Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
6.76K subscribers
21.4K photos
4.83K videos
31 files
13.7K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
✔️Шу билан бирга 2020 йил 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:

〰️〰️〰️〰️

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда:

якка тартибдаги ҳунармандчилик;

автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;

электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;

ижара ва лизинг хизматлари;

бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;

〰️〰️〰️〰️

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

риэлторлик фаолияти;

реклама ва маркетинг фаолияти;

хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.

☝️ Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;

〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш)
ва полиграфия хизматлари;

музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

ветеринария хизматлари;

биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
‼️ Шунингдек 2020 йил 18 май кунидан бошлаб қуйидагиларга РУХСАТ БЕРИЛАДИ:

✈️ Тошкент шаҳридан Нукус, Урганч, Термиз шаҳарларига авиақатновларни (бориш ва қайтиш) тиклаш;

🚆 Тошкент шаҳридан Навоий, Бухоро, Қарши шаҳарларига “Афросиёб” тезюрар поезди ҳамда Фарғона водийсига темир йўл қатновини (бориш ва қайтиш) қайта йўлга қўйиш.

〰️〰️〰️〰️

✔️ Шу билан бирга авиа ва темир йўл қатновларини ташкил этишда барча карантин қоидаларига амал қилиш, шу жумладан, йўловчилар сонини камайтириш, дезинфекция қилиш ва бошқа санитария талаблари сўзсиз бажарилиши талаб этилади.

📌 Республика махсус комиссияси томонидан Карантин даврида маҳаллий йўналишларда авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйишнинг Вақтинчалик тартиби тасдиқланди.

🚫 Мазкур Вақтинчалик тартиб талабларини бузиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🚙 Шунингдек, шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 2020 йил 18 майдан бошлаб босқичма-босқич БЕКОР ҚИЛИШ юзасидан қуйидаги тартиб жорий этилмоқда:

🟢 “яшил” тоифадаги ҳудудларда Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;

🟡 “сариқ” тоифадаги ҳудудларда соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;

🔴 “қизил” тоифадаги ҳудудларда автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморлар 2652 (+7) нафарга етди.

Янги беморларнинг 3 нафари хориждан келган, 4 нафари олдиндан карантин муассасаларида кузатувда бўлган.

📊 Соғайганлар — 2136 нафар. Даволанаётганлар — 505 нафар. Оғир аҳволда — 8 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
15 май соат 10:00 ҳолатига кўра

〰️〰️〰️〰️

⚡️В Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2652 (+7).

Из подтвержденных 7 новых случаев 3 выявлено у граждан, прибывших из-за рубежа, а 4 — у тех, кто находится под наблюдением в карантинных учреждениях.

📊 Выздоровели — 2136 человек. В настоящее время из проходящих лечение 505 пациентов у 8 — состояние тяжелое. Наши врачи лечат всех пациентов в соответствии с установленными стандартами.

Министерства здравоохранения
По состоянию на 15 мая 10:00 часов

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📣 Бугун, 21 май куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда бўлиб ўтадиган брифинглар.

🕙 13:00 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби

Спикер
:
Ҳ. Оқилов — Штаб аъзоси

🕙 16:00 Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги

Спикер:
С. Зокирова — матбуот котиби

🕙 16:30 Ички ишлар вазирлиги

Спикер:
Ш. Ғиёсов матбуот котиби

📲 Брифинглар АОКАнинг расмий телеграм канали @aoka_uz орқали онлайн ёритиб борилади. Шунингдек, брифинг трансляциясини UzReport TV телеканали ва Youtube каналида томоша қилинг.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 Брифинги, запланированные на сегодня, 21 мая, в штабе Агентства информации и массовых коммуникаций

🕙 13:00 Штаб по борьбе с коронавирусом при Министерстве здравоохранения

Спикер
:
Х. Aкилов — член Штаба

🕙 16:00 Агентство государственных услуг при Министерстве юстиции

Спикер:
С. Зокирова — пресс-секретарь

🕙 14:00 Министерство внутренних дел

Спикер:
Ш. Гиясовпресс-секретарь

📲 Брифинги будут транслироваться онлайн на официальном Телеграм-канале AИМК @aoka_uz. Также смотрите брифинги на телеканале UzReport TV, также канале Youtube.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 22 майидан бошлаб:

🟡🟢 "Сариқ" ва "Яшил"
тоифага киритилган ҳудудларда:

🌴 очиқ сайилгоҳ

🏛 музей

🎨 санъат галереялари

фаолиятини йўлга қўйишга РУХСАТ БЕРИЛАДИ.

❗️Очиқ сайилгоҳларда жойлашган ўйингоҳ ва овқатланиш шохобчалари бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

✔️ Бунда, коронавирус инфекцияси иккинчи тўлқинини олдини олиш мақсадида:

🌡 ушбу масканларга кириш жойларида мажбурий равишда барча ташриф буюрувчилар тана хароратлари ўлчаган ҳолда киритилиши (тепловизор ёки пирометр),

😷 шахсий ҳимоя воситаларида бўлишлари (ниқоб),

🚧 ташриф буюрувчилар 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашлари талаб этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Бундан ташқари, ушбу масканларда ташриф буюрувчилар уч кишидан кўп бўлиб тўпланишларини олдини олиш бўйича мазкур сайилгоҳ, кўнгил очар маскан ва музейлар раҳбарияти зиммасига юклатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️"Ўрикзор" савдо мажмуасида коронавирус инфекцияси аниқланди

❗️Бозор вақтинчалик ёпилди

🦠 Кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди.

🚫 Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.

Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
🦠 Айни кунларда АҲОЛИ ОРАСИДА ҳамон коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмоқда.

‼️ Ушбу ҳолатлардан аён бўлаяптики, ён-атрофимизда коронавирус юқтирганлар йўқлигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

〰️〰️〰️〰️

📢 Берилган енгилликларни нотўғри тушунманг!

📢 Ижтимоий масофани сақланг!

📢 Қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришишдан тийилинг!

📢 Жамоат жойларида тўпланманг!

📢 Заруратсиз кўчага чиқманг!

📢 Қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювинг!

📢 Тиббий ниқоб тақинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги айнан Сизга боғлиқ!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жамоат жойларида гигиенага қатъий амал қилинг. Юзингизга қўл билан тегманг! 👋

〰️〰️〰️〰️〰️

В общественных местах следует тщательней следить за гигиеной. Не трогайте лицо руками! 👋

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
📈 (+11) — Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 нафарни ташкил қилмоқда.

🇦🇪🇰🇿 Янги беморларнинг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси.

❗️Касаллик қолган 2 ҳолатда — пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар қатъий карантинга олинган.

〰️〰️〰️〰️〰️

📈 (+11) — По состоянию на 23 мая 2020 года 17:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 3089.

🇦🇪🇰🇿 Из подтвержденных новых случаев 1 выявлен у человека, прибывшего чартерным рейсом по направлению Дубай-Ташкент, и еще 1 — у водителя международного грузового автомобиля дальнего следования, въехавшего в нашу страну через Казахстан.

❗️Остальные 2 случая — в столице, 7 случаев — в Самаркандской области выявлены среди населения. Все граждане, контактировавшие с этими больными взяты под строгий карантин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️ Азиз тумандошлар!

🏠 Карантин даврида уйингизда бўла туриб коммунал тўловларни амалга оширинг.

📲 Бунда сизга @mibuzbot беминнат ёрдам беради.

Батафсил ушбу видеороликда танишинг 📹 👆

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент туман бўлими.

#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

@toshkenttumanihokimligi
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

⚡️(+35) — 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5328 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафарикарантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафариТошкент шаҳрида (шундан 5 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари — Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники