Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Комиссия_йиғилиши

♻️ Идоралараро комиссия фаолияти муҳокама этилди.

🔹 Вояга етмаганлар ишлари бўйича Тошкент туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

💬 Туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Илёс Достонов раислигида ўтган йиғилишда комиссия аъзолари томонидан 2019-2020 йилнинг 12 ойи давомида вояга етмаганлар билан олиб борилган ишлар ҳолати танқидий-таҳлилий муҳокама этилиб, масала юзасидан масъул раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

📌 Муҳокама давомида қайд этилган қонун бузилиш ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида амалга ошириш лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Mass-media fondi
Билимдон ёшлар, китобдан бошингизни кўтаринг ва бизнинг «Заковат» клубига аъзо бўлинг. Zakovat.tv веб-сайти орқали ариза топширинг ҳамда ўйин иштирокчисига айланинг. Биринчи ўйиннинг илк соврини 100 млн сўм. Барча билимдонлар «Заковат» клубида тўпланмокда.
Бир чеккада қолиб кетманг. Трендда бўлинг!

#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

___

Интеллектуалы, отвлекитесь от книг и станьте членом нашего клуба «Заковат». Подайте заявку через сайт Zakovat.tv и примите участие в игре. Приз пилотной игры — 100 миллионов сумов. Все умы стекаются в клуб «Заковат». Не будьте в стороне! Будьте в тренде!
#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

@massmediauz
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги телеграм канали техник омилларга кўра янги линк ва янгиланган вариантда иш бошлади.

Коммунал соҳага оид янгилик ва ўзгаришларни Сиз билан баҳам кўрамиз
.

Каналга уланиш👇👇👇

https://t.iss.one/uyjoykommunaluz

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда

👨‍💻 “Ёш дастурчилар” сараланди.

🏫 Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 14-умумтаълим мактабида “Ёш дастурчилар” мусобақаси ўтказилди.

💻 Унда тумандаги умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган “Web дастурлаш”, “Graphik дастурлаш”, “IOS” ва “Android” дастурларига қизиқувчи ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

⌨️ Мусобақада ўқувчиларнинг дастурлаш борасидаги билим ва кўникмалари мантиқий савол-жавоб ҳамда компьютердаги амалий машқлар орқали синовдан ўтказилди.

🎞 Жараён ҳақида батафсил ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
#Эълон

⚡️ Туманимиз ёшлари диққатига

📚 «Заковат» интеллектуал клуби тақдимотига оз қолди.

🗓 Жорий йилнинг 27-28 февраль кунлари брейн-ринг форматидаги йирик интеллектуал турнир ўтказилади.

28 февралда Масс-медиа фондининг – «Заковат» интеллектуал клуби маърифий лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтади.

💬 Тадбирда «янгиланган» Клубнинг келгуси режалари, унинг илм-фанни оммалаштириш ва шахснинг интеллектуал ривожланиши соҳасидаги фаолияти, ушбу ўйин қоидалари ва саралаш механизми тўғрисида тўлиқ маълумот берилади.

💰 Шу куннинг ўзида «Заковат» интеллектуал ўйинининг финал босқичи бўлиб ўтади. Унинг соврин фонди 100 миллион сўм бўлиб, бунда биринчи ўрин учун 70 миллион сўм, иккинчи ўрин учун 20 миллион сўм ва учинчи ўрин учун 10 миллион сўм ажратилади.

📌 Саралаш турнири бир кун олдин – 27 февраль куни ўтказилади.

🌐 Мукофот учун барча ўз кучини синаб кўриши мумкин. Бунинг учун клубнинг янгиланган zakovat.tv сайтида рўйхатдан ўтиш керак. Шунингдек, сайт орқали иштирокка оид барча зарур ва қўшимча маълумотларни олиш мумкин.

📝 Рўйхатдан ўтишда 6 кишидан иборат жамоа бўлиб ёки индивидуал равишда ариза топшириш мумкин. Индивидуал рўйхатдан ўтган иштирокчилардан ҳам жамоалар тузилади. Барча иштирокчилар мажбурий интеллектуал кастингдан ўткзаилади. Кастинг ғолиблари ўйинда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлишади.

🔹 Турнирда иштирок этиш бепул!

➡️ Батафсил маълумот учун:
👇👇👇

Web-site I Facebook I Telegram I Instagram I YouTube
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

📍https://uza.uz/posts/240773

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик
#3_сектор

💼 Туман марказида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

🔰 Туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг банд бўлмаган қатлами учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

🔹 Ушбу меҳнат ярмаркасида 29 та корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

🔸 Ярмаркада 70 дан зиёд фуқаро қатнашган бўлса, шундан 50 нафарини ёшлар ва хотин-қизларни ташкил этди.

📽 Меҳнат ярмаркаси жараёни навбатдаги видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#3_сектор

💼 Туман ҳокими "Ҳасанбой" маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди.

🏫 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви "Ҳасанбой" маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида ўтказилди.

💬 Маҳалла ва мактаб ўқувчи ёшлари ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, туман раҳбарларидан аниқ ва батафсил жавоблар олдилар.

♻️ Учрашув ёшларнинг фаоллигида, савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

🎞 “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви жараёнлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
55 миллион сўмга яқин қалбаки купюрани муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

10 феврал куни Тошкент вилояти ИИББ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Тошкент тумани ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда қиймати 55 миллионга яқин қалбаки 100 минг сўмлик купюраларни муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди.

Вилоят ИИББ хабарига кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи 1991 йилда туғилган Ф.Р. танишлари 1997 йилда туғилган Ж.Т. ва А.А.лар билан биргаликда ноқонуний равишда қалбаки пул ясаб, муомалага киритиш мақсадида тайёрлаганида далилий ашёлар билан ушланган. Шунингдек, улардан 58 дона кесилган, 490 дона қоғозда тайёрланиб қўйилган қалбаки 100 минг сўмлик купюра, рангли принтер, 2 қути махсус қоғоз, пичоқ ва бошқа буюмлар далилий ашё сифатида олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан уларга нисбатан Тошкент тумани ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 Тошкент хабарлари