Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.35K subscribers
17.9K photos
4.18K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#расмий
#тайинлов

💼 Эргашев Сардорбек Кадирович – Тошкент тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

🔖 С.Эргашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#тайинлов

📄 Юсупов Мирзалим Исмаилович - 2020 йил 20 апрелдан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали Кадрлар маъмуриятчилиги бўлими бош инспектори лавозимига тайинланди.

М.Юсупов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Қибрай тумани ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимида ишлаган.

******

📄 Юсупов Мирзалим Исмаилович с 20 апреля 2020 года назначен на должность главного инспектора отдела должностных кадров Ташкентского областного филиала Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан.

До назначения на эту должность М. Юсупов работал на должности руководителя Организационно-контрольной группы Кибрайского районного хокимията.

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#тайинлов
#расмий

Камалов Азамат Жамалович 2020 йил 11 майдан бошлаб Тошкент вилояти ҳокимлиги Ташкилий-назорат ryруҳи раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

❇️А.Камалов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий маърифий ишлар бўйича котибияти мудири вазифасида ишлаб келган.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
#Тайинлов
#Спорт

🤼‍♂️ Кураш федерацияси туман бўлимига раҳбар тайинланди

🔰 Туман ҳокимлигида Ўзбекистон кураш федерацияси Тошкент туман бўлимининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди.

❇️ Унда туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон кураш федерациясининг спорт директори Отабек Хидиров, сектор раҳбарлари, спорт мураббийлари ва спортчи ёшлар иштирок этишди.

📌 Йиғилишда Тошкент туманида спорт соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар, келгусидаги вазифалар ва спортнинг кураш турини кенг ривожлантириш масалалари борасида сўз борди.

Ўзбекистон кураш федерациясининг Тошкент туман бўлими раислигига туман прокурори Алишер Назаров номзоди бир овоздан маъқулланди.

🤼 Келгусида туман прокурори бошчилигида кураш билан шуғулланувчи ёшларга зарур шароитлар яратилиши, спортнинг ушбу тури оммалашиши ва вилоят, республика терма жамоаларига спортчиларни тарбиялашда барча имкониятлар ишга солиниши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram
#тайинлов

Жасур Раупов Тошкент вилояти имом-хатиби этиб тайинланди

📌Бугун Нурафшон шаҳрида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

❇️Тадбир аввалида Тошкент вилоятининг собиқ имом-хатиби, марҳум Хайруллоҳ домла Турматов хотирасига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.

✳️Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Айни пайтда Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Кун тартибидаги масала юзасидан муфтий Усмонхон Алимов нутқ сўзлади.

– Тошкент вилоятида динимиз равнақи йўлида олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси Усмонхон Алимов, Жорий йилнинг ўзида Абу Ҳурайра, Фирдавс, Дўстлик, Муоз ибн Жалол номидаги жами 4 та масжид давлат рўйхатидан ўтди.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тайинлов

Бугун Нурафшон шаҳрида вилоятимизда фаолият кўрсатаётган имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

💠
Тошкент шаҳри бош имом-хатиби ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жасур Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🔹Йиғилишда муфтий Усмон Алимов, шунингдек, Жасур домла Рауповнинг жамоатчилик ишларида ҳам фаол эканини алоҳида таъкидлади. Хусусан, у Россия ва Қозоғистонда хизмат сафарларида бўлиб, халқлар дўстлиги ва динимиз равнақи йўлида фаоллик кўрсатган.

🎥Батафсил видеолавҳада

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тайинлов

💼 Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Файзулла Бўриевич Маманов Сурхондарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари-вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

🤝 Файзулла Бўриевичнинг келгусидаги масъулиятли иш фаолиятларида омад ва зафарлар тилаймиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги жамоаси.

Telegram | Facebook | Instagram
​​#Тайинлов
#Сурхондарё

Маманов Файзулла Бўриевич Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бу ҳақда бугун, 3 декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди. Йиғилишда вилоят ҳокими Тўра Боболов сўзга чиқди.

Ф.Маманов 1977 йилнинг 21 октябрида Қизириқ туманида туғилган. 1999 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти, 2004 йилда Тошкент молия институти, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги – муҳандис, иқтисодчи.

У 2000-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, 2005-2008 йилларда Ўзбекистон либерал-демократик партияси ижроия қўмитаси аппарати, 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмаси, 2010-2013 йилларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, 2013-2019 йилларда Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

Ф.Маманов 2019 йилнинг январидан бери Тошкент вилояти, Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.


✍️Агентлик Ахборот хизмати
👉https://t.iss.one/argos_uz
#Расмий
#Тайинлов

Туман ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

💼 Эргашев Сардорбек Кадирович – Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌 С.Эргашев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий
#Тайинлов

Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди.

💼 Достонов Илёс Эркинович 2021 йил 15 январдан Тошкент тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 Илёс Эркинович 1987 йил Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йил Ўзбекистон Миллий университетининг бакалавр босқичини тамомлаган.

📝 И.Достонов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибияти мудири вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram
#Расмий
#Тайинлов

Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

💼 Мирсагатов Сардор Мирсобит ўғли – Тошкент тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

📌 С.Мирсагатов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Учтепа тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Telegram | Facebook | Instagram
#Тайинлов

Юлдашев Равшан Зокирович
– Тошкент вилояти ҳокимининг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Файзуллаев Сарвар Сайорпўлатович —
Тошкент вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter
#Тайинлов

Камалов Азамат Жамалович
- Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий
#Тайинлов

Халқ қабулхонасига янги мудир тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишига асосан, Ниғмат Исраилович Мухамедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Фаолияти давомида Н.Мухамедов давлат бошқаруви тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда фаолият юритган. Лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тайинлов муносабати билан ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари Абдуҳалим Холмахматов, Тошкент тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Сардорбек Эргашев иштирок этди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Twitter
#Тайинлов

Ибрагимов Исматжон Нигматович – Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб
тайинланди

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расмий
#Тайинлов

Туман ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси тайинланди

Джураев Таваккал Кучкарович
– Тошкент тумани ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Т.Джураев Тошкент тумани Мактабгача таълим бўлимида кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис вазифасида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Тайинлов

Тошкент тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

ИИВнинг тегишли буйруғи билан полковник Мирзамамедов Дилшод Холматович Тошкент тумани ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Д.Мирзамамедов Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғининг махсус муассасалар фаолиятини ва кинология хизматини ташкил этиш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube