Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.75K subscribers
21.4K photos
4.82K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Меҳнат_ярмаркаси
#2_сектор

💼 Бандлик: ишсизлар маҳаллабай ишга жойлаштирилади

📍 Гулистон ҳудудидаги “Айри ота” маҳалласида туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Бу каби ярмаркаларни туман марказида эмас, чекка ҳудудларда ўтказилиши Давлат раҳбари ташаббуси билан йўлга қўйилган “маҳаллабай” ишлаш тизимининг жойлардаги ижроси десак муболаға бўлмайди.

Ҳозирги кунда “Айри ота” маҳалласида 1 минг 838 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шулардан 14 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган бўлиб, 8 таси ўзини ўзи банди қилиш орқали ушбу дафтардан чиқарилган. 72 нафар “Ёшлар дафтарига” киритилган ўғил-қизни эса деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиш, ўзини ўзи банд қилиш, доимий ишга жойлаштириш орқали “Ёшлар дафтари”дан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, ўз хонадонларида кўчатчилик, чорвачилик сингари норасмий меҳнат билан банд бўлган фуқароларни доимий иш билан таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз натижасини бермоқда.

Хусусан, бугун ушбу маҳаллада ўтказилган меҳнат ярмаркасига жами 115 нафар фуқаро жалб этилиб, шулардан 85 нафари ёшлар, 15 нафари аёллар, 3 нафари муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, 2 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ҳамда 10 нафари чет давлатларига чиқиб қайтиб келганлардир.

Ярмаркада 28 та корхона ва ташкилот 453 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Тадбир доирасида 17 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 3 нафари жамоат ишларига жалб этилди, 3 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун субсидия ажратилди, 54 нафар фуқарога турли маслаҳатлар, 15 нафар фуқарога кредит ва 5 нафарига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун тавсиялар берилди.

Жараён ушбу видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Меҳнат_ярмаркаси

13 нафар фуқаро иш билан таъминланди

Бугун туман марказида “Бўш иш ўринлари” ярмаркаси ўтказилди.

53 нафар фуқаро иштирок этган мазкур тадбир туман прокуратураси ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ташкил этилди.

Ярмаркада 15 та корхона ва ташкилот 73 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Тадбир доирасида 13 нафар фуқаро, жумладан, 10 нафар ёш ва 3 та аёл ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, ярмарка иштирокчиларига ишга жойлашиш бўйича ҳуқуқий маслаҳат ҳам берилди.

Батафсил юқоридаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube