Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.38K subscribers
18.4K photos
4.29K videos
30 files
12.3K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#3_сектор

👮‍♂️ Сектор раҳбари ёшлар билан учрашди

🏫 Тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

📌 Унда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ўткирбек Хурбоев, ИИБ бошлиғи ўринбосари Улуғбек Содиқов, туман ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Жамшид Қурбоновлар иштирок этиб, “Ҳасанбой гузар” ҳамда “Баҳор” маҳаллалари ёшлари билан очиқ мулоқот ўтказдилар.

💬 Учрашув аввалида сектор раҳбари юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, ички ишлар органлари, туман ИИБ фаолияти юзасидан атрофлича маълумот берди.

📝 Шундан сўнг ўқувчи-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан туман ИИБ бошлиғига мурожаат қилишди.

🔹 Тадбирда асосий эътибор ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, касбга йўналтириш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш каби вазифаларни амалга оширишга қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

💼 Сектор раҳбари ёшлар муаммолари билан қизиқди

🔰 Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамов 3-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашди.

💬 Учрашувда "Беруний", "Қорабўрик", "Зарбдор" маҳаллалари ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар ўз таклиф ва муаммоларига ечим сўраб сектор раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Халқ таълими бўлими масъуллари мурожаат қилдилар.

📌 Тадбир давомида сўзга чиққан сектор раҳбари бугунги кунда ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш, юқори марраларни забт этиш кераклигини таъкидлаб, ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини ҳам эътироф этди.

🏀 📚 Учрашув якунида сектор раҳбари мактаб ёшларига спорт анжомлари ва китоблар совға қилди.

🏅 Бундан ташқари мактабни аъло бахоларга битирган ўқувчиларга олтин медаллар топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#4_сектор

💼 Ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда

🔰 Тошкент тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Улуғбек Хатамовнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви 30-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

💬 Учрашувда сектор раҳбари ҳудуддаги “Оқтом”, “Оқтош” ҳамда “Қушқўнди” маҳаллаларида истиқомат қилувчи ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар, таклиф ва мулоҳазаларни тинглади ҳамда ҳар бир мурожаатни ваколати доирасида кўриб чиқиб, ижобий хал этиш чораларини кўришини билдирди.

🏀 📚 Тадбирдан сўнг У.Хатамов мактаб ёшларига бадиий адабиёт китоблари ва спорт анжомлари топширди ҳамда уйда таълим олаётган ногиронлиги бор ўқувчилар хонадонига ташриф буюриб, уларга планшет ва бошқа қимматбахо совғаларни ҳадя қилди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар
#2_сектор

💼 Туман прокурори ёшлар билан учрашди

🔹 Тошкент тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров бугун тумандаги 28-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқувчи-ёшлар билан учрашди.

💬 Учрашув давомида А.Назаров ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоли масалалар, ўқув жараёни ва ёшларнинг келгусидаги режалари билан қизиқди.

📌 Суҳбат давомида туман прокурори ўзининг иш тажрибасидан мисоллар келтирган ҳолда ўқувчи-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида маслаҳат ва тушунчалар берди.

🎁 Шунингдек, сектор раҳбари кун давомида “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан 2-сектор ҳудудида жойлашган маҳаллалардаги “Темир дафтар”га киритилган, ногирони бор 33 та оила холидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари, турли хилдаги ўқув қуроллари ва бошқа совғалар ҳадя қилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар

💼 Туман ҳокими ёшлар билан мулоқот қилди

🏫 Бугун тумандаги 15-умумтаълим мактабида туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

💬 Учрашув мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда самимий суҳбат тарзида ўтди.

📌 Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастур ижросини таъминлаш, ёшларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка йўналтиришдан иборат.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар

💼 Сектор раҳбарлари ёшлар ҳузурида

📌 Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда "Тошкент туманида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури"га мувофиқ, туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг туман ёшлари билан учрашувлари ўтказиб келинмоқда.

🏫 Навбатдаги учрашув 4-сектор ҳудудидаги 3-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарлари иштирок этишди.

💬 Учрашув мамлакатимизда ёшларга бўлаётган эътибор, уларнинг билим олишлари, ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, замонавий ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш каби мавзуларда очиқ ва самимий суҳбат тарзида давом этди.

👩 Шунингдек, ушбу тадбирга “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ҳам таклиф этилиб, тадбир давомида уларнинг мурожаатлари ҳам тингланди.

🎞 Батафсил ушбу видеолавҳада

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар

💼 2-секторда ёшлар билан учрашув ўтказилди

🏫 Бугун тумандаги 24-умумтаълим мактабида туман Халқ қабулхонаси мудири Ибрагим Акрамов, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман ИИБ, Солиқ инспекцияси, Мудофаа бўлими бошлиқлари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

💬 Учрашув давомида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ишга кириш каби ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларга тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан тегишли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

📌 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, тумандаги барча маҳаллаларда ана шундай учрашувларни ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар

💼 Туман ҳокими "Раҳбаробод" маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди

🏫 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви "Раҳбаробод" маҳалласидаги 22-умумтаълим мактабида ўтказилди.

💬 Маҳалла ва мактаб ўқувчи ёшлари ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, туман раҳбарларидан аниқ ва батафсил жавоблар олдилар.

♻️ Бу галги учрашув ҳам ёшларнинг фаоллигида, савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

📌 Туман ҳокими ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари давом этади.

Telegram | Facebook | Instagram
#Раҳбар_ва_ёшлар

💼 2-секторда ёшлар билан учрашув ўтказилди

🏫 Бугун тумандаги 28-умумтаълим мактабида туман прокурори, 2-сектор раҳбари Алишер Назаров, туман ҳокими ўринбосари Иброҳим Саидикаримов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Улуғбек Хатамов, Халқ қабулхонаси мутахассислари, тижорат банклари вакиллари иштирокида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

💬 Учрашув давомида ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ишга жойлашиш, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ишга кириш каби ва бошқа масалалардаги мурожаатлари тингланиб, уларга тегишли мутасадди раҳбарлар томонидан тегишли тушунча ва маслаҳатлар берилди.

📌 Туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янги тизимини жорий этиш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ, тумандаги барча маҳаллаларда ана шундай учрашувларни ўтказиш кўзда тутилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раҳбар_ва_ёшлар
#3_сектор

💼 Туман ҳокими "Ҳасанбой" маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди.

🏫 Тошкент тумани ҳокими Одилхон Рустамов ва сектор раҳбарларининг ёшлар билан навбатдаги учрашуви "Ҳасанбой" маҳалласидаги 13-умумтаълим мактабида ўтказилди.

💬 Маҳалла ва мактаб ўқувчи ёшлари ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари юзасидан туман ҳокими ва сектор раҳбарларига мурожаат қилиб, туман раҳбарларидан аниқ ва батафсил жавоблар олдилар.

♻️ Учрашув ёшларнинг фаоллигида, савол-жавобларга бой, очиқ мулоқот тарзида ўтди.

🎞 Раҳбар ва ёшлар” учрашуви жараёнлари ушбу видеолавҳамизда.

Telegram | Facebook | Instagram