Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Аёллар_дафтари

⚖️ Хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

🔍 Қабул давомида туман ҳокимлиги, туман Адлия бўлими, Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Жиноят, Фуқаролик ишлари бўйича ҳамда Иқтисодий судлар раислари томонидан 27 нафар хотин-қизларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ижтимоий масалалардаги мурожаатлари тингланиб, улардан 4 нафарининг мурожаатлари шу ернинг ўзида ижобий хал этилди. 23 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди.

📌 Маълумот учун: Бугунги кун ҳолатига туманда “Аёллар дафтари”ги киритилган хотин-қизлар 1003 нафарни ташкил этиб, шулардан 33 нафари ҳуқуқий ёрдамга муҳтож ҳисобланади.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати "Халқ билан" деб номланган янги лойиҳасини тақдим этади.
Унинг қаҳрамонлари – оддий одамлар - ҳаётидаги энг унутилмас учрашув ҳақида сўзлаб беришади.

Пресс-служба Президента Республики Узбекистан представляет новый проект "С народом".
Его герои - обычные люди - рассказывают о самой незабываемой встрече в своей жизни.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ФВБ_огоҳлантиради

❗️ Қурилишда меъёр талабларини тўлиқ бажармаслик оқибатлари аянчли бўлиши мумкин.

⚡️ Ҳурматли қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, қурувчилар ва фуқаролар!

🏗 Бино ва иншоотларни қуриш жараёнида лойиҳа ҳужжатларида кўрсатилган талабларни тўлиқ бажармаслик ҳамда меъёр талабларга риоя қилмаслик, қурилиш объектларини зилзилага бардошлилик даражаларига эътиборсизлик билан қараш, кейинчалик кўнгилсиз оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

⚠️ Юқоридаги талабларга риоя қилмаслик бино иншоотларнинг қулаши, ёнғинлар ва шу каби бошқа фавқулодда вазиятлар содир бўлишига олиб келиб, давлат ва фуқароларнинг мол-мулкига катта миқдорда зарар етказибгина қолмай, инсонларнинг тан жароҳати олиши ва хаттоки ҳаётдан бевақт кўз юмишларига олиб келиши тўғрисида огоҳлантирамиз!

🚒 Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Маданий_маърифий_тадбирлар

⚜️ “Назм ва наво” кечаси ташкил этилди.

🏛 Тошкент тумани Маданият бўлими томонидан шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ҳамда Заҳириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги санаси муносабати “Назм ва наво” кечаси ташкил этилди.

🎼 Тадбирда тумандаги 16, 20, 26-умумтаълим мактаби, 32-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби, “Келес” маданият маркази “Актёр ва театр” тўгараги ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, шеър ва рубоийлардан парчалар, вилоят мақом ансамбли хонандалари томонидан мумтоз куй ва қўшиқлар ижро этилди.

🎞 Ушбу видеолавҳамиз “Назм ва наво” кечаси ҳақида.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#Спорт

🏸 Ёшлар ўртасида бадминтон мусобақаси ўтказилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остидаги спорт тадбирлари доирасида "Универсал" спорт мажмуасида бадминтон мусобақаси ташкил этилди.

🔹 Ушбу мусобақада 80 дан зиёд ёшлар иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Болалар-ўсмирлар спорт мактаби томонидан диплом ва медаллар билан тақдирланди.

📽 Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард 433 миллион доллар бўлган 616 та лойиҳа, Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с инвестиционными проектами для Андижанской и Ташкентской областей.
В нынешнем году в Андижане намечено реализовать 616 проектов на 1 миллиард 433 миллиона долларов, в Ташкентской области – 355 проектов на 1 миллиард 624 миллиона долларов.
Даны указания по размещению новых проектов в махаллях с высокой потребностью в рабочих местах, активному привлечению научных достижений и инноваций в промышленность.

#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ҳурматли фуқаролар!!

🌐 @hokimga_murojaatBOT 👈 мазкур телеграм-бот орқали Тошкент вилояти ҳокимига ўзингизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. Йўлланган мурожаатлар шахсан вилоят ҳокимининг назоратига олинади.

📌 Эслатма:
Мурожаат йўллашда тўлиқ исм-шарифингиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамингизни кўрсатиб ўтишни унутманг. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва амалий ҳал қилишда ёрдам беради.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сайловлар октябрь ойида ўтказилади

“Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ-670, 08.02.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Ўзгартиришга кўра, Президентликка сайлов, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди (илгари декабрь ойида эди).

📝 Шунингдек, сайловларни ўтказиш бўйича сайлов участкалари туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари эса туман, шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тузилади (илгари сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилган).

🚫 Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Манба

Telegram | Facebook | Instagram