Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района
5.36K subscribers
17.9K photos
4.16K videos
30 files
12K links
Toshkent tumani hokimligi – hududiy davlat boshqaruv organi.
____

Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.

📍 111100, Keles shahri, Keles yo’li 8.

📞 +998712035522

🌐 toshkenttumani.uz

📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Download Telegram
#Тошкент_тумани
#медиа_тур

Тадбиркорнинг оилавий чорвачилик корхонаси

📍Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда чорва моллари сонини кўпайтириш, маҳсулдорликни ошириш бўйича ҳам эътиборга лойиқ ишлар қилинмоқда.

🐂“Jamshid asl chorva” оилавий чорвачилик корхонасида амалга оширилаётган ишлар шулар жумласидандир. Мазкур чорвачилик корхонаси 1 млрд. 800 млн сўм кредит маблағлари эвазига чет элдан 200 бошдан ортиқ зотдор молларини олиб келган, энди хориждан сутни қайта ишлаш ускуналарини ҳам келтиришни режалаштиряпти.

✔️Туманда чорвачиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасида фуқаролар бандлигини таъминлаш, сифатли гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш имконияти кенгаймоқда.

🥩Ферма замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, барча жараёнлар автоматлаштирилган. Тадбиркор Санжар Содиқов келажакда гўштни қайта ишлаш цехини барпо қилишни ҳам мақсад қилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#медиа_тур

Ишлаб чиқарилган ойналар экспорт қилинади

⚡️"Sofita" МЧЖ ёнидаги ҳудудда 0,80 гектар майдонда "Rehau eurasia" МЧЖ “Ойна, ойна профили ва эшик профиллари ишлаб чиқариш” лойиҳаси ҳам амалга оширилмоқда.

💰Лойиҳанинг умумий қиймати 25,0 млрд.сўм бўлиб, унинг 5,0 млрд.сўми тадбиркорнинг ўз маблағи ва 2,0 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (Германия) ҳисобига тўғри келади.

👥Корхона фойдаланишга топширилгач, 200 та янги иш ўринлари яратилади.

📈Жорий йилнинг декабр ойида фаолиятини бошлаши кўзда тутилган корхонада йилига 19,0 млрд.сўм қийматидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

📍Шунингдек, режага кўра, 360 минг долларлик экспортни амалга ошириш ҳам кўзда тутилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#медиа_тур

“KELES BARAKA CHEVARLARI” корхонасида

🔎Журналистлар медиа-тур давомида “KELES BARAKA CHEVARLARI” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишишди.

Бир йил аввал фаолиятини бошлаган корхона маҳаллий хотин-қизлар бандлигини таъминлаяпти.

👥Aйни вақтда бу ерда 100 нафардан ортиқ ишчилар меҳнат қилмоқда.

📌Технологик жараёнлар билан танишиб, маҳсулотлар сифатини кўздан кечириб, корхона ишчилари билан мулоқот қилдик. Туманда бундай корхоналарнинг кўпайиши аёллар ва қизлар бандлигини таъминлаш билан бирга, уларнинг қўшимча касб ўрганишида ҳам алоҳида ўрин тутмоқда. Бундай имкониятдан аҳоли мамнун, албатта.

📍Келгусида жамият фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча 70 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тошкент_тумани
#медиа_тур

"Sofita" МЧЖ корхонасида меҳмонхона мебеллари ишлаб чиқарилади

⚡️Туман ҳудудидаги бўш турган 0,52 гектар майдонда тадбиркор Жасурбек Собиров томонидан “Акустик панеллар ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

📊Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 10 млрд. сўм бўлиб, унинг 4 млрд. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, 1 млрд. сўми тижорат банклари кредитлари, 5 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция (Туркия) ҳисобига тўғри келади. Лойиҳани "Sofita" МЧЖ амалга оширади.

🔖Лойиҳа доирасида 20 та янги иш ўринлари яратилади. Корхонани жорий йилнинг охирига қадар ишга тушириш мўлжалланган.

🛏Корхона фойдаланишга топширилгандан кейин йилига 10,0 млрд. сўмлик сифатли тайёр меҳмонхона мебеллари ишлаб чиқарилади.

💰Режага кўра, 300 минг долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш ҳам кўзда тутилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Кибрай #Зангиота #Тошкент_тумани #медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсуми олдидан жойларда корхона ва ташкилотлар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти бўйича мурожаатлар кўпаймоқда, хавотирли фикрлар айтилмоқда.

⁉️Ушбу фикрлар қанчалар асосли? Тошкент вилояти электр энергияси таъминоти қишги мавсумга шайми?

📌Айни пайтда мана шу масалаларга бағишланган медиа-тур бўлиб ўтмоқда. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати, Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда ташкил этган мазкур тадбирда 10 дан ортиқ марказий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.

🔎Медиа-тур давомида журналистлар Қибрай тумани ҳудудий электр тармоқлари корхонаси фаолияти билан танишдилар. Шу жойнинг ўзида соҳага янги ускуналар ва технологиялар намойиш этилди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ва “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ҳамкорликда Қибрай, Тошкент ҳамда Зангиота туманларига медиа-тур ташкил этди.

📽Батафсил юқоридаги видеолавҳада

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Медиа_тур

Баҳорнинг илк куни. Тошкент тумани.

📷Фото: Отабек Турсунқулов

Yoshlar kundaligi