Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.37K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#1_сектор

Фаёзжоннинг соғлиги ёшлар штаби эътиборида

Алишер Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи Мухлиса Абдусаматова фарзанди Фаёзжонни даволаш мақсадида ўтказиладиган жарроҳлик амалиёти учун моддий ёрдам беришни сўраб туман ёшлар штабига мурожаат қилган эди.

Унинг мурожаати туман ёшлар штаби томонидан кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сон қарорига асосан ёшлар жамғармасидан 11 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам ажратилди.

Навбатдаги лавҳамиз шу ҳақда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Деҳқончилик учун иссиқхона қуриб берилди

"Истиқбол" маҳалласида яшовчи Моҳиржон Муборов “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган бўлиб, ўзини ўзи банд қилиш мақсадида хонадони томорқасида деҳқончилик қилишни мақсад қилган эди.

Моҳиржон туман ёшлар штабига келиб мурожаат қилди ва унга қисқа фурсатда субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: Яна 35 нафар ёшга сертификат берилди

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтиб келинаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз.

Бугун ҳам “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқиган навбатдаги 35 нафар ёшга ўз бизнесларини бошлашлари учун сертификат берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ватанпарвар”да очиқ эшиклар куни

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Келес ўқув-спорт техника клубида туман ёшлари учун “Очиқ эшиклар” куни тадбири ўтказилди.

Унда Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Келес ўқув-спорт техника клуби спорт секцияси аъзолари, автомобилни амалий бошқариш усталари ва туман 32-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари ўз чиқишлари билан “Очиқ эшиклар куни”га таклиф этилган ёшларга “Ватанпарвар” мактаби кундалик фаолиятида ўтказилиб бориладиган тадбирлардан қисқа кўргазмали намойишлар кўрсатиб бердилар.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

💻19 нафар тингловчи тест синовларидан ўтказилди

Хабарингиз бор, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлаш уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида туманимизда Ёшлар: 1+1” дастурига старт берилган.

❗️Ўтган вақт мобайнида дастур доирасида ўқиган тингловчиларнинг деярли барчасига сертификат берилиб, ўз бизнесларини бошлаш учун кредит ажратилди.

📌Ёшлар: 1+1” дастурининг 6-гуруҳ тингловчилари учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида ҳам банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтилди.

✳️Куни кеча улар учун тест синовлари ўтказилди. 19 нафар битирувчидан 18 таси тест синовларидан ўтишга муваффақ бўлиб, имтиёзли кредит олиш учун бериладиган сертификат эгаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

“Ватанпарвар” ташкилотида ўқув курслари бошланди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Келес ўқув-спорт техника клубида туманда истиқомат қилувчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ва “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларини ёшлар жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобига ўқитиш курслари ташкил этилди.

Ёшлар дафтари” орқали “В”, “ВС” , “С” тоифали ҳайдовчилик ўқув курсига ўқишга жалб этилган ёшлар билан илк дарс давомида Келес ЎСТК раҳбари И.Абдуллаев томонидан муассаса фаолияти билан таништирилиб, йўлларда йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида туман ИИБ ЙҲХБ инспекторлари билан ҳамкорликда хайдовчиликни ўргатиш усталари ва ўқувчилар билан йўриқномалар ўтказилди.

Шунингдек, клубда спортнинг техник ва амалий турларидан пневматик спорт қуролларидан ўқ отиш машғулотлари ҳам ўтказиб келинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: яна 15 нафар ёш тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлди

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтиб келинаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз.

Бугун ҳам “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқиган навбатдаги 15 нафар ёшга ўз бизнесларини бошлашлари учун сертификат берилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

💻15 нафар тингловчи тест синовларидан ўтказилди

Хабарингиз бор, ишсиз ёшларни касб ва тадбиркорликка ўқитиш, маблағ билан таъминлаш уларда бизнес кўникмаларини шакллантириш, имтиёзли кредитлар ажратиб, ўз фаолиятини бошлашга кўмаклашиш мақсадида туманимизда Ёшлар: 1+1” дастурига старт берилган.

❗️Ўтган вақт мобайнида дастур доирасида ўқиган тингловчиларнинг деярли барчасига сертификат берилиб, ўз бизнесларини бошлаш учун кредит ажратилди.

📌Ёшлар: 1+1” дастурининг 7-гуруҳ тингловчилари учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида ҳам банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтилди.

✳️Куни кеча улар учун тест синовлари ўтказилди. Барча битирувчилар тест синовларидан ўтишга муваффақ бўлиб, имтиёзли кредит олиш учун бериладиган сертификат эгаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Субсидия иш бошлаш учун мадад бўлмоқда

“Қирариқ” маҳалласида истиқомат қилувчи Акмал Раҳимов сартарошлик билан шуғулланиб келади.

У иш жараёнида зарур бўлган жиҳозларни харид қилишда амалий ёрдам сўраб туман ёшлар штабига мурожаат қилди.

Батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Савдо-саноат палатаси туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Ёшлар ойлиги” доирасида “Ёшлар меҳнат ярмаркаси”ни ўтказди.

Ушбу меҳнат ярмаркасида туманда фаолият юритувчи 34 та корхона ва ташкилот мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмаркага 200 га яқин ёшлар жалб этилиб, уларнинг асосий қисмини “Ёшлар дафтари” га киритилган фуқаролар ташкил этди.

Меҳнат ярмаркаси жараёни навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дастури_амалда

Ёшлар: 1+1” лойиҳаси: 7-гуруҳ битирувчиларига сертификатлар топширилди

Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларида банк, солиқ, Давлат хизматлари маркази, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тааллуқли ҳамкор ташкилотлар мутахассислари томонидан бизнесга йўналтириш бўйича дарслар ўтиб келинаётгани ҳақида хабар бериб бормоқдамиз.

Туман Маданият саройида ўтган тадбирда “Ёшлар: 1+1” дастури доирасида ўқиган навбатдаги 16 нафар ёшга ўз бизнесларини бошлашлари учун сертификат берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

Натижа узоқ куттирмади

Хабарингиз бор, туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, кенг миқёсдаги ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагида ўзини-ўзи банд қилиш ниятида бўлган ёшлардан келиб тушган мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, уларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 25 сотихдан 50 сотихгача экин ер майдонлари ажратиб берилган эди.

Бугун ана шу ёшларимиз ерга меҳр бериб, уларга ажратилган ердан унумли фойдаланган ҳолда даромад олишни бошладилар.

Батафсил ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube