Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.33K subscribers
18.1K photos
4.22K videos
30 files
12.1K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Жараён

🚌 "Ғалаба боғи"га саёҳат уюштирилди

📌 Юртимиз бўйлаб давом этаётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остидаги маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари доирасида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда бир гуруҳ туман ёшларининг Тошкент шаҳридаги "Ғалаба боғи"га саёҳати ташкил этилди.

🎖 Саёҳат давомида ёшлар боғнинг диққатга сазовор жойларини, боғда жойлашган "Шон-шараф" музейида иккинчи жаҳон урушида жасорат кўрсатган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотлар, ўша давр руҳини тўлиқ ҳис этишга имкон берувчи экспонатларни томоша қилишди.

🔹 Туман ёшлари музейдаги тарихий экспонатлар, расмлар, фронтдан келган хатлар, ҳайкалларни томоша қилиб, саёҳатдан бир олам таассуротлар билан қайтишди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Халқаро_кун

📌 26 ноябрь – Халқаро ахборот куни

Халқаро ахборотлаштириш академияси ташаббуси билан 1992 йил 26 ноябрь куни ташкил этилган Биринчи халқаро ахборот форуми доирасида ушбу кунни дунё миқёсида халқаро ахборот куни сифатида нишонлаш таклиф этилган.

Бу сана ЮНЕСКО ҳамкорлигида 1994 йилдан бери дунёнинг турли мамлакатларида нишонлаб келинади.

Мазкур кунни нишонлашдан мақсад ҳар бир инсоннинг холис ва ҳаққоний ахборот олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган.

Маълумотларга кўра, ахборотлар ҳажми дунёда ҳар икки йилда икки бараварга ортиб бормоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.

#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ўтган 10 ойда иккита соҳа бўйича 2 миллиард доллардан кўп импорт бўлган. Мана шу рақамнинг ўзи нима қилишимиз кераклигини кўрсатиб турибди

Шавкат Мирзиёев: За минувшие 10 месяцев по двум отраслям импортировано продукции на более чем 2 миллиарда долларов. Сама эта цифра показывает, в каком направлении нам следует работать

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Komil Allamjonov
Аслида ҳимоя шахсларга боғлиқ бўлиши керак эмас. Қонун устувор бўлиши, ҳар бир фуқаро, журналист, блогер ёки матбуот ўз ўзини ҳимоя, ҳақ-ҳуқуқини эса талаб қила олиши керак! 

(Фикрларимни содда қилиб тушунтириб беришга ҳаракат қиламан). 

Бошидан бошлаб...

Бугунги давр матбуотини агар янги туғилган чақалоқга тенглаштирсак, албатта у оёққа туриши, юриб кетиши учун, унга кўмак, ҳимоя керак эди. Худди шу ҳимоя АОКА вазифаларидан бири бўлган. Нима учун ўша даврдаги ҳукумат таркибидаги Матбуот ва ахборот агентлиги мавқеи кўтарилиб, президент администрацияси тузилмасига киритилди ёки унинг директори аввал вазир даражасида бўлса, кейинчалик президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди? Чунки матбуот 90 фоиз ҳолатда ҳукумат таркибига кирувчи ташкилотлар, вазирликлар, идоралар, қўмита ва ҳокимликлар, яъни ижро аппарати фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади. Демак агар агентлик Вазирлар Маҳкамаси таркибида бўлса ва директор даражаси бошқа вазирлар билан тенг бўлса гапини ўтказа олиши, ҳимоя қила олиши, керак пайтда ҳисобот ва ахборот беришга ундаши қийин кечади. Бу ҳолатда матбуотни бугунгидек кўтариб бўлмас эди. Яна қонунларга ўзгартириш киритиш, кўплаб норматив ҳужжатлар яратиш ҳукумат таркибида тезроқ кечадими ёки ундан юқори президент администрацияси таркибидами? 

Хуллас, АОКА юқорида айтганимдек гўдак матбуотга энага қилиб белгиланган эди ўшанда. Ва шунинг учун ҳам журналист ёки блогерлар томонидан қонунлар бузилса ҳам, хатолар бўлса ҳам кўз юмиб турайлик, матбуот жонланиб олсин, дея тарғиб қилар эдик. Орадан мана 4 йил вақт ўтди. Урилиб, сурилиб, гоҳида қашқа бўлиб, гоҳида ғурра, безори болалар билан уришиб, талашиб, матбуот анча етилиб, тишлари чиқиб, кўчада бемалол юра бошлади. Буни кузатиб турган энага ҳам секин аста ўзини орқага тортди. Бир сўз билан айтганда улар чинакам ҳаётга учирма қилинди. 
Энди минбардан туриб, сизни ҳимоя қиламиз, бизнинг ҳимоямиздасиз дейдиган гаплар даври ўтди. Энди ҳар бир журналист ва блогер аввало ўзини ўзи ҳимоя қила оладиган даражада бўлиши керак. Қонунларни яхши билиши, журналистика этикаларига риоя қилиб ишлаши керак.  Аслида бу соҳада ҳам тартиб бўлиши шарт. Бу жуда муҳим. Ана ўшандагина журналистнинг тили узун, боши мағрур бўлади. 

(Вазият кўрсатяптики, спрос бошланди)

Ўтган ҳафта давомида бўлиб ўтган воқелар шуни кўрсатдики, матбуот гапини айта оладиган, ҳар қандай унга нисбатан огоҳлантиришларга муносабат, эътироз билдира оладиган, очиқ баҳслаша оладиган даврга ҳам етиб келди. Бу аслида Президент бошчилигида яратилган сўз эркинлиги концепциясининг амалда ишлаётгани белгиси бўлади. Сўз эркин бўлдики босим бўляпти дея оляпсиз, сизга эътироз билдирган давлат ташкилотига фикрингизни бемалол тенгма тенг айта оляпсиз. Бошингизга бир уриб мана сенга хат жим ўтир дейдиган даврлар ўтганидан дарак бу. Албатта қийинчиликлар кўп, лекин ким айтувди осон бўлади деб? Ушбу даражага етиб келишда бизга ҳам ўзи учун туриб бера олиш сизга ҳам осон эмас. Шунинг учун ҳам биз айнан шу сафар жим ўтирдик, кузатдик ва изоҳ бермадик. Баҳслар, тортишувлар фақат ривожлантиради давлатни. 
Бир сўз билан айтганда қўлингизни тушурманг ҳурматли ҳамкасблар! Биз тўғри йўлдамиз. Энг асосийси билингки, ушбу жараёнга тўсиқ ёки қаршиликлар бўлиши мумкин, лекин бу фойдасиз. Катта ғилдирак жойидан қўзғалиб юриб бўлди.  Энди у тўхтамайди.  Чунки ушбу ислоҳотнинг концепцияси жуда пухта яратилган!

PS: ўз вазифасидан келиб чиқиб бизни ёмон деган амалдорлар эртага ишдан кетиб, оддий одам бўлиб, жамият қаторига қўшилса,  матбуот қанчалар одамлар дардига малҳам эканлигини тушунади. Масалага қайси нуқтадан туриб қараш жуда муҳим! 

#mediafreedom

@allamjonov_ki
#Билдириш

Фейсбукдаги бир қатор кўнгилли фаоллар томонидан Тошкент вилояти аҳолиси учун гуруҳ очилди.

Қизиққанларни мазкур гуруҳга таклиф этамиз.

Гуруҳга уланиш учун қуйидаги линкни босинг:

👉Тошкент вилояти аҳолиси гуруҳи

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Hududgaz_Toshken

⚠️ Ис гази тўғрисида нималарни билишимиз шарт?

❗️ Ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги оқибатида ҳосил бўлади. Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида эса 50-60% гача ис гази бўлади.

🔺 Ис газидан шамоллатиш тизими яхши ишламайдиган органик моддаларни ишлаб чиқарадиган корхоналарда, автоуловлар турар паркларда, янги бўялган ва шамоллатилмаган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ чиқиб турганда ва печка билан истиладиган уйлар, ҳаммомларда, дам олиш палаткаларида ёнувчи модданинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида заҳарланиш мумкин.

🔸 Ис гази организмга нафас аъзолари орқали таъсир этади. Ушбу газ гемоглобин билан кислородга нисбатан 300 маротаба кучли бирикма – карбоксигемоглобин ҳосил қилади. Оқибатда гемоглобиннинг тўқималарга кислород ташиш хусусияти кескин пасайиб, гипокцияга, оғир ҳолатларда эса – анокцияга олиб келиши ҳамда шу тариқа инсон ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

🔹 Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти қуйидаги сабабларга кўра юзага келмоқда:
– фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик;
– ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш;
– иситиш печларининг дудбуронларини (дымоход) нотўғри ўрнатиш;
– газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ баллонларини (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кириш;
– ҳаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланиш;
– ҳавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни беркитиб (тўсиб) қўйиш.

🔻 Юқорида кўрсатиб ўтилган сабабларга кўра иситиш учун фойдаланилаётган ёқилғи (газ, кўмир, ўтин ва бошқа)ни чала ёниши натижасида ис гази ҳосил бўлади.

‼️ Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун қуйидаги чораларни амалга ошириш шарт:
– газ плитасидан бинони иситиш ва унинг устида кийимларни қуритиш, шунингдек, плитани назоратсиз ёқилган ҳолатда қолишига йўл қўймаслик.
– газ сизиб чиқаётганини очиқ олов, масалан гугурт чақиб текшириб кўриш мумкин эмас.
– газ баллонларини иссиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим.

🛑 Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш тақиқланади.

👧Болаларни газ ускуналаридан фойдаланилувчи жойларда назоратсиз қолдириш мумкин эмас!!

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#3_сектор

👮‍♂️ Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

🏫 Тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

📌 Унда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев, ИИБ бошлиғи ўринбосари Улуғбек Содиқов, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Жамшид Қурбоновлар иштирок этиб, “Ҳасанбой гузар” ҳамда “Баҳор” маҳаллалари ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

💬 Учрашув аввалида сектор раҳбари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар органлари, туман ИИБ фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

📝 Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилишди.

🔹 Тадбирда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram