Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Янги_иншоотлар
#4_сектор

Кўксарой ҳудудида янгидан қуриб битказилган 21-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси тантанали равишда очилиб, фойдаланишга топширилди.

Ушбу тиббиёт маскани ҳудуддаги 10 та маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатади.

Тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Акбар Сулаймонов, сектор раҳбарлари, маҳалла ахли ва фаоллар иштирок этишди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#4_сектор

📌 Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамов иштирокида брифинг ташкил этилди.

Унда сектор ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, карантин таъсирида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатиш, камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

👨‍👩‍👧‍👦 Жумладан, бугунги кунда 4-сектор ҳудудида 13 та маҳалла, 8168 та хонадон мавжуд бўлиб, 10 142 та оилада 35 061 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

🛒 Секторда “Темир дафтар” рўйҳатига олинган 413 та эҳтиёжманд оилаларга туманда ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ва сектордаги 22 та саҳоватпеша тадбиркорлар билан ҳамкорликда ҳар бир эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олиниб, сектор ҳудудидаги 210 та хонадонга 43 миллион 700 минг сўмлик бирламчи озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёжга зарур маҳсулотлари тўлиқ етказиб берилган.

🎥 Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
#4_сектор

💼 Ёшлар бандлиги сектор раҳбари эътиборида

📌 Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Хатамов раҳбарлигидаги 4-сектор ҳудудида аҳолини, хусусан ёшларни иш билан таъминлаш борасида сектор раҳбари ва ишчи гуруҳ аъзолари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

📍 Жумладан, куни кеча “Дийдор” маҳалласида сектор раҳбари ташаббуси билан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ҳам шулар жумласидандир.

💬 Ушбу тадбирда тумандаги 14 та ташкилот ва муассасалар ўзларидаги мавжуд 300 га яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди.

📎 Ярмаркага 200 дан зиёд фуқаро жалб этилиб, уларнинг 40 тасига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди. Шунингдек, 8 нафар фуқаро касбга ўқитиш курсларига юборилган бўлса, 30 нафар фуқарога ишга жойлашиш ва касбга ўқитиш бўйича маслаҳатлар берилди.

🎞 Ушбу видеолавҳада сектор раҳбари кўмагида ишга жойлашган ёшлар ҳақида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

💼 Сектор раҳбари ёшлар муаммолари билан қизиқди

🔰 Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамов 3-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди.

💬 Учрашувда "Беруний", "Қорабўрик", "Зарбдор" маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ўз таклиф ва муаммоларига ечим сўраб сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими бўлими масъуллари мурожаат қилдилар.

📌 Тадбир давомида сўзга чиққан сектор раҳбари бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, юқори марраларни забт этиш кераклигини таъкидлаб, ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини ҳам эътироф этди.

🏀 📚 Учрашув якунида сектор раҳбари мактаб ёшларига спорт анжомлари ва китоблар совға қилди.

🏅 Бундан ташқари мактабни аъло бахоларга битирган ўқувчиларга олтин медаллар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

💼 Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда

🔰 Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 30-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

💬 Учрашувда сектор раҳбари ҳудуддаги “Оқтом”, “Оқтош” ҳамда “Қушқўнди” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар, таклиф ва мулоҳазаларни тинглади ҳамда ҳар бир мурожаатни ваколати доирасида кўриб чиқиб, ижобий хал этиш чораларини кўришини билдирди.

🏀 📚 Тадбирдан сўнг У.Хатамов мактаб ёшларига бадиий адабиёт китоблари ва спорт анжомлари топширди ҳамда уйда таълим олаётган ногиронлиги бор ўқувчилар хонадонига ташриф буюриб, уларга планшет ва бошқа қимматбахо совғаларни ҳадя қилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Ёшлар_дастури
#4_сектор
#Маданият_ва_санъат

🪕 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси доирасида 3-умумий ўрта таълим мактабида 4-сектор миқёсида чолғу, тасвирий санъат, қўшиқ, шеърият, яккахон рақс, гуруҳ рақси сингари 7 йўналиш бўйича фестивал-танлов ўтказилди.

🎼 Тошкент тумани 4-сектор ҳудудида жойлашган 1, 2, 3, 30-умумтаълим мактабларининг 50 нафар ўқувчи ёшларидан иборат бўлган ҳудудий саралаш босқичида 21 нафар ўғил-қизларимиз ғолиб деб топилиб, Давлат солиқ инспекцияси томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.

🔹 Ушбу кўрик-танлов туман Давлат солиқ инспекцияси, Маданият бўлими, туман Халқ таълими бўлими ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_дастури_амалда
#4_сектор

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви: барча муаммонинг ечими бор

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда тумандаги маҳаллалар, таълим муассасаларида туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви Кўксарой ҳудудидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида ўтказилиб, унда туман ҳокими, Халқ қабулхонаси, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва 20 га яқин мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Туман раҳбарларининг ёшлар билан бўлиб ўтган очиқ ва самимий учрашувида уларнинг кундалик турмушида учраётган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар юзасидан мулоқот қилинди.

Учрашувда 20 нафардан ортиқ ёш иштирок этиб, улар томонидан 10 дан ортиқ муаммо ва таклифлар билдирилди. Жумладан, учрашувда 17 та турли масалалардаги мурожаат келиб тушган бўлса, ёшларнинг аксарият муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Жараён ушбу лавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Сайёр_учрашув
#4_сектор

Туман ҳокими “Олтинтепа” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг навбатдаги сайёр учрашуви Кўксарой ҳудудидаги “Олтинтепа”, “Шамсиобод”, “Бештерак” ва “Кўҳинур” маҳаллалари аҳолиси билан бўлди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман прокурори Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган 15 дан зиёд масаланинг аксарияти коммунал соҳага оид бўлиб, муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

📌 Бу каби учрашувлар режа жадвалига мувофиқ барча маҳаллаларда ўтказилади.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт_тадбирлари
#4_сектор

🏆 Сектор раҳбари кубоги “Тўлабий” жамоасига насиб этди

⚽️ Тошкент тумани 4-сектор раҳбари ташаббуси билан ҳудуддаги уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича Сектор раҳбари кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ушбу мусобақада сектор ҳудудидаги мавжуд 13 та маҳаллада истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлардан таркиб топган 10 та жамоа “Олтинтепа” маҳалласидаги ўйингоҳда 2 кун давомида ғолиблик учун беллашди.

Финал ўйини натижалари бўйича биринчи, иккинчи, учинчи ўрин ҳамда “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши сардор” ва “Энг яхши ўйинчи” номинациялари бўйича ғолиблар номи аниқланди.

Ғолиб ва совриндор жамоалар ҳамда фаол ўйинчилар 4-сектор раҳбари ва ташкилотчилар томонидан тантанали равишда тақдирланди.

📌 Эндиликда “Олтинтепа” маҳалласидаги ўйингоҳ ҳудуди ободонлаштирилиб, юқоридаги каби мусобақалар мунтазам равишда ўтказиб борилади.

🎥 Финал ўйини жараёни ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайёр_учрашув
#4_сектор

Туман ҳокими “Қорабўрик” маҳалласида аҳоли билан сайёр учрашув ўтказди

Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамовнинг навбатдаги сайёр учрашуви Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик”, “Беруний” ва “Зарбдор” маҳаллалари аҳолиси билан бўлди.

Учрашув давомида туман ҳокими Одилхон Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяровлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган 20 дан зиёд масаланинг аксарияти коммунал соҳага оид бўлиб, муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

Сектор раҳбарлари “Олтинтепа”да ёшлар билан учрашди

Тошкент тумани сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 4-сектор ҳудудидаги туман 1-касб-ҳунар мактабида ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Мухамедов, туман прокурори – 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяров, туман ҳокими ўринбосари Илёс Достонов, туман Адлия бўлими маслаҳатчиси Акмал Нарзиевлар ёшларнинг турли масалалардаги мурожаатини тинглаб, муаммоларига ижобий ечим топиш борасида фикрлашдилар ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бердилар.

Жараён ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Жараён
#4_сектор

“Оқтош” маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди

Қабул давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ниғмат Муҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи – 4-сектор раҳбари Ихтиёр Хўжаяров ҳамда туман ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримовлар фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммоли масалаларни ижобий хал этиш борасида ҳудуд фаоллари билан фикр алмашдилар.

Мурожаатларда кўтарилган 20 дан зиёд масаланинг аксарияти коммунал соҳага оид бўлиб, муаммоларни ижобий хал этиш борасида тегишли ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқ ва муддатлар белгилаб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
#Ёшлар_дафтари_имкониятлар_дафтари
#4_сектор

Бандлиги таъминланаётган ёшлар

Тошкент тумани ҳудудида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ўғил-қизларимиз бугун ўзларини-ўзлари иш билан банд қилиш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Бунда албатта, уларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган субсидиялар пойдевор сифатида хизмат қилмоқда.

Хусусан, куни кеча бандлиги таъминланмаганлиги сабабли "Ёшлар дафтари"га киритилган 4-сектор ҳудудидаги "Қорабўрик" ва "Беруний" маҳаллаларида истиқомат қилувчи 6 нафар ёшга доимий даромад манбаини яратиш мақсадида 2 миллион сўмдан 4 миллион сўмгача бўлган миқдордаги субсидия маблағлари ҳисобидан инкубатор ва тикув машиналари тақдим этилди.

Бу саъй-ҳаракатлар "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларга берилаётган эътиборнинг иккита маҳалла мисолидаги кўриниши ҳолос. Бундай ёрдам ва кўмаклар мисолини деярли ҳар бир маҳаллада учратиш мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#4_сектор

“Қорабўрик”ка сув келди

Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, чегара олди манзилларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолиси узоқ йиллар ичимлик сувини сотиб олишга мажбур эди.

Бугун маҳалла тоза ичимлик суви билан таъминланди ҳамда “Чинор” 6-берк кўчасининг 1 минг 100 метр қисмига майда шағал ётқизилиб, аҳолининг ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш муаммоси ижобий хал этилди.

🏘 Маҳалладаги ўзгаришлар ҳақида аҳоли нима дейди?

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_розилиги
#4_сектор

Муаммолар ечими – ҳамжиҳатлик ва эътиборда...

Кўксарой ҳудудидаги “Қорабўрик” маҳалласи Тошкент туманининг энг чекка, чегара олди манзилларидан бири бўлиб, маҳалла аҳолиси узоқ йиллар ичимлик сувини сотиб олиш ва абгор кўчалардан юришга мажбур эди.

Маҳаллани тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида, “Мусаффо оби ҳаёт” МЧЖ томонидан қувурлар ётқизилиб, 60 м3 ҳажмга эга бўлган сув сиғими келтириб ўрнатилди ҳамда насос орқали маҳалла кўчаларига тоза ичимлик суви берила бошланди.

Шунингдек, маҳалладаги “Чинор” 6-берк кўчасининг 1 минг 100 метр, “Чинор” 7-берк кўчасининг 900 метр қисмига майда шағал ётқизилиб, аҳолининг ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш муаммоси ижобий хал этилди.

– Бу ижобий ўзгаришларининг барчаси ҳамжиҳатликдаги ҳаракатларимиз ва халқимизга кўрсатилаётган эътиборнинг натижаси, – дейди маҳалла раиси Абдужалил Айтубаев.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube