Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Hududgaz_Toshkent
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ ГАЗ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли истеъмолчилар!
🔷Об-ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида магистрал газ қувурларида газ босими пасайганлиги, мавжуд газ тақсимлаш станцияларидан чиқиш босимини бир меъёрда ва етарли босимларда таъминлаб берилмаётганлиги сабабли, Тошкент вилоятининг Бўка, Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ, Пискент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Оққўрғон, Паркент, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота туманлари ҳамда Оҳангарон ва Красногорск шаҳарларидаги ҳудудий газ қувурларида вақтинчалик газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда.
❗️Шу сабабли, мазкур туман ва шаҳарлардаги баъзи МФЙларида газ босими пасаяди.
❇️"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимлари кучайтирилган иш режимига ўтказилиб, магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтириш ҳамда табиий газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилди.
‼️Ҳурматли истеъмолчилар, қуйидаги қоидаларга амал қилайлик:
🔹газ анжомларидан фойдаланиш вақтида уларни қаровсиз қолдирманг, уйдан чиқаётганда, уларни ўчиришни унутманг;
🔹газ анжомларини ўзбошимчалик билан созламанг ва бошқа жойга кўчирманг;
🔹резина шланг орқали уланган газ анжомларидан фойдаланманг;
🔹газ анжомлари жўмраклари (кран)ни очиқ қолдирманг;
🔹мавжуд дудбуронларнинг созлигини "Кўнгилли ўт ўчириш жамияти" томонидан текширтиринг;
🔹газнинг сизиб чиқишини совун кўпиги ёрдамида текширинг (очиқ олов билан эмас);
Агар уйингизда газ ҳидини сезиб қолсангиз:
🔸гугурт, ёритувчи ва бошқа электр жиҳозларини ёқманг, агар электр жиҳозлари ёқилган бўлса, уларни ўчирманг;
🔸ойна ва эшикларни очиб, тезда хонани шамоллатинг;
🔸зудлик билан оила аъзоларингизни ташқарига олиб чиқинг ва "104" ёки (78) 150-31-30 телефон рақамлари орқали авария хизматини чақиринг.
🟢"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.
"Hududgaz Toshkent" газ таъминоти филиали матбуот хизмати
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram

Мақсад истеъмолчиларни рози қилиш
🚚Куз-қиш даврида аҳолининг “зангори олов”га бўлган эҳтиёжи ошиши табиий. Тошкент вилоятида бугунги кунда 50 минг 001 та аҳоли истеъмолчиларига туман ва шаҳар газ таъминоти бўлимлари томонидан суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилади. Жорий йил 1 декабрь ҳолатига кўра, 6 миллион 884 минг 900 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Истеъмолчиларга узлуксиз суюлтирилган газ етказиб беришни таъминлаш мақсадида, газ таъминотининг туман ва шаҳар бўлимларида махсус 25 та “ISUZU”, 1 та “ЗИЛ” ва тоғли ҳудудлар учун “МАN” автотранспорт воситалари хизмат кўрсатяпти.
📌Барча автотранспорт воситалари маиший газ баллонлардаги суюлтирилган газ ҳажмларини ўлчаш учун электрон тарозилар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, аҳоли ва соҳа ходимларига қулайликлар яратиш учун газ баллонларга махсус стикерлар ўрнатилган бўлиб, бу истеъмолчиларнинг газ баллонлари қаерда экани ва вақтида аҳоли хонадонларига етиб боришини таъминлайди.
🔰Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 июлдаги 348-сонли қарорига асосан, суюлтирилган углеводород гази билан тўлдирилган маиший газ баллонларини лойиҳа ёки эскиз асосида ўрнатиб бериш ва алмаштириш учун тасдиқланган тарифларга мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг хизматидан фойдаланиши кўзда тутилган.
✳️Бугунги қиш мавсумида табиий газ босими пасайган аҳоли хонадонларининг ҳам қишдан беталофат чиқишини таъминлаш мақсадида истеъмолчиларга қўшимча суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Шу билан бирга, истеъмолчиларга суюлтирилган газ ҳажмларини етказиб бериш ва маиший газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш бўйича доимий равишда тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube