иноғомов, “Халқ банки” Келес филиали бошқарувчиси Сарвар Исаков, туман Давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Дилшод Турсунов ва бошқа масъуллар тадбиркорларнинг мурожаатларини тинглаб, уларни қийнаётган муаммолар ва мавжуд камчиликларга ижобий ечим топиш чораларини кўрдилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_учрашув

Аризалари рад этилган фуқароларга
қонунчиликдаги ўзгартиришлар тушунтирилди

♻️ Пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими раҳбари томонидан апрель ойида мурожаатлар сони ортган "Соҳибкор" маҳалласи фуқаролари билан маҳалла идорасида сайёр учрашув ўтказилди.

❇️ Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган фуқаролар ҳамда март ойида моддий ёрдам, бола пули учун ариза берган ва аризаси рад этилган фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 58-сонли, 2022 йил 17 февралдаги 74-сонли фармонлари ҳамда 2022 йил 9 февралдаги 752-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори ҳақида батафсил маълумот етказилиб, қабул иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website
#Сайёр_учрашув

Фуқароларга
қонунчиликдаги ўзгартиришлар тушунтирилди

♻️ Пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими томонидан апрель ойида мурожаатлар сони ортган "Гултепа" маҳалласи фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказилди.

❇️ Тадбирда ташкилот раҳбари Д.Мухиддинов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишонч телефони"га мурожаат қилган фуқаролар ҳамда жорий йил апрель ойида моддий ёрдам, бола пули учун ариза берган ва аризаси рад этилган фуқаролар иштирок этдилар.

Сайёр қабулда, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги 58-сонли, 2022 йил 17 февралдаги 74-сонли фармонлари ҳамда 2022 йил 9 февралдаги 752-сонли Қарори, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли қарори ҳақида батафсил маълумот етказилиб, қабул иштирокчиларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент тумани бўлими ишонч телефони 98/304-54-94

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Website